Ҳокимликларда иқтисодий ўқишлар йўлга қўйилмоқдаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 январдаги топшириғига асосан, туман ҳокимликлари таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг касбий малакасини ошириш мақсадида иқтисодий ўқишлар ташкил этилиши белгиланди.
Шу муносабат билан Давлатобод тумани ҳокимлигида тадбир ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йилда “
ijro.gov.uz” тизимида йўлга қўйилган назорат топшириқлари ижроси якунлари муҳокама қилинди. Тадбирда ижро интизомини таъминлаш бўйича аниқланган камчилик ва муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.
Йиғилишда туман адлия бўлими бошлиғи Жўрамирзаев Жавоҳир маъруза қилиб, ҳокимлик таркибий бўлимлари раҳбарлари ва масъул ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлашда шахсий масъулиятига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, тадбирда ҳокимликнинг ижро интизомини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси Аширов Азизбек ва Девонхона мудири Нематжон Эргашев ҳам ўз таклиф ва тавсияларини берди.
Мазкур иқтисодий ўқишлар давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш, ходимларнинг касбий малакасини юксалтириш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Sayt |
Telegram |
Facebook |
Instagram |
YouTube