"Creative Education" O'QUV MARKAZI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


❕ Kattaqo'rg'on tumanidagi birinchi o'quv markazining telegramdagi rasmiy kanaliga xush kelibsiz...
⛳️Manzil: Payshanba shaharchasi, "Navro'z" to'ylar maskani yonida, 4-maktab ro'parasida
☎️ (91) 555 78 75 (66) 41 41 6 26
@airgashov

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


#qabul_OTM
Шу йилнинг 15 июнидан республикадаги барча ОТМларда қабул комиссиялари ўз ишини бошлади. 2019-2020 ўқув йили қабулида абитуриентлар учун бир қатор имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда.

Хусусан, турк тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентларга мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топшириш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги миллий (CEFR тизими бўйича) сертификат ёки халқаро тан олинган имтиҳон тизимларининг (IELTS, TOEFL, JLPT, DSD, DELF каби) сертификатига эга бўлган абитуриентларга тест синовларини топширишда чет тили фанидан максимал балл берилади ва улар ушбу фандан имтиҳон топширишдан озод этилади.

©Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


@creative_edu


Forward from: Xushnudbek.uz
kunduzgi kvota @xushnudbek.pdf
1.1Mb
КУНДУЗГИ таълим шакли бўйича барча қабул квоталари (бакалавр)

Барча ОТМ ва барча йўналишлар кесимида

👥 Жами 80 430 ўрин

💾 PDF файл, 1,1 мб

ИЗОҲЛАР:
1) ушбу ўрин фақат давлат параметри бўйича белгиланган. Ҳали бу рақамлар ОТМларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, қўшимча контракт ҳисобига яна ошиши мумкин;
2) бу ерда йўналишлар бўйича умумий квота белгиланган, ўзбек, рус ва бошқа тиллар кесимида тез кунларда бўлиб чиқилади.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈


Forward from: Xushnudbek.uz
​​Абитуриент тестни қаерда топширади?
#abituriyent

Кечаги матбуот анжуманида мутасадди раҳбарларга абитуриентлар тестни қайси ҳудудда топширишлари ҳақида савол бердим.

Уларнинг жавоби қуйидагича бўлди:

«Бу йил абитуриентлар республиканинг исталган ҳудудида ҳужжат топшириб, бошқа ҳудудда тест имтиҳонидан ўтиши мумкин. Фақат улар рўйхатга олинаётганида қаерда тест топширмоқчилигини кўрсатиши керак».

Бундан хулоса шуки, масалан, қорақалпоғистонлик абитуриент Тошкентдаги 3 та ОТМга ҳужжат топширди, дейлик. Лекин аризасида тестни Қорақалпоғистонда топшираман дея белгилади. Демак, у Тошкентга бориши шарт эмас, тестни Нукусда топширади. Қачонки ўқишга кирган тақдирдагина, кейин Тошкентга келади.

Тушунишим бўйича, тест топширадиган жойи айнан ОТМ жойлашган ёки ўзи яшайдиган ҳудуд бўлиши шарт эмас. Масалан, навоийлик абитуриент Бухородаги 3 та ОТМни танлади. Лекин у тестлар ўтадиган вақтда оилавий сабабларга кўра, Навоийда эмас, Самарқандда бўлади дейлик. Бундай пайтда у ҳужжат топшираётганда аризасида тестни Самарқандда топширишни белгилайди.

Хулоса: навоийлик абитуриент Бухородаги ОТМларга ҳужжат топшириб, Самарқандда тестга кирса бўлади.

Умуман олганда бу жуда ажойиб тартиб. Кўплаб овогарчилик ва ортиқча харажатларнинг олди олинади. Фақат биргина жиҳати, бундай тизимда қаттиққўллик ҳамма жойда бир хил бўлиши керак. Йўқса, катта-катта жиноий гуруҳлар атайин ўз “мижозларини” чеккароқ ҳудудларда тестга киритиб, ўйин қилишга уриниб кўришлари эҳтимолдан ҳоли эмас.

Шунингдек, бу масалада яна бошқа бир тушунмовчилик ҳам бор ва кеча шу ҳақида ҳам савол бердим.

Яъни 07.06.2019 йили Вазирлар Маҳкамасининг 468-сонли қарори билан тасдиқланган регламентнинг 4-бандида қуйидагича қоида белгиланган:

«Абитуриентлар Марказга мурожаат этган ҳудудда (Ягона портал орқали мурожаат этганда доимий рўйхатда турган ҳудудида) ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этишлари мумкин».

Регламентнинг ушбу банди ДТМ раҳбари айтган тизимга бироз тўғри келмайди. Боз устига Регламентнинг 2-иловаси билан тасдиқланган сўровномада ҳам тест топшириш ҳудудини танлаш деган савол мавжуд эмас.

Регламентдаги бу банд ҳақида эшитиб ДТМ директори ҳам, Олий ва ўрта махсус таълими вазири ҳам ҳайрон бўлди. Лекин шундай бўлса-да, Мажид Каримов ишонч билан айтдики, абитуриент ўзи истаган ҳудудда тест топшира олади, бунинг учун ҳужжат топширишда махсус танланадиган банд ҳам бўлади. Регламентга келсак, уни Давлат хизматлари агентлиги ишлаб чиққанлиги сабабли, нима учун бу нарса инобатга олинмаганига бирор изоҳ бера олмаслигини айтди.

Майли, ҳужжатда қанақа ёзилганидан қатъи назар, амалда абитуриентлар учун ўзи истаган жойда тестга кириш ҳуқуқи кафолатланади. Исботи сифатида пастдаги суратга қаранг, Ягона портал орқали рўйхатдан ўтишда тест топширадиган ҳудудни белгилайдиган алоҳида банд мавжуд.

❗️ЭСЛАТМА: тағин абитуриентлар “исталган жойда тест топширишим мумкин экан” деб, тест куни ўзи хоҳлаган жойга бориб ўтирмасин, ҳудуд олдиндан белгиланади. Рўйхатдан ўтаётганда тест топшириш жойни етти ўлчаб бир кесган ҳолда танлаш керак, чунки ҳудудни кейинчалик ўзгартириб бўлмайди. Масалан, ҳужжат топшираётганда Тошкентни танлаб, кейин тест куни Андижонга бориш бефойда.


👉 @xushnudbek 👈




Forward from: Xushnudbek.uz
Абитуриент-2019: савол-жавоблар
#abituriyent

• Абитуриентдан қандай ҳужжатлар талаб этилади?
ЖАВОБ

• ДХМ ва ОТМлар орқали ҳужжат топшириш тартиби қандай?
ЖАВОБ

• Қайси ОТМларга давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топшириш мумкин?
ЖАВОБ

• Тест натижаси қачон эълон қилинади?
ЖАВОБ

• Чет тиллари бўйича қандай имтиёзлар белгиланган? IELTS сертификат ўтадими?
ЖАВОБ

• Ўтган йилги B1 сертификатлар бу йил B2 талаб қилинган жойга ўтадими?
ЖАВОБ

• Битта ОТМнинг 3 та факультетига ҳужжат топширса бўладими?
ЖАВОБ

• Учта ОТМ танлаш тартиби қандай бўлади?
ЖАВОБ

• Касбий (ижодий) имтиҳон топширадиганлар ҳам учта йўналишни танлай оладими?
ЖАВОБ

• Учта йўналишга алоҳида имтиҳон бўладими?
ЖАВОБ

• Учта ОТМ натижалари қандай ҳисобланади, бирор абитуриент бошқа ОТМдан каттароқ балл билан қайтиб келса, унда жойни бўшатиши керакми?
ЖАВОБ

• Сиртқи таълимда ҳам 3 та йўналишни танласа бўладими?
ЖАВОБ

• Иккита сиртқи, битта кундузги йўналишга топширса бўладими?
ЖАВОБ

• Кундузгига ҳужжат топшираётганда дипломни қайтариб берса, унда ўша диплом билан сиртқига топширса бўладими?
ЖАВОБ

• Тест натижалари чиққанда кира олмаган абитуриентлар сиртқи ёки кечкига қайта топшира оладими?
ЖАВОБ

• Учта ОТМни танлаш мажбурийми? 1 та ёки 2 та танласа бўлмайдими?
ЖАВОБ

• Учта йўналишга ҳужжат топширса, 3 марта 101 минг сўмдан тўлов қилинадими?
ЖАВОБ

• Онлайн ҳужжат топшириш учун электрон имзо талаб этиладими?
ЖАВОБ

• Кимлар онлайн ҳужжат топшира олмайди?
ЖАВОБ

• Ҳужжат топшириш учун қанча тўлов тўланади?
ЖАВОБ

• 5 та фандан имтиҳон тартиби қайси йилдан амал қилади?
ЖАВОБ

• Учта ОТМ танлашда фанлар кетма-кетлиги мос бўлиши шартми?
ЖАВОБ

• Фанлар кетма-кетлиги мос йўналишлар рўйхатини қаердан кўрса бўлади?
ЖАВОБ

• Вилоятдан туриб Тошкентдаги ОТМларга ҳужжат топширса бўладими?
ЖАВОБ

• Магистратурага қайси фанлардан имтиҳон бўлади?
ЖАВОБ


❗️Саволингизга бу ердан жавоб топа олмадингизми? Унда саволни изоҳда ёзиб қолдиринг, имкон даражасида жавоб бераман.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈


Қабул жараёнига оид савол-жавоблар
#abituriyent

Хабар қилинганидек, кеча таълимга масъул раҳбарлар билан матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда ўзимни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдим. Хусусан:

👉 Қабул қуйидаги 3 та жойда бўлади:
Давлат хизматлари маркази (ДХМ) орқали — 5 та ОТМ (ТДЮУ, ҚДУ, ФарДУ, СамДУ, ГулДУ);
My.gov.uz орқали — юқоридаги 5 та ОТМ;
ОТМларнинг ўзида — қолган ОТМлар учун.

👉 Энди абитуриент ҳужжат топширмайди, балки оригинал ҳужжатларини кўрсатиб, рўйхатдан ўтади ва ўзи билан қайтариб олиб кетади;

👉 Рўйхатдан ўтиш учун қуйидагилар керак:
1) паспорт (у йўқ бўлса, ёки 09-форма, ёки туғилганлик гувоҳномаси);
2) диплом ёки шаҳодатнома (иловаси билан);
3) мабодо имтиёзи бўлса, уни тасдиқловчи ҳужжат.

👉 ОТМлар орқали рўйхатдан ўтганда ҳам худди шу ҳужжатлар талаб этилади, аввалги йиллардагидек расм, папка, 086-маълумотнома шарт эмас;

👉 ДХМ ва портал орқали рўйхатдан ўтиладиган 5 та ОТМнинг тартиби қуйдагича:

• ушбу 5 та ОТМ фақат биринчи ОТМ сифатида танланаётгандагина ДХМга (портал) бориш керак. Масалан, абитуриент 1-ФарДУ; 2-ТДТУ; 3-ФарПИ кетма-кетлигида топширмоқчи бўлса, ДХМларга боради;

• агар ушбу 5 та ОТМ 2 ёки 3-ОТМ сифатида танланаётган бўлса, унда ДХМларга эмас, балки ОТМларга бориш керак. Масалан: 1- ТДТУ; 2-ФарДУ; 3-ФарПИ.

• бундан ташқари абитуриентларга енгиллик бериш мақсадида, Юридик университетдан ташқари қолган 4 та ОТМнинг ўзида ҳам ДХМдаги каби қабуллар бўлади. Яъни масалан, ГулДУни 1-ОТМ сифатида танламоқчи бўлганлар, хоҳласа ДХМга, хоҳласа ГулДУнинг ўзига бориши мумкин. Худди шу тартиб ФарДУ, СамДУ, ҚДУ учун ҳам амал қилади.

👉 ОТМлардаги қабуллар тартиби қуйидагича:

• исталган ОТМ орқали бошқа жойларга ҳужжат топшириш мумкин. Бунинг учун айнан ўша ОТМнинг ўзига бориш шарт эмас. Масалан, бухоролик абитуриент БухДУга бориб Тошкентдаги 3 та ОТМга: 1) ТТА; 2) Педиатрия; 3) Фармацевтика кўринишида ҳужжат топшира олади.

Ёки сурхондарёлик абитуриент ТерДУга бориб 1) ҚарДУ 2) СамДУ 3) ЎзМУ кўринишида топшира олади. Фақат битта жойи - мабодо СамДУ 1-ОТМ бўлса, унда юқорида айтганимиздек ёки тумандаги ДХМга ёки СамДУнинг ўзига бориш керак;

👉 Ёдингизда бўлса, анча олдин магистратурага фақат турдош мутахассисликлар бўйича бакалавар дипломига эгалар ҳужжат топширишга оид чекловни бекор қилиш режалаштирилаётгани ҳақида ёзгандим. Буни мутасаддилар ҳам тасдиқлади, жорий йилдан ушбу тартиб амал қилади. Батафсил: t.me/xushnudbek/2003

👉 Тўловлар миқдори қуйидагича:

• жорий йилда битирганлар - текин;
• ўтган йилларда битирганлар - 101 365 сўм (порталдан топширса - 91 228 сўм).
Бошқа ҳеч қандай тўлов йўқ.

👉 Лекин кўп ўзгаришлар ҳозирча расман тасдиқланмаган, эрта-индин бу ҳақидаги қарорлар чиқиб қолишини маълум қилишди.

©xushnudbek_uz

@creative_edu


⚡️O'zMU va Qozon Federal Universiteti qo'shma fakulteti uchun QABUL BOSHLANDI!

Siz dunyoning eng kuchli 500 taligiga kiradigan universitetda oʻqishni hoxlaysizmi?

U holda Sizda TOP Universities 500 taligiga kiradigan Qozon Federal universiteti (QFU) hamda Oʻzbekiston milliy universiteti (OʻzMU) qoʻshma dasturi asosida olib boriladigan yoʻnalishlarda tahsil olish imkoniyati bor!

Oʻzbekiston milliy universiteti va Qozon Federal universiteti qoʻshma dasturi asosida
- Kartografiya va geoinformatika;
- Iqtisodiyot;
- Davlat va mahalliy boshqaruv yoʻnalishlarga 15-iyundan qabul jarayoni boshlanmoqda.

QFU bilan OʻzMU qoʻshma taʼlim dasturlari asosida 2018-2019 oʻquv yilidan boshlab bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari yoʻlga qoʻyilgan. Ushbu taʼlimning quvonarli taraflaridan biri shuki, oʻquv yili davomida QFU va OʻzMUning dunyoda oʻz sohasida tan olingan tajribali va yetuk olimlari talabalarga bilim berib borishadi.

Va yana bir yangilik! Taʼlim jarayonida QFU professorlari tomonidan baʼzi maʼruzalar masofaviy taʼlim elementlarini qoʻllagan holda olib boriladi. Malakaviy amaliyotlar esa OʻzMU poligonida oʻtkaziladi.

Oʻqish kunduzgi taʼlim shaklida, rus tilida Qozon Federal universiteti va Oʻzbekiston milliy universitetlari tomonidan tasdiqlangan oʻquv reja va dasturlar asosida amalga oshiriladi.
Va bu hali xammasi emas! Oʻqishni muvaffaqiyatli bitirgan bitiruvchilarga yurtimizda va Rossiyada tan olinadigan 2 ta: OʻzMU va QFUning diplomlari beriladi.

Ushbu yoʻnalishlarga abituriyentlarni qabul qilishda kirish imtihoni rus tili va matematika fanlaridan oʻtkazilishi koʻzda tutilgan.

Abituriyentlar quyidagi hujjatlarni topshirishlari lozim:
1. Ariza
2. Diplom va uning ilovasining nusxasi;
3. Pasport nusxasi (fuqarolik pasportining asli koʻrsatiladi);
4. 4 dona 3.5x4.5 hajmdagi fotosurat.

Manzil: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Universitet koʻchasi 4 uy, OʻzMU bosh oʻquv binosi, Qozon federal universitetining Toshkent ofisi 208-xona.

Maʼlumot uchun telefon: (71)2460220, (90)9896551.

Bunday qulay imkoniyatni qoʻldan boy bermang!

📌https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (490-сон, 12.06.2019 й.) билан Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Филиалда бакалавриатнинг 3 йиллик дастури бўйича юридик кадрлар тайёрланади ва олий ноюридик маълумотга эга кадрлар махсус 6 ойлик дастур бўйича қайта тайёрланади.

Бакалавриатга 18 ёшдан кичик ва 25 катта бўлмаган, соғлиғи ҳолатига кўра ходим ёки ҳарбий хизматчининг мажбуриятларини бажара оладиган, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискада бўлган фуқаролар тест синови асосида қабул қилинади.

Битирувчилар Ички ишлар вазирлиги ёки Миллий гвардия тизимида 5 йил ишлаб бериши лозим.

Филиалга қабул 15 июндан 15 июлгача амалга оширилади.

✅ Ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
👉 паспорт нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);
👉 имтиёзни тасдиқловчи ҳужжат агар мавжуд бўлса;
👉 таълим муассасасини тугатганлик тўғрисидаги ҳужжат;
👉 ҳарбий гувоҳнома;
👉 доимий прописка бўйича тиббий маълумотнома;
👉 6 та 3,5х4,5 см фотосурат;
👉 судланган ёки судланмаганлик бўйича маълумотнома.

Қайта тайёрлаш курсига кириш учун талабгорлар ички ишлар вазири ва Миллий гвардия қўмондони номига билдирги билан мурожаат қилади.

Қайта тайёрлаш курсига кириш учун суҳбат ўтказилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Barcha 👫yaqinlaringiz 👭doʻstlaringiz hamda 👬oʻrtoqlaringizni kanalimizga taklif eting. Chunki 👬👬koʻpchilik boʻlib 🔠 Ingliz tilini oʻrganish yana ham osonroq boʻladi.🙇‍♂🙇‍♂

👉kanalimiz linkini yaqinlaringizga yuboring va ularni aʼzo qiling.

Ingliz tilini 0 dan o'rganmoqchisiz lekin boshlashga imkon topolmadingizmi yoki ko'p 🕰vaqt ajrata olmayapsizmi? ☹️

Ingliz tili 📚grammatikasini o'qiyapsiz lekin ba'zi joylarga 🤔tushunmayapsizmi? 😕

🎓CEFR imtihoniga tayyorlanyapsiz lekin yetarlicha test materiallari topolmayapsizmi? 😔

Kanalimiz sizlarga Ingliz tilini quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha maʼlumotlarni taqdim etadi

BARCHASI SHU YERDA 👇


Forward from: Xushnudbek.uz
⚡️ Қайси ОТМларга давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топшириш мумкин?

Давлат қабул комиссиясининг қарорига кўра, қуйидаги 5 та ОТМ учун ҳужжатларни барча шаҳар ва туманлардаги ДХМлар орқали топшириш мумкинлиги белгиланди:

1. Тошкент давлат юридик университети
2. Қорақалпоқ давлат университети
3. Гулистон давлат университети
4. Фарғона давлат университети
5. Самарқанд давлат университети

P.S.: жорий йилда давлат хизматлари маркази орқали барча ОТМлар учун ҳужжатлар топшириш мумкинлиги, эндиликда абитуриентлар ОТМга бориши шарт эмаслиги, ўз туманида ҳам ҳужжат топшира олиши ҳақида кўп бора таъкидланган эди.

Лекин сўнгги лаҳзаларда лойиҳа ўзгариб, фақат камсонли (5 тагина) ОТМларидагина ҳужжатлар ДХМ орқали қабул қилиниши назарда тутилди. ДХМ катта ҳажмни эплай олмайди, деган хулосага келинган шекилли.


👉 @xushnudbek 👈


Forward from: Davlat xizmatlari yangiliklari
#Бу_муҳим

ҚАЙСИ ОТМЛАРГА ДХМ ОРҚАЛИ ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШ МУМКИН?

Бир неча ойлардан буён интернет, ОАВ ва босма матбуот нашрлари сарлавҳалари миллий олий таълим ўқув юртларга қабул қилиш учун ҳужжатларни топишириш тартибидаги ўзгаришларга бағишланган эди.

Муҳим янгиликлардан бири — қатор олий таълим муассасаларга абитуриентнинг жойлашиши ва яшаш жойидан қатъий назар, онлайн тарза my.gov.uz портали орқали ёки Давлат хизматлари марказлари ёрдамида ҳужжат топшириш имконияти яратилгани ҳисобланади.

Бугунги кунда республикамизнинг ҳар бир туманида 201 та шундай марказлар мавжуд, олис ҳудудлар аҳолиси учун эса ДХМларнинг 50 дан ортиқ шохобчалари фаолият кўрсатмоқда.

Қуйидаги рўйхатдаги ОТМларга ҳужжатни соддалаштирилган тартибда топишириш мумкин:

1. Тошкент давлат юридик университети;
2. Қорақалпоқ давлат университети;
3. Гулистон давлат университети;
4. Фарғона давлат университети;
5. Самарқанд давлат университети.

Айтганча, ўтган йили ҳужжатларни тажриба тариқасида қабул қилиш тартиби Тошкент давлат юридик университети томонидан синовдан ўтказилди.

Натижада — мамлакатимизнинг 7 мингдан зиёд оилалари 1,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағни тежаб қолишди.

Мутахассисларнинг ўртача ҳисобига кўра, Давлат хизматлари агентлиги томонидан ОТМларга ҳужжатларни топширишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилиши натижасида айнан шунча маблағлар оилалар бюджетида сақлаб қолинган.

Бир қатор ҳужжатлар учун қўшимча ҳаражатлар камайтирилди — 086-сонли тиббий маълумотнома, яшаш жойидан маълумотнома, фотосуратлар, шунингдек, пойтахтга келиб-кетишга ва бу ерда яшаш билан боғлиқ ҳаражатлар қисқартирилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон аҳолиси маблағлари оилавий бюджетда қолиб, қўшимча ҳужжатлар олиш ва университетга келиб-кетиш учун сарфланган қимматли вақти тежалди.

Бугун ДХМлар орқали ҳужжат топшириш учун фақатгина 2 та ҳужжат сўралади:
- фуқаролик паспорти (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);
- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан).

Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/davxizmat


◾️Ayni vaqtda OTMga qabul qilish bo'yicha masalalar hal bo'lmoqda.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖


Forward from: Easy English with Utkirov
#grammar
📚📚📚📚📚📚📚📚📚📚📚📚📚
🇬🇧 @ingliztiliofficial | Mr. Utkirov✅
👇 KANALGA AʼZO BOʻLISH 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFcQeL1fqgRg4a6WcQ


Forward from: Easy English with Utkirov
#grammar
📚📚📚📚📚📚📚📚📚📚📚📚📚
🇬🇧 @ingliztiliofficial | Mr. Utkirov✅
👇 KANALGA AʼZO BOʻLISH 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFcQeL1fqgRg4a6WcQ


Forward from: Easy English with Utkirov
#grammar
📚📚📚📚📚📚📚📚📚📚📚📚📚
🇬🇧 @ingliztiliofficial | Mr. Utkirov✅
👇 KANALGA AʼZO BOʻLISH 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFcQeL1fqgRg4a6WcQ


Forward from: Easy English with Utkirov
#grammar
📚📚📚📚📚📚📚📚📚📚📚📚📚
🇬🇧 @ingliztiliofficial | Mr. Utkirov✅
👇 KANALGA AʼZO BOʻLISH 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFcQeL1fqgRg4a6WcQ


Forward from: Abituriyent Onlayn
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Prezident qaroriga sharx: bu yulgi qabul hamda test jarayonlari haqida batafsil

👉https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA


​✏️ДТМ рухсатномасини энди онлайн олса ҳам бўлади. Тошкентга келиш шарт эмас

✅Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган “Қонунчиликдаги янгиликлар” брифинги ва матбуот анжуманида маълум қилинди.

✅Кутилаётган қулайликлардан бири сифатида Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълумот бериб ўтди:

✅«Абитуриентларни шу пайтгача қийнаб келаётган масалалардан бири ДТМ рухсатномаларини қай вақтда олиши эди. Одатда, ушбу рухсатномалар имтиҳон арафасида 31 июлга қадар (шу куни ҳам) тарқатиларди.

✅Ўтган йил мисолида айтадиган бўлсак, тест синовлари 15 кун давом этгани сабабли абитуриентларнинг ушбу рухсатнома билан боғлиқ мурожаатлари кўп бўлди.

✅Уларнинг аксари Тошкентга келиб-кетишда ортиқча оворагарчилик ва харажатларнинг олдини олиш билан боғлиқ эди, албатта.

✅Биз ҳам шу мақсадларни кўзлаб бу йилдан ДТМ рухсатномаларини бевосита Давлат тест маркази сайтидан фойдаланиб ўзига тегишли рухсатномани юклаб олиши мумкин ва шу асосда тегишли ўқув биносига кириб-чиқиши таъминланишини назарда тутяпмиз», - дея таъкидлади ДТМ вакили.

©xushnudbek_uz

@creative_edu




#abituriyentlarga
​​Тошкентда Россия нуфузли университетининг филиали ташкил этилди

ЎзР Президентнинг 2019 йил 4 июндаги қарори билан Тошкент шаҳрида “МЭИ” миллий тадқиқот университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) филиали ташкил этилди.

Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш ва бошқалар белгиланди.

Филиал Университетнинг алоҳида таркибий бўлинмаси – олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Филиалда таълим ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва таълим дастурлари асосида РФнинг федерал таълим стандартларига мувофиқ рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам амалга оширилади.

Филиалнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университет (РФ)нинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Филиалга қабул квоталари Университет, Олий ва ўрта махсус таълим, Иқтисодиёт ва саноат вазирликлари билан келишилган ҳолда Энергетика вазирлиги ташкилотлари, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ, бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутахассисларга нисбатан реал эҳтиёжини инобатга олган ҳолда тасдиқланади.

Давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари Васийлик кенгаши томонидан беш йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш учун республика энергетика тармоғи ташкилотларига тақсимланади.

©Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


@creative_edu

20 last posts shown.

83

subscribers
Channel statistics