Chinor masjidi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Андижон шаҳридаги Чинор жоме масжидининг расмий саҳифаси
Мурожаат учун: @Chinormasjid_bot
ru: @Chinor_Ru
eng: @Chinor_En
Бошқа тармоқларда: https://uadd.me/Chinormasjidi

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Аллоҳ таоло ҳақида қандай эътиқод қиламиз?
1. Аллоҳ таоло осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зотдир.
2. Аллоҳ таоло осмонлару ердаги бирор зарра ҳам Унга маҳфий бўлмаган, барчасини ададлари билан билиб турувчи Зотдир.
3. Аллоҳ таоло Ундан олдин бирор нарса бўлмаган, барча нарсалар йўқ бўлиб кетганда ҳам доимо бор бўлиб турувчи Зотдир.
4. Аллоҳ таоло бирор нарсадан ожиз қолмайдиган, барча нарсага қодир Зотдир.
5. Аллоҳ таоло бандаларига ҳатто улар санаб ҳам чиқа олмайдиган даражада кўплаб неъматларни ато қилиб турувчи Зотдир.
6. Аллоҳ таоло бандаларнинг ҳамду-сано айтиб, улуғлашларига ва қуллик қилишларига ҳақли бўлган ягона Зотдир.
Андижон шахар Чинор жоме масжиди имом хатиби: А. Мўминов


Forward from: Rummonuz
image_2024-12-09_15-20-15.png
948.9Kb
Кўплаб кузатувчиларимизнинг талаб ва истакларга биноан телефонларнинг экрани ҳажмидаги намоз вақтлари...

🌐Бизни кузатиб боринг:
@rummonuz


Forward from: Rummonuz
Намоз вақтлари
10.12.2024
Андижон вақти билан!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
↪️Каналга обуна бўлинг👇
🌐 ://
t.me/rummonuz


Forward from: Muslimun.uz
“Ма’рифат карвони” илмий-ма’рифий ва маданий тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5-декабрь куни Андижон давлат университетида "Ма’рифат улашиб" лойиҳаси доирасида вилоят имом хатиби Мирзамақсуд дома Алимов бошчилигида вилоятдаги барча имом хатиблар, отинойилар, ҳожилар, маҳалла фаоллари ҳамда ма’навият тарғиботчилар иштирокида “Тамаддун, маданият ва ма’рифат” мавзусида “Ма’рифат карвони” илмий-ма’рифий ва маданий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

дастур аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради ва иштирокчиларга мавзуга оид ижтимоий видеоролик намойиш этилди. Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари кириш сўзи билан очиб берди. Кейинги навбатларда маърузачиларнинг кун тартибидаги маърузалари тингланди.

Тадбир якунида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, муҳим воқеалар ҳамда “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирларида фаол иштирок этаётган бир гуруҳ соҳа вакиллари тақдирланди.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


АЛЛОҲНИНГ САЛОМИНИ ОЛГАН АЁЛ — ХАДИЖА ОНАМИЗ

Аёллар саййидаси. Отасининг исми Хувайлид, онасининг исми Фотима бўлган. Жоҳилят даврида Хадижа онамизни Тоҳира деб чақиришар эди. Умму Қосим деб куняланаган. Асли Қурайш қавмидан. Оқила, олийҳиммат, саховатли, меҳрибон жаннатий аёл бўлган.
Расулуллоҳга ўзи ҳаридор бўлган. Уйланишларини таклиф қилган. Расулимиз алайҳиссалом рози бўлганлар ва 25 ёшида уйланганлар. Маҳрига 20 туя берган. Хадижа онамиз Расулуллоҳдан 15 ёшга катта эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фарзандлари шу онамиздан туғилган. Ер юзида Расулуллоҳни биринчи бўлиб тасдиқлаган ва ҳаммадан олдин иймон келтирган энг бахтли аёл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк ваҳий келганда, амакиваччаси Варақа ибн Навфалнинг олдига олиб борган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамизни кўп тилга олардилар ва бошқа оналаримиздан афзал билардилар. Ҳаттоки Оиша онамиз шундай дегандилар:
ما غرت من امراءة ما غرت من خديجة
Расулуллоҳ Хадижани кўп эслагани туфайли, Ул зотни бирорта хотиндан Хадичадан рашк қилиб қизғонганимдек қизғонмаганман. (Бухорий).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамиз ҳаётлик чоғида бошқа аёлга уйланмаганлар. Кейинги оналаримиз билан Ул зоти шарифанинг вафотидан кейин турмуш қилганлар.
Сердавлат, ишбилармон аёл эди. Расулуллоҳга молиявий жиҳатдан кўп ёрдам қиларди. Расулуллоҳ Хадижа онамизнинг савдо ишларини юритар эди. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссалом орқали Хадижа онамиз учун жаннатдан бир қаср барпо қилганлик башоратини етказган. (Бухорий ва Муслим).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир неча марта: “Эй Хадижа, сенга Жаброил салом айтди” баъзида эса “Сенга Аллоҳ салом йўллади”—деганлар. (Бухорий).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннат аёлларининг саййидаси марям, Фотима, Хадижа ва Фиръавннинг хотини Осиёдир”—деб марҳамат қилганлар. (Ибн Абдулбар).
Оиша онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамизни кўп хотирлар эдилар. Ҳар доим ёдга олганда Хадижа онамизни мақтар, ҳаққига истиғфор айтиб дуо қилардилар. Бир куни Оиша онамиз рашки келиб: “Аллоҳ сизга ўша кампир ўрнига ёш аёлларни бердику?!”—деб юборади. Шунда Расулуллоҳнинг ғазаблари келади. Қилмишидан афсусланган Оиша онамиз “Эй Раббим, Хадижани қайтиб ёмонлик ила эсламайман” деб онт ичадилар. Расулуллоҳ: Эй Оиша, одамлар мени ёлғончига чиқарганда у менга ишонган, одамлар мендан юз ўгирганда у менга жой берган, у менга бола туғиб берган сизлар эмас—деб Хадижа онамизнинг фазлини эслатиб қўядилар.
Ҳижратдан 3 йил, Абу Толибнинг вафотидан эса 45 кун олдин, 65 ёшида Рамазон ойида, Исломда ҳали намоз фарз бўлмай туриб вафот этган. Ҳажун номли ерга дафн этилган.
Авазбек МЎМИНОВ
Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми


Forward from: Muslimun.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#VIDEOLAR

🎞
Muayyan hududda yashovchi musulmon kishi xohlagan mazhabiga amal qilib ketaversa bo‘ladimi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube


Forward from: Muslimun.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: САВОБИ ДОИМИЙ ЭЗГУ АМАЛЛАР

🎙 Яҳё домла Абдураҳмонов Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Имом ат Термизий” жоме масжиди имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Rummonuz
Смартфон экранига (1080) (2).jpg
835.0Kb
Кўплаб кузатувчиларимизнинг талаб ва истакларга биноан телефонларнинг экрани ҳажмидаги намоз вақтлари...

🌐Бизни кузатиб боринг:
@rummonuz


Forward from: Rummonuz
Намоз вақтлари
03.12.2024
Андижон вақти билан!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
↪️Каналга обуна бўлинг👇
🌐 ://
t.me/rummonuz


Forward from: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 АЖРИ ТЎХТАМАЙДИГАН АМАЛЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Forward from: Muslim.uz
🗣Ижтимоий ва диний соҳалардаги ишлар бўйича ахборот берилди

Давлат раҳбарига ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда диний маърифатни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди.

Батафсил: https://muslim.uz/e/post/41071-ijtimoiy-va-diniy-sohalardagi-ishlar-bo-yicha-axborot-berildi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Rummonuz
Смартфон экранига (1080) (2).jpg
835.3Kb
Кўплаб кузатувчиларимизнинг талаб ва истакларга биноан телефонларнинг экрани ҳажмидаги намоз вақтлари...

🌐Бизни кузатиб боринг:
@rummonuz


Forward from: Rummonuz
Намоз вақтлари
29.11.2024
Андижон вақти билан!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
↪️Каналга обуна бўлинг👇
🌐 ://
t.me/rummonuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#VIDEOLAR

🎞
Ayrim shaxslar “soqolsiz kishi imomlikka o‘tmasin”, deb da’vo qiladilar. Shariatda bu borada qanday hukm kelgan? Haqiqatda soqolsiz kishining imomlikka o‘tishi joiz emasmi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Аҳли сунна якка шахсга эргашмайди!

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 СЕВИМЛИ БАНДАЛАРНИНГ ИККИ СИФАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Forward from: Muslimun.uz
Андижонда "Яшил макон" лойиҳаси доирасида дарахт экиш ишлари ўтказилди

Маълумки, динимизда атроф муҳитни покиза сақлаб, кўкаламзор қилиб, турли дарахтларни экиш савобли амаллардандир. Айниқса, ҳозирги кунда бундай ободонлаштириш ишларига эҳтиёжимиз янада ортиб бормоқда. Дарахтларнинг камайиши оқибатида мусаффо ҳавони бузилиши ва турли чанг-тўзонлар келиб чиқмоқда.

Республикамиз бўйлаб бошланган "Яшил макон" лойиҳаси атроф муҳитнинг табиий ҳолатини сақлаш, дов-дархтлар экиш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришлик хозирги куннинг асосий ишларидан ҳисобланади.


Батафсил...

ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

17 last posts shown.