"Чет сув" жоме масжиди


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Oҳангарон тумани «Четсув» жоме масжиди имом ноиби Улуғов Бахром домланинг расмий телеграмм канали.
Таклиф ва мулоҳазалар бўлса,
Админга мурожаат учун:
+998936040242

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Хикмат

1. Сизга нима бўлмасин, умидсизликка тушманг! Ҳатто қаршингизда барча эшиклар ёпилган тақдирда ҳам, ҳеч кимни хаёлига келмаган битта йўл албатта очилади.

2. Ҳар қандай тунни ёритгучи ойи бўлади, ҳатто қалбингиз қаъридаги қоронғу туннинг ҳам.

3. Мен кучли инсонларни яхши кўраман, айниқса, кучи меҳрибонлиги ва назокатлилигида намоён бўладиганларни.

4. Нафрат ва адоватдан осон нарса йўқ, лекин муҳаббат – буюк қалбни талаб этади.

✍Шамсуддин Табризий

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


#hadis #yordam
🤝Муҳтожларга ёрдам бериш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю Охиратда енгиллик беради” (Имом Муслим ривояти).

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
​​ 🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ХАЙРЛИ ТОНГ! 🕌
Бугун 2 январь, пайшанба! +4° -4°
☀️

Яратган Зот бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, хар бир кўрганимиз сабоқ эканлигини англаб туриш туйғусидан, улардан яхши хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин.
Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин.

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


🌺АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ🌺

🕊•Файзли бугунги пайшанба кун ҳаётингиздаги энг гўзал лаҳзаларга бой бўлишини Аллоҳ насиб этсин..!!

🍃🌹🍃
🤲Эй Роббим!
Гуноҳларимизни мағфират этиб, айбларимизни сатр қилгин!
🤲Эй Роббим!
Ғамларимизни аритгин, мушкулларимизни осон, қалбларимизни мулойим қилгин!
🤲Эй Роббим!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот, адашганларимизга ҳидоят бергин!
🤲Эй Роббим!
Фарзандларимизни, аҳли аёлларимизни солиҳ-солиҳа бўлишларини насиб этгин!
🤲Эй Роббим!
Бизга берган ва берадиган неъматларингни баракотли айлаб, дуоларимизни ижобат қилгин!
🤲Эй Роббим!
Барча ишларимизни хотимасини гўзал ва хайрли қил, дунё хорлиги ва охират азобидан ўзинг паноҳ бер .

🌤Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин.

♻️Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


ЗИКР ВА ДУОЛАР

Ҳар бир кишининг ҳар куни кундалик хаётида ҳамиша ўқиб юрадиган дуолар

Анас розияллоху анхудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васвлламнинг кўп ўқиб юрадиган дуолари: 
«Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина ъазабан-нар» 
эди.

(Маъноси: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни ато қил, охиратда ҳам яхшиликни ато эт ва бизни дўзах азобидан асра.)  
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Ибн Масъуд розияллоҳу анхудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
 «Аллоҳумма инний асъалука ҳуда ваттуқо вал ъафофа вал ғина», - деб  айтардилар.

(Маъноси: Аллоҳим, сендан хидоят, тақво,иффат, ва бойлик сўрайман.)   Имом Муслим ривояти.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 «Аллоҳумма йа мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тоъатика», - деб айтардилар.

(Маъноси: Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатинга буриб қўйгин.)  
Имом Муслим ривояти. 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам манабу калималар билан дуо қилардилар: 
«Аллоҳумма инний аъзубика мин фитнатин нари ва аъзобаннари ва мин шаррил ғина вал фақри»


(Маъноси: Аллоҳим дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.)
Абу Довуд Термизий, Насаий, ва Ибн Можжалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
Катта балиқнинг қорнида Роббиларига илтижо қилган Зиннуннинг (Юнус алайҳиссалом) дуолари: 
«Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимин», эди. Бирор мусулмон киши манашу калималар ила дуо қилса, ижобат этилади», - дедилар. 

(Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сени поклаб ёд этурман. Албатта мен золимлардан бўлдим.)
Аллоҳ барчаларимизни мушкулларимизга ўзи нажот берсин.  Амин...

♻️Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


🎤Абдулбосит Қобилов

❤️Қалблар ором олсин.

Ясин сурасининг фазилати

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби “Ясин”дир.
Мен уни умматимдан ҳар бирининг қалбида бўлишини истардим”, деганлар

✅Каналга аъзо бўлинг👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


🌹Ассаламу Алайкум🌹
            🌹ва роҳматуллоҳи🌹
                🌹ва барокатуҳ🌹

🌸🍃Янги кун, янги имкониятлар муборак!!!
Ҳар онингиз фойдали, хайрли - барокотли ўтсин!🤲

🌹 Аллоҳим, Сенинг раҳматинг кенглиги қадар бандаларинг ичида бизни энг бахтлилардан қил!
🌹 Бизни Ўзингга энг яқинлардан, Ўтмиш ва келажак гуноҳлари кечирилганлардан эт!.
🌹 Аҳволимизни ўнгла!
Ризоингни қалбларимизга жойла!
🌹🌼Авф ва жаннатингдан маҳрум этма!
🌹🌸Ҳар бир кунимизни ўтганидан кўра хайрли қил!
🌹Муҳаббатингни нафсимизга жойла!
🌹🕊Юзларимиздан табассумни, уйларимиздан саодатни, дилларимиздан зикрингни аритма! Амийн

✅Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


​​
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

02- ЯНВАРЬ 2025й,
2- РАЖАБ ОЙИ 1446ҳ


📜 “... албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
📒 (Нисо сураси, 103-оят).
Намоз диннинг устунидир.

🕰 (Ангрен шаҳри вақти билан)
≌≌≌≌≌🔹🌸🔹≌≌≌≌≌

🌃 ТОНГ - 06:19 ⏰

🕌 Бомдод 06:59 🕰

🌅 ҚУЁШ - 07:44 ⏰

☀️. Қиём - 12:23 ⏰

🏞 ПЕШИН - 13:00

🌇 АСР . 15:21 ⏱

🏙 ШОМ - 17:07 🕰

🌌 ХУФТОН - 18:24 🕰

≌≌≌≌≌🔹🌸🔹≌≌≌≌≌

🔖 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📖 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
📜 «Жаннатнинг калити – намоз
Намознинг калити – таҳорат»

📚 Абу Довуд ривоят қилган.

"Ва эслатинг. Албатта,
  эслатиш мўминларга
       манфаат берур"

(«Зориёт» сураси, 55-оят).

🌙🕌«Чет сув» жоме масжиди

♻️Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 МЎМИН ХАВФ ВА РАЖОДА БЎЛАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 САРҲИСОБНИ ЎЗИМИЗДАН БОШЛАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ҲАР БИР ЯХШИЛИК САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


#ЭСЛАТМА:👆

Солихлардан бирлари шундай деган экан:

"Ражаб – уруғ экиш ойи.
Шаъбон – экин суғориш ойи.
Рамазон эса ҳосил йиғиш ойидир
".

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


Биласизми

РАЖАБ ОЙИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ

Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардан бири ҳисобланади. Зеро, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади. Жоҳилият даври араблари бу ойни улуғлагани ва ҳурматлагани боис шу ном билан аталган.
Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Рамазон ойидан сўнг тутган рўзаларини қабул бўлишини Аллоҳ таолодан сўрашар эди. Ражаб ойи келганда эса, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Набий алайҳиссаломдан заиф санад ила ҳадис ҳам ривоят қилинган:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ. قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ" (رواه الإمام ابن عساكر والبيهقي).

яъни: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Эй Аллоҳ! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар”
(Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган. Имом Нававий ва Ибн Ражаблар заиф ҳадис деган).
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана ва баллиғнаа рамазона”.

Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган:

عن عَامِرِ بْنِ شِبْلٍ رضي الله عنه، قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا قِلابَةَ رضي الله عنه، يَقُولُ: "فِي الْجَنَّةِ قَصْرٌ لِصُوَّامِ رَجَبٍ" (رواه الإمام البيهقي).

яъни: Омир ибн Шиблдан ривоят қилинади, Абу Қилоба разияллоҳу анҳудан эшитдим, у зот айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
Шундай экан, имкони бор кишилар Ражаб ойидан бошлаб, нафл рўзаларни тутиб, Рамазон рўзасига ўзларини тайёрлаб боришлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, халқимиз орасида ражаб ойида қилиш шарт, деб тушуниладиган ибодатлар пайдо бўлган. Аслида уларнинг асоси мавжуд эмас. Шариатимиз кўрсатмаларида Ражаб ойининг муайян бир кунини рўза билан хосланмаган. Бу борада келган барча ҳадислар “мавзуъ” яъни тўқима эканига барча муҳаддис уламоларимиз иттифоқ қилишган.
Аслида нафл рўза тутиш, нафл намоз ўқиш савобли ишлардан. Лекин бунинг учун муайян кунни белгилаб, ушбу иш шариат кўрсатмаси деб, одат қилиб олиш ҳамда бунга далил сифатида турли тўқима ҳадисларни ривоят қилиш тўғри эмас. Айниқса, Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечасида “Рағоиб намози”ни адо этиш борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима бўлиб, унга амал қилинмайди. Чунки унинг бидъат эканини Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий каби муҳаққиқ уламоларимиз томонидан очиқ-ойдин айтиб ўтилган (манба: “Баҳрур-роиқ”, “Раддул Муҳтор”, “ал-Осорул марфуъа фил-ахборил-мавзуа” китоблари).
Демак, Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан, одат қилиб олмасдан ўқилаверади. Шундагина шариатимизда кўрсатилмаган турли бидъат ва хурофотдан узоқ бўлинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати

✅Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌺ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲ
💐ЯНГИ  ЙИЛНИНГ ИЛК
ТОНГИ МУБОРАК 
БЎЛСИН!

2025- йилда хонадонингизга омад ва бахт, Оилавий қувонч ва хотиржамлик сизни тарк этмасин!
Ҳамиша Аллоҳнинг назарида бўлинг.📿Дастурхонингизга файзу барака берсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Умрингиз узун, қалбингиз ҳамиша бутун, чехрангиз порлоқ бўлсин!
🤲
Байрам кайфияти асло сизни тарк этмасин.
❄️

📚 Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


🌦💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РОХМАТУЛЛОҲИ
ВА БАРОКАТУҲ!🌺

🌻Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🌺Бошлаб олган янги чоршанба кунингиз муборак бўлсин!
🤲Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌺Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺Бу кунда
Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
Фарзандларимизга салоҳият,
Ибодатларимизга гўзаллик,
Ризқимизга барака берсин!

🌤ХАЙРЛИ КУН!
🌺

✅Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур

💜 Астағфируллоҳ
💜 Субҳааналлоҳ
💜 Алхамдулиллаҳ
💜 Лаа илаҳа иллаллоҳ
💜 Аллоҳу Акбар

💜 СубанаЛлоҳи ВалхамдулиЛлаҳи ва Лаа илааҳа иллаллоҳу ВаЛлоҳу Акбар

💜 Астағфируллаҳал азиъми ва атубу илайҳ

💜 Аллаҳумма солли ъалаа Мухаммадин-ва ъалаа али Мухаммад

💜 Субҳааналлаҳи ва бихамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зийната ъаршиҳи ва мидада калимаатиҳ.

💜 Лаа хавла валаа қуввата илла биллаҳ

💜 Субханаллоҳи ва бихамдиҳи, субхааналлоҳил азиим

💜 Лаа илааҳа иллаллаҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шай-ин қодиир.


┄┅┅✿〰➰➰〰✿┅┅┄
✅Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


❤️Қалблар ором олсин.

🎤 Бахром Улуғов

       Оҳангарон туман
🕌  "Чет сув" жоме масжиди

📖Ясин сурасининг фазилати

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
   “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби “Ясин”дир.
     Мен уни умматимдан ҳар бирининг қалбида бўлишини истардим”, деганлар

✅Каналга аъзо бўлинг👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ 🍃🌹

🍃🌹АЛЛОҲНИ  САЛОМИ БЎЛСИН

🍃🌹АЛЛОҲ НАСИБ ЭТГАН ЯНА БИР КУН МУБОРАК !

.... ~ 🍃🌹Ҳар тонг кўзингизни очганингизда, қандай вазият бўлишидан қатъий назар кимгадир кераклигингизни, кимнидир бахтли қила олишингизни  унутманг...

…..~ 🍃🌹Сиз дунё учун кимдирсиз, лекин кимлар учундир бутун дунёсиз...

🍃🌹Бугунги қиладиган ишларингизда сизларга омад ёр бўлсин, юзингиздан табассум аримасин...

🍃🌹Кун бўйи яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин ...
🤲Сизни  Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин


┄┅┅✿🍃❀ 🌸 ❀🍃✿┅┅┄
✅Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


​​
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

01- ЯНВАРЬ 2025й,
1- РАЖАБ ОЙИ 1446ҳ


📜 “... албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
📒 (Нисо сураси, 103-оят).
Намоз диннинг устунидир.

🕰 (Ангрен шаҳри вақти билан)
≌≌≌≌≌🔹🌸🔹≌≌≌≌≌

🌃 ТОНГ - 06:19 ⏰

🕌 Бомдод 06:59 🕰

🌅 ҚУЁШ - 07:44 ⏰

☀️. Қиём - 12:23 ⏰

🏞 ПЕШИН - 13:00

🌇 АСР . 15:20 ⏱

🏙 ШОМ - 17:06 🕰

🌌 ХУФТОН - 18:23 🕰

≌≌≌≌≌🔹🌸🔹≌≌≌≌≌

🔖 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📖 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
📜 «Жаннатнинг калити – намоз
Намознинг калити – таҳорат»

📚 Абу Довуд ривоят қилган.

"Ва эслатинг. Албатта,
  эслатиш мўминларга
       манфаат берур"

(«Зориёт» сураси, 55-оят).

🌙🕌«Чет сув» жоме масжиди

♻️Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


#БИЛАСИЗМИ:

ҚУРЪОНИ КАРИМ

1. Қуръоннинг маъноси нима?
Ўқиш.

2. Дастлабки тушган жойи.
Макка, Хиро ғори

3. Дастлабки тушган куни.
Қадр туни.

4. У кимнинг сўзи?
Аллоҳ таолонинг.

5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима?
Жаброил(а.с)

6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёмадга қадар қўриқловчи ким?
Аллоҳ таоло.

8. Уни қандай ушлаш керак?
Таҳоратли ҳолда.

9. Қуръонда Қуръонни қандай номлар билан зикр этилган?
Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо.

10. Маккада нечта сура тушган?
86 та.

11.Мадинада нечта сура тушган?
28 та.

12. Қанча порадан иборат?
30 та пора.

13.Қанча сура бор?
114 та.

14. Қанча оят бор?
6.666 та.

15. Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган?
2 минг 698 марта.

16. Намоз ҳакида неча марта айтилган?
700 марта.

17. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай ном билан номланган?
Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан номланган.

18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта зикр қилинган?
Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам- 4 марта, Аҳмад соллаллоҳу алайҳи ва саллам-1марта.

19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
Пайғамбар Мусо (а.с) нинг.

20. Қуръон оятларига дастлаб ким ҳаракатлар қўйган ?
Асвад Дуалий р.а.

21.Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси?
Масжидул харом.

22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган?
Пайгамбар Исо (а.с) Марям ўғли.

23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи.
Қиёмат куни.

24. Энг узун сура қайси?
Бақара сураси.

25. Энг қисқа сура қайси?
Кавсар сураси.

26. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
40 ёшда.


27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар
бўлганлар?
13 йил.

28. У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар?
10 йил.

29. Қуръон неча йилда тушган?
22 йилу, 5 ой,14 кун.

30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
Фотиҳа сураси.

31. Аллох Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
Фотиҳа сураси

32. Қуръондаги энг биринчи сура.
Фотиҳа сураси.

33. Қуръонда номи айтилган ёлгиз аёл.
Марям (а.с).

34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган?
Намл сурасида.

35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
6 та. Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброхим, Нух, Муҳаммад сураси.

36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган?
99 та.

37.Куръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи?
Иброхим (а.с).

38. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган?
Одам имонининг синови.

39. Қуръонда номланган масжидлар нечта?
5 та. Улар: Масжид ул-Харам, Масжид ул-Зирор, Масжидун-Набавий, Масжид ул-Ақсо, Масжидул-Қубо.

40. Номи айтилган фаришталар.
Жаброил, Микоил, Ҳорут, Морут.

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi

20 last posts shown.