ИНКВИЗИЦИЯ (лот. inguisitio — қидирув) — католик черкови томонидан ХIII асрда бидъатчиларга қарши курашиш мақсадида тузилган ва Рим папасига бўйсунган суд-тергов ташкилоти бўлиб, заминдорлар, черков мафкураси ва зулмига қарши курашувчиларни таъқиб қилган. Инквизиция фаолияти ўз шафқатсизлиги билан ажралиб турган: одамлар тириклай ўтда ёқилган ёки оғир жисмоний зарбалар билан ўлдирилган.
У ғарбий Европанинг бир қанча мамлакатлари, хусусан, Испанияда кенг тарқалди. Буюк мутафаккирлар Ж. Бруно, Ж. Ванининч каби олимлар ўз илмий изланишлари сабаб инквизиция ўтида ёнган бўлса, Галилео Галилей таъқибдан ҳалок бўлган. 1452 йилдан Римдаги Олий инквизиция трибунали Инквизициянинг олий органи бўлиб қолди. ХIV асрда Инквизиция контрреформациянинг асосий қуролларидан бирига айланган. ХVII-XVIII асрлар давомида Инквизиция тугатилиб, унинг вазифалари қисман Ватикан муқаддас канцелярия Конгрегациясига ўтказилади 1965 йилда бу ташкилот диний таълим конгрегацияси этиб қайта тузилган.
Каналга уланиш
@centerasiastudy