Бухоро тиббиёти


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий саҳифасига хуш келибсиз!
Бизни кузатишда давом этинг!
https://www.facebook.com/profile.php?id=61568534641008

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бухорода тиббиёт ходимларини ишга қабул қилиш шаффоф тизим асосида амалга оширилмоқда

Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида тиббиёт ходимларини бўш иш ўринларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тизими орқали ишга қабул қилиш йўлга қўйилди.

Эндиликда мавжуд бўш иш ўринлари vacancy.argos.uz платформаси орқали эълон қилиниб, hrm.argos.uz сайти орқали танлов асосида кадрлар саралаб олинмоқда. Бу эса коррупция ва бошқа салбий оқибатларнинг олдини олиш, соҳа мутахассисларининг малакасини оширишга хизмат қилади.

Президентимизнинг 2019 йил 3 октябрь куни қабул қилинган қарори билан ташкил этилган Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматига синовлар асосида ишга қабул қилиш ва давлат хизматчилари манфаатларини ҳимоя қилиш ваколатига эга.

Янги тизим доирасида Бухоро вилояти тиббиёт муассасаларида ишга қабул қилиш жараёнлари синов ва суҳбат тарзида ташкил этилмоқда. Бу жараёнда раҳбарлар, ўринбосарлар, врачлар ҳамда ўрта тиббий ходимликка номзодлар иштирок этишади.

🔰 Янги ишга қабул қилиш тартиби:

• Номзод vacancy.argos.uz платформаси орқали ишга жойлашиш учун ариза топширади.
• Синов ва суҳбат жараёнларида иштирок этади.
• Сараланган мутахассислар шаффоф механизм асосида ишга қабул қилинади.
Эътиборлиси, энди вилоят соғлиқни сақлаш тизимида раҳбарлар ходимларни тўғридан-тўғри ишга қабул қилиш имкониятига эга эмас. Бўш иш ўринлари платформа орқали эълон қилиниб, номзодлар орасидан муносиблари танлаб олинади.

Шунингдек, бу тизим соҳага адолатли ва шаффоф кадрлар танловини жорий этиш билан бирга, тиббиёт ходимларининг ишга жойлашиши ва давлат хизматига бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилади.

Сўнгги 4 ой мобайнида саккиз марта суҳбат ва тест имтиҳонлари ўтказилиб, 50 дан ортиқ лавозимга ходимлар қабул қилинган. Улар орасида бош врачдан тортиб, ҳамшира, бош ҳамширалар, иқтиcодчи, ҳисобчи ва ходимлар бўлимигача бор.

Бу янгича ёндашув орқали тиббиёт муассасалари кадрлар билан самарали ва шаффоф тарзда таъминланишига эришилади.

➡️ Бухоро тиббиёти


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🖥🖥🖥 Ахборот 24

Тиббиётдаги ислоҳотлар самараси Бухоро вилояти мисолида.

➡️ Бухоро тиббиёти


Бухоро туманида болалар саломатлигига эътибор кучаймоқда

Бухоро туманида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, айниқса, болалар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида доимий равишда тиббий кўриклар ташкил этилмоқда. Шундай тадбирлардан бири яқинда 8-оилавий поликлиникада ўтказилди.

Тиббий кўрикда Бухоро вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази мутахассислари иштирок этди. Улар аҳолининг саломатлик ҳолатини баҳолаш, касалликларни эрта аниқлаш ва зарур даволаш чораларини белгилаш мақсадида комплекс текширувлар ўтказдилар.

Поликлиника ҳудудидаги аҳоли тузилмаси


📌 Жами аҳоли: 7 000 нафардан ортиқ
📌 Оилалар сони: 1 575 та
📌 Кам таъминланганлар: 49 нафар
📌 Болалар: 1 933 нафар
📌 Ногиронлар: 12 нафар
📌 Ётоқда қолаётганлар: 1 нафар
📌 Уй шароитида ўқитиладиганлар: 2 нафар

Тиббий кўрик натижалари

✅ Жами тиббий кўрикдан ўтганлар: 180 нафардан ортиқ
✅ Аниқланган касалликлар: 47 та
✅ Даволаш чоралари: Амбулатор ва стационар тарзда белгиланди

Аввало, тиббий кўрикда ногиронлиги бор шахслар ҳамда кам таъминланган аҳоли қатлами қамраб олинди. Шунингдек, ётоқда ётган ногирон болалар уйига мутахассислар ташриф буюриб, уларнинг саломатлик ҳолати ўрганилди. 1 ёшгача болалари бўлган оналарга эса кўкрак сути билан озиқлантиришнинг аҳамияти батафсил тушунтирилди.

Ҳудуддаги 2 та мактабда ўқувчиларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати ҳам ўрганилди. Мутахассислар мактаб шифокорлари билан учрашиб, уларга болалар саломатлигини сақлаш бўйича зарур тавсиялар беришди.

Шунингдек, марказ бош врачи маҳалла раиси ва фаоллари билан учрашиб, болалар тиббиётига оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.

Бундай тиббий кўриклар аҳоли саломатлигини яхшилаш, хусусан, болаларда касалликларни эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олиш учун муҳим аҳамиятга эга. Ҳамкорликда олиб борилаётган бу каби тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилади.

➡️ Бухоро тиббиёти


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🖥🖥🖥 Махсус репортаж

Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар самараси Бухоро вилояти мисолидa.

➡️ Бухоро тиббиёти


Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамширалари кардиохирургия йўналиши бўйича малака оширишди

Ўрта тиббиёт ходимлари тиббий хизматнинг асосий харакатлантирувчи кучи ҳисобланади. Айниқса, ҳамширалар соҳа ривожида муҳим ўрин тутади, чунки улар тиббиёт ходимларининг 65 фоизини ташкил этади. Ҳамшира кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва ихтисослик бўйича ўқитиш тиббий хизмат сифатини юксалтириш ва даволаш натижаларини яхшилашнинг муҳим омилларидан бири саналади.

Шу мақсадда, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг анестезистка, операция ва перфузиолог ҳамширалари академик Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида кардиохирургия йўналиши бўйича малака ошириб қайтишди. Бу тажриба алмашиш жараёни ҳамшираларнинг малакасини ошириш билан бирга, марказдаги тиббий хизматнинг янада самарали ва сифатли бўлишига хизмат қилади.

Малака оширишдан қайтган ҳамширалар иштирокида марказда навбатдаги очиқ юрак жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилди. Жумладан, икки нафар болага мураккаб кардиохирургик операциялар амалга оширилди. Бу жараёнда ҳамширалар ўз билим ва тажрибаларини қўллаб, операция жараёнидаги барча вазифаларни юқори савияда бажардилар.

Айни пайтда марказда кардиохирургик операциялар тизимли равишда йўлга қўйилган бўлиб, малака оширган ҳамшираларнинг фаол иштироки билан самарали амалга оширилмоқда. Бундай тиббий ходимларнинг тажриба орттириши ва малака ошириши, беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг ошишига хизмат қилади.

➡️ Бухоро тиббиёти


Ғиждувон ва Шофиркон туманидаги эскирган бинолар ҳам янгиланади

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар Ғиждувон ва Шофиркон туманидаги тиббиёт муассасалар ҳолати билан танишди.

Дастлаб, Ғиждувон тумани, "Зарангари" МФЙ Абада қишлоғидаги 60-сон оилавий поликлиникада бўлишди. 20 минг аҳолига хизмат кўрсатадиган ушбу муассасанинг ҳозирги ҳолати тиббиёт ва санитария талабларига жавоб бермайди.

Шу сабабли, мавжуд бинога капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш ва қўшимча 50 қатновга мўлжалланган янги бино қуриш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Шофиркон тумани, "Талижа" оилавий шифокорлик пункти биноси 1977 йилда қурилган бўлиб, 6 минг аҳолига хизмат кўрсатади. 2019 йилда жорий таъмирлаш ишлари ўтказилганига қарамай, бинонинг техник ҳолати талабга жавоб бермайди.

Шу сабабли, бу ерда ҳам 50 қатновга мўлжалланган замонавий қўшимча бино қуриш режалаштирилди. 49-оилавий поликлиниканинг Қайрағоч филиали ҳам ўрганилиб, бинода тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва тиббиёт ходимлари учун қулай меҳнат шароитлари яратилиши белгиланди.

Ушбу ишлар вилоят аҳолисига янада сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятини оширишга қаратилган. Эскирган бинолар тўлиқ таъмирланиб, янги тиббиёт объектлари қурилади.

➡️ Бухоро тиббиёти


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бухорода онкологик касалликларнинг олди олинмоқда

Бугунги кунда онкологик касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта босқичда аниқлаш ва самарали даволаш тиббиёт соҳасининг устувор йўналишларидан бирига айланиб бормоқда. Шу мақсадда Республикa ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИОваРИАТМ) Бухоро филиали мутахассислари чекка ҳудудларда кенг қамровли тиббий кўриклар ўтказмоқда.

Қишлоқ аҳолиси учун тиббий кўриклар
Қишлоқ жойларида яшовчи аҳолининг тиббий хизматга эҳтиёжи юқори эканлиги инобатга олиниб, Бухоро вилоятининг турли туманларида онколог, маммолог, гинеколог, уролог ва бошқа мутахассислар иштирокида тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

Мутахассислар томонидан:
✅ Эрта ташхис қўйиш мақсадида замонавий диагностика усулларидан фойдаланилди.
✅ Аёллар орасида кенг тарқалган сүт бези ва бачадон саратони хавфи юқори бўлган беморлар аниқланиб, уларга зарур тавсиялар берилди.
✅ Ҳар бир беморга онкологик касалликлардан сақланиш бўйича маслаҳатлар берилди.
✅ УЗИ, маммография, биопсия каби текширувлар ўтказилиб, шубҳали ҳолатлар алоҳида назоратга олинди.

➡️ Бухоро тиббиёти


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бухоро тиббиётида трансплантация йўналиши ривожланмоқда

Хабарингиз бор, Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси мамлакатимиздаги барча тиббиёт марказлари билан келгусидаги амaлий жараёнларни мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкорлик меморандумлари имзолаган эди. Мана, бугунги кунда ушбу ташаббус ўз натижасини бермоқда.

Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида навбатдаги буйрак трансплантацияси амалиёти муваффақиятли ўтказилди. Мазкур жарроҳлик амалиёти Республика Миллий тиббиёт маркази трансплантологи Собиров Жасур Ғайбуллаевич бошчилигида амалга оширилди.

Бемор – Т. Бозоров 3 йилдан буён буйрак етишмовчилиги билан азият чекиб, гемодиализ муолажаларини олиб келаётган эди. Унинг турмуш ўртоғи донорликка мос келмагани сабабли, опаси – Ш. Бозорова укасининг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз буйрагини беришга қарор қилди.

Оилани фидойилиги ва шифокорларнинг маҳоратли амалиёти натижасида жарроҳлик муваффақиятли ўтди, Ҳозирда бемор ва донорнинг ҳолати яхши.

Таъкидлаш жоизки, мазкур буйрак трансплантацияси 2024 йил ноябрь ойида имзоланган Республика Миллий тиббиёт маркази билан ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилди.

Шунингдек, йил охирига қадар илк бор 5 нафар беморда жигар, 20 нафарига эса буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти ҳам режалаштирилган. Бу эса орган трансплантацияси соҳасидаги хизматларни Бухоро вилоятида кенгайтиришга, беморларни узоқ ҳудудларга боришсиз даволаш имконини яратади.

Шифокорларнинг фидойилиги ва тиббий тараққиёт сабабли эндиликда оғир касалликларга чалинган беморлар Бухоронинг ўзида замонавий ва самарали жарроҳлик амалиётларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмоқда.

➡️ Бухоро тиббиёти


Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси мутахассислари Когон туманида тиббий кўрик ўтказди

15 февраль куни Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Ў.Холов раҳбарлигида малакали мутахассислар гуруҳи Когон туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мутахассислари билан ҳамкорликда тиббий кўрик ташкил этди.

Кўрик давомида аҳолига кардиолог, ЛОР, окулист, терапевт, педиатр, инфекционист, гинеколог, уролог каби мутахассислар томонидан тиббий хизмат кўрсатилди. Беморлар ЭКГ, УЗИ ва лаборатория текширувларидан ўтказилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Жами 280 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтди. Шулардан 83 нафар беморда турли касалликлар аниқланиб, 75 нафар фуқарога амбулатор, 8 нафар беморга эса стационар шароитда даволаниш тавсия қилинди. 60 нафар шахс УТТ, 55 нафар бемор ЭКГ текширувидан ўтказилди.

Шунингдек, хонадонларга ташриф буюрилиб, кекса ёшдаги, боқувчисини йўқотган, ногирон фарзанди бор аёллар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Ечимини кутаётган масалалар бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

Тиббий кўрикнинг асосий мақсади – аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш, тиббий хизмат сифатини ошириш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Саломатлик – инсоннинг энг катта бойлиги. Шу боис ҳар бир шахс ўз соғлиғига эътибор қаратиб, уни асрашга масъулдир.

➡️ Бухоро тиббиёти


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бошқарма вакиллари Туркия тажрибаси ва йирик клиникалар фаолиятини ўрганмоқда

Шу кунларда Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг бир гуруҳ раҳбар шифокорлари Туркия Республикасига хизмат сафари давом этмоқда. Ушбу ташриф доирасида делегация аъзолари мамлакат соғлиқни сақлаш тизими, йирик клиникалар фаолияти ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш тажрибасини ўрганишмоқда.

Туркия соғлиқни сақлаш соҳасидаги илғор тажрибаси ва инновацион ёндашувлари билан дунёда юқори ўринларда туради. Шу боис, Бухоро вилояти шифокорлари ушбу тажрибани ўзлаштириш ва маҳаллий тиббиёт тизимига жорий этиш мақсадида йирик тиббиёт марказларида бўлиб, уларнинг ишлаш тизими, диагностика ва даволаш усуллари билан танишишмоқда.

Делегация аъзолари Истанбул, Анқара ва бошқа йирик шаҳарлардаги замонавий клиникаларда бўлиб, жаҳон стандартларига мос тиббий хизмат кўрсатиш усуллари ҳақида маълумот олишмоқда. Шунингдек, тиббий туризм, инновацион технологик ечимлар, диагностика ва даволашнинг янги усуллари ҳам ўрганилмоқда.

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари Туркиянинг етакчи клиникалари раҳбарлари ва мутахассислари билан учрашувлар ўтказиб, ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда малакали мутахассислар тайёрлаш борасида келишувларга эришмоқда. Шунингдек, соҳа ходимларини халқаро даражадаги малака ошириш дастурларига жалб этиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ташриф натижаларига кўра, Бухоро вилоятида замонавий тиббий хизмат кўрсатиш механизмларини йўлга қўйиш, янги технологиялардан фойдаланиш ҳамда аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга, Туркия тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

➡️ Бухоро тиббиёти


Вилоят ҳокими Когон туманидаги эскирган бинони қайта таъмирланишини маълум қилди

Бугун Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов жойлардаги ижтимоий соҳа обеъктларини ўрганди. Когон тумани 24-оилавий поликлиникасининг Туткунда филиали 1968 йилда ёғоч ва хом ғиштдан қурилган бинода фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирда тиббиёт ва санитария нормаларига жавоб бермайди. Бинонинг пойдевори чўккан, пол қисми чириган, деворларида нураш кузатилмоқда.

Б. Зарипов тиббиёт масканининг жорий техник ҳолатини кўздан кечирди. Қарийб олти минг аҳолига тиббий хизмат кўрсатадиган пунктни реконструкция қилиш масалалари муҳокама қилинди. Шунга кўра амалга ошириладиган ишлар юзасидан вазифалар белгиланди.

➡️ Бухоро тиббиёти

11 last posts shown.