Buxoroliklar 🇺🇿


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Adult


Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз

📮 👉 @Buxmenedjer

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Adult
Statistics
Posts filter


Ўзбекистондан чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида қайтиб келмаган фуқароларга пенсия тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади

Фуқаро қайтиб келганида олинмай қолган ойлардаги маблағнинг 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

Пенсия жамғармаси

Батафсил 👉 @BUXORO


«Плати-лети». Энди чегарани тезроқ кесиб ўтмоқчи бўлсангиз пул тўлайсиз

Ўзбекистонда 1 майдан чегарани кесиб ўтишда Fast Track хизмати йўлга қўйилади. Бунинг учун сиз БҲМнинг 15 фоизи ( ҳозир 56 250 сўм) тўлашингиз керак бўлади. Бу турдаги фойдаланувчилар чегара назоратида ўзига хос VIP-шароитларда бўлишади: улар учун кафе, Wi-Fi, VIP-зал ва бошқа қулайликлар яратилган бўлади. Бундай хизматни божхона расмий сайти орқали олиш мумкин. Болалар ва ногиронлиги бор шахслар учун хизмат бепул бўлади.


Батафсил 👉 @BUXORO


Чустда суд раиси ёрдамчисини калтаклади. Энди у маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин

Калтакланган ёрдамчи тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Унинг юз соҳасига жароҳат етказилганлиги аниқланган.

Туман прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошлади. Суд раиси ушбу қилмиши учун жаримага тортилиши мумкин.


Батафсил 👉 @BUXORO


Чустда суд раиси ёрдамчисини калтаклади. Энди у маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин

Калтакланган ёрдамчи тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Унинг юз соҳасига жароҳат етказилганлиги аниқланган.

Туман прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошлади. Суд раиси ушбу қилмиши учун жаримага тортилиши мумкин.


Батафсил 👉 @BUXORO


Тошкентда бемор эркакка шилқимлик қилган эркак шифокор қамалди.

31 январь куни соат 20:30 атрофида Тошкент туманида жойлашган клиникалардан бирида лаборант Х.Ж. фуқаро Ш.Б.нинг олатини ушлаб, шилқимлик қилган.

Суд ҳукмига кўра, шифокор МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланди.

Батафсил 👉 @BUXORO


🇺🇸 Жо Байден энди Голливудда ишлайди.

АҚШнинг собиқ президенти Голливуднинг йирик агентликларидан бири Creative Artists Agency (CAA) билан шартнома имзолади. Бред Питт ва Жулиа Робертс каби юлдузлар вакили бўлган агентлик энди Байден билан актёрлик фаолиятида ишлайди.

Creative Artists Agency (CAA) аввалроқ Жо Байден билан ишлаган ва унга ўзининг "Менга ваъда бер, бобо" номли хотирасини чиқаришга ёрдам берган.

Батафсил 👉 @BUXORO


Юридик фанлар доценти Расул Кушербаевнинг хатоларини кўрсатди:

«Расул Кушербаевнинг «Олти йил аввалги овозли хабар учун беш йиллик қамоқ жазоси» деган материалини кўриб, муаллиф ҳуқуқ асослари билан етарлича таниш эмас деб ҳулоса қилдим. Нимага десангиз? Жиноят ҳуқуқи бўйича мутахассис сифатида айтаманки, биринчидан, Жиноят кодекси 64-моддасида белгиланган муддатлар ўтмаган бўлса, шахс содир этган жинояти учун жавобгарликдан озод қилинмайди, акс ҳолда бу Жиноят кодексининг 10-моддасида белгиланган «Жавобгарликнинг муқаррарлиги» принципига зид бўлади.

Маълумот учун, ушбу моддада жиноят тоифасига қараб, у содир этилган кундан бошлаб 10 йил ёки 25 йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликка тортилиши мумкин эмас» — деб ёзган Раззоқ Алтиев.

Батафсил 👉 @BUXORO


Жиззахда нотаниш аёл янги туғилган чақалоқни шифохонадан ўғирлаб кетди.

Тиббий ниқоб таққан нотаниш аёл жабрланувчининг хонасига кириб, «болангизни шифокор кўригига олиб бораман» деб, чақалоқни олиб кетиб қайтиб келмаган.

Чақалоқ топилган, аёл қўлга олинган.

Батафсил 👉 @BUXORO


Қашқадарёда дрифт қилиш оқибатида 2 нафар ўсмир вафот этди

19 яшар йигит дўстларини олиб, автомобилда юқори тезликда ҳаракатланиб, дрифт қилишга уринган. Аммо, салонда бўлган икки йигит ҳалок бўлган.

Батафсил 👉 @BUXORO


Тошкентдан Европага Spark`да бориш қанчалик қийин?

Ўзбекистонлик Мирфаёз Мирбобоев буни синаб кўришга қарор қилди ва Spark машинасида Тошкентдан Европагача минглаб километр масофани босиб ўтди. У ўз сафарини Инстаграмъдаги аккаунтида ёритиб бормоқда.

Ҳозиргача блогер Латвия, Эстония ва Финландияни айланиб чиққан. Тошкентдан Финландиягача бўлган масофа унга атиги 600 долларга тушган.

Батафсил 👉 @BUXORO


#Диққат
❗️Хотирани пасайтирувчи 7 та зарарли одатлар

Батафсил 👉
@BUXORO


Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11%дан 8,9%гача пасайди.

2024 йилда камбағал аҳоли сони 719 мингга камайган ва 3,3 млн.га тушган.

Камбағаллик даражаси энг кўп пасайган ҳудудлар:

• Бухоро вилоятида – 8,7 %гача;
• Самарқанд вилоятида – 7,5 %гача;
• Наманган вилоятида – 7,6 %гача;
• Қорақалпоғистон Республикасида – 10,8 %гача.

Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.

Батафсил 👉 @BUXORO


Баҳор ҳавоси: Ҳафта охиригача қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳафтанинг биринчи ярмида кечалари совуқ бўлиши сақланиб туради, кундузи эса ҳарорат +8...+11° атрофида бўлади.

Чоршанба ва пайшанби кунлари кечаси 0...+3°, кундузи +12...+15° бўлиши кутилмоқда. Шимолда ҳарорат кечалари 0...-5°, кундузи +4...+9 бўлади.

Батафсил 👉 @BUXORO


Диёра Келдиёрова ҳамда Ута Абэ беллашуви «Йил воқеаси» деб топилди

Халқаро Judo Awards 2024 танловида Диёра Келдиёрованинг Париждаги Олимпиадада япониялик Ута Абени енггани «Йил воқелиги» деб топилди, унинг устози Марко Шпитка аёллар терма жамоалари ўртасида энг яхши мураббий ютуғини қўлга киритди.

Батафсил 👉 @BUXORO


Марсда квадрат шаклдаги иншоот аниқланди

Марс Глобал Сурвеёр тасвирларида кўринган квадрат тузилма қадимги Марс сивилизациясининг мавжудлиги ҳақидаги турли назарияларга сабаб бўлди.

Баъзилар бу шаклни тасвирлаш артефакти, хусусан, тасвирларни бирлаштириш жараёнидаги хатолик деб ҳисоблашмоқда.


Батафсил 👉 @BUXORO


Автомобилдан қандай овоз чиқаётганига қараб қаери ноъсоз эканлигини билиб олинг

Батафсил 👉
@BUXORO


❗️Айтишларича, Банк раҳбарлари ишдан олиниши кутилмоқда

Маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар сабабли банк бошқарувчиларига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши кутилмоқда. Жумладан, бир неча банкларнинг бошқарувчилари, вилоят бошлиқлари лавозимидан озод этилиши мумкин.

☑️ Ишдан олиниши кутилган банк бошқарувчилари:
▪️Халқ банки – 7 нафар
▪️Агробанк – 7 нафар
▪️Микрокредитбанк – 7 нафар
▪️Алоқабанк – 6 нафар
▪️Ўзмиллийбанк – 4 нафар
▪️Бизнесни ривожлантириш банки – 4 нафар
▪️Ўзсаноатқурилишбанк – 3 нафар
▪️Туронбанк – 2 нафар
▪️Асакабанк – 1 нафар

☑️Бошқа чоралар:
🔸 Марказий банкнинг Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиши кутилмоқда.
🔸 Навоий ва Сирдарё вилоятлари бош бошқармалари раҳбарларига ҳайфсан эълон қилиниши мумкин.

📢 Бу чоралар маҳаллабай ишлаш тизимидаги масъулиятсизлик ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилади.


Батафсил 👉 @BUXORO


❗️Фарғона вилоятидаги бозорларга ташвиш тугмалари ўрнатилди.

Батафсил 👉 @BUXORO


⚠️Жарима баллари кучга кирмаган

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ёлғон хабарларга ишонманг!

Энг ишончли хабарларни ЙҲХХ нинг расмий манбааларидан олишингиз сўралди.

Батафсил 👉 @BUXORO


Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияда бўлади

4—5-феврал кунлари бўлиб ўтадиган ташриф давомида бош вазир Анвар Иброҳим билан икки томонлама музокаралар, Малайзиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар, қўшма бизнес форуми ва бошқа тадбирларда кўзда тутилган.

Батафсил 👉 @BUXORO

20 last posts shown.