Халқимизда бир мақол бор: "Олдингда оқар сувни қадри йўқ" . Хуллас менда бошқачароқ: олдимда оқар сувнинг ҳам , оқиб ўтиб кетган сувнинг ҳам қадри йўқдек туюлябди. Тушунтираман: Отамнинг тириклигида ҳам, вафотидан кейин ҳам ҳеч нарсани ҳис қилмадим(ҳатто йиғлаёлмадим десам ҳам бўлади) Ҳаа, мен шунақа барча туйғулари қалбини тарк этган ҳиссиётсиз , меҳрсиз, ўта қабиҳ мавжудотман ва бунинг учун баъзида ўзимни айблайман ҳам. Қўлимдан келмаса нима қилай ? Ҳозир ҳам , умрим бино бўлиб ҳам тушунтиришга қурбим етмайдиган нималарнидир ҳис қилаётгандекман, билмадим.
Бир тийинга арзимас, кераксиз нарсаларни ёзябман, ва шу орқали қимматли вақтларингни ўғирлаябман.
Истаган вақтларинг, тарк этишинглар мумкин.
Бир тийинга арзимас, кераксиз нарсаларни ёзябман, ва шу орқали қимматли вақтларингни ўғирлаябман.
Истаган вақтларинг, тарк этишинглар мумкин.