23.5° бурчак остида


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


🇭🇺🇷🇺🇺🇦🇺🇸Россия-Украина уруши ярим йилда ўз ниҳоясига етади — Виктор Орбан

"Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Доналд Трамп иштирокида ярим йил ичида эришилиши мумкин", — дея таъкидлади Венгрия бош вазири Виктор Орбан.

🔥 @burchakostida


Reuters: ҲАМАС 3 нафар асирни озод қилди

Асирлаp Халқаро Қизил Хоч вакиллари орқали Исроил расмийларига топширилади.

Бугунги алмашинувда Александр Труфанов, Саги Декел-Ҳен ва Яир Хорн озод қилинди. Уларнинг барчаси 2023 йил 7 октябрда Нир—Оз кибуцида қўлга олинган.

Александр Труфанов Исроил ва Россия фуқароси, Саги Декел-Ҳен Исроил ва АҚШ фуқароси, Яир Хорн эса фақат Исроил фуқаролигига эга

🔥 @burchakostida


🇺🇸 CNN: Трамп маъмурияти ядровий хавфсизлик учун масъул ходимларни ишдан бўшатди

Бўшатишлар АҚШ Энергетика вазирлигини ислоҳ қилиш доирасида амалга оширилган. CNN маълумотларига кўра, Миллий ядровий хавфсизлик маъмуриятининг (NNSA) 300 дан ортиқ ходими бўшатилган.

🔥 @burchakostida


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇸 Улар Илон Маск ва мени ажратишга ҳаракат қилмоқдалар, лекин улар жудаям ёмон, бу аниқ. Тарихда ҳеч ким мендан ёмонроқ эътироф этилмаган — АҚШ президенти Доналд Трамп.

🔥 @burchakostida


🇩🇪🇪🇺🇺🇸 Олаф Шолц: Демократия – Илон Маскдан кучлироқ

Германия канцлери Олаф Шолц Funke Mediengruppe ва Оuest-France нашрларига берган интервюсида АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маскнинг Германиядаги сайлов кампаниясига аралашувини танқид қилди.

Шолц, шунингдек, Маскнинг Европада, нафақат Германияда эмас, балки бошқа кўплаб мамлакатларда ҳам ўта ўнг партияларни қўллаб-қувватлаётгани уни хавотирда эканлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, немис сиёсатчиси АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан эълон қилинган алюминий ва пўлат учун бож тарифларини ҳам танқид қилди.

"Аслида, бизга кўпроқ савдо тўсиқлари эмас, балки камроқ тўсиқлар керак. Бу масалада Европа Иттифоқи ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилади. 450 миллион аҳолига эга ЕИ дунёдаги энг йирик иқтисодий ҳудуд бўлиб, бу унга “кучли позиция” беради", — дея муносабат билдирди Германия ҳукумати раҳбари.

Шолц Трампнинг Евроиттифоқга қарши божхона тўловлари жорий этиш таҳдиди ҳақида гапирар экан, Еврокомиссия бундай ҳаракатларга "жуда тез" жавоб беришини таъкидлади.

Шунингдек, канцлер Қўшма Штатлар билан умумий муносабатлар мавзусига ҳам тўхталиб ўтди.

"АҚШ – бизнинг дўстимиз. 1945 йилдан кейин Германиянинг демократик ва эркин мамлакатга айланишига кўмак бергани учун Қўшма Штатлардан миннатдормиз. Бизнинг муносабатларимиз айнан шу пойдеворга асосланган", – дея хулоса қилди Шолц.

🔥 @burchakostida


🇱🇧🇮🇱 Агар Байрут келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса, Исроил Ливандан қўшинларини олиб чиқишни кечиктириши мумкин

Бу ҳақда Исроилнинг Россия Федерациясидаги элчиси Симона Галперин маълум қилди.

"Ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга ЦАХАЛ қўшинларини фақат “Ҳизбуллоҳ” Исроил тинч аҳолисига хавф туғдирмаслиги шарти билан Ливандан олиб чиқишни кўзда тутади. Битим муддати 18 февралда тугайди ва Ливан ҳукумати уни узайтиришга қарши", — дея тушунтирди Галперин.

🔥 @burchakostida


🇷🇺🇺🇦 Украина дронлари ҳужуми туфайли Россиянинг еттита аэропорти фаолияти вақтинча тўхтатилди

Россия Мудофаа вазирлиги 15 февралга ўтар кечаси мамлакат ҳудуди узра 40 та Украина уриб туширилганини маълум қилди.  Улардан 17 таси Волгоград вилоятида, 12 таси Калуга вилоятида, 9 таси Ростов вилоятида ва 2 таси Саратов вилоятида йўқ қилинган.

Росавиация 15 феврал куни эрталаб Астрахан, Владикавказ, Волгоград, Грозний, Калуга, Саратов ва Уляновск аэропортлари парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёпилганини маълум қилди. Москва вақти билан соат 8:45 га келиб барча аэропортлар ўз фаолиятини тиклади.

Волгоград вилояти губернатори Андрей Бочаровнинг маълум қилишича, дронлардан бирининг қолдиқлари турар-жой биноси томига тушиб, бир фуқаро жароҳатланган. Калуга вилоятида қулаши натижасида саноат корхонаси ҳудудида ёнғин содир бўлди. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

🔥 @burchakostida


🇺🇸🇪🇺NATO бош котиби АҚШ вице-президентининг Мюнхендандаги нутқини “фалсафий” деб атади ва Европани хавфсизлик ҳақида қайғуришга чақирди

"Вице-президент Жей Ди Вэнс бу ерда анча фалсафий нутқ билан чиқди, аммо у АҚШ ва Европанинг бирдамлигини алоҳида таъкидлади, биз ҳақиқатдан ҳам бир оиламиз. Шунингдек, Вэнс бизни боғлаб турувчи умумий қадриятларимиз — сўз эркинлиги, демократия ва бошқалар ҳақида ишора қилди", — дея қўшимча қилди Марк Рютте.

🔥 @burchakostida


🇪🇺🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Евроиттифоқ давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашувини чақирмоқда — Reuters

"Калласнинг бу қарори Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат ҳамда АҚШнинг Украина бўйича сўнгги баёнотларидан сўнг қабул қилинган", дея хабар бермоқда агентлик манбаларига таяниб.

🔥 @burchakostida


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇷🇺Россия Федератсиясининг Олтой Республикасида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри Олтой Республикасининг Қўш-Оғошдан туманидан тахминан 28 км жануби–ғарбда жойлашган. Зилзила марказида силкинишлар интенсивлиги 8,5 баллга етди", дея ҳабар қилди Россия Фанлар академияси Геофизика тадқиқотлари федерал тадқиқот маркази.

Ҳудудий Фавқулодда вазиятлар вазирлиги зилзила бутун республика бўйлаб сезилганини маълум қилди. Ҳозирча жабрланувчилар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.

🔥 @burchakostida


🇷🇺🇺🇦Путин билан келишиб бўлмайди — Юлия Навалная

Навалнаянинг бу фикрни Мюнхен хавфсизлик конференциядаги нутқида айтиб ўтди.

"Россия президенти Владимир Путин билан ҳар қандай келишув бузилади, ёки у шунчаки келишувни тарк этади. Агар сиз Путин билан музокара олиб боришга ҳаракат қилсангиз, шунчаки эслаб қолинг, у ёлғон гапиради, алдайди, охирги дақиқаларда қоидаларни ўзгартиради ва ўз ўйинини ўйнатишга мажбур қилади", – дея қўшимча қилди Навалная Ғарб сиёсатчиларига мурожаат қилиб.

Навалнаянинг сўзларига кўра, Путин "тез орада йўқолади" ва шунда Россияда "демократик ўзгаришлар учун қисқа имконият ойнаси" очилади.

"Бу вақтга келиб аниқ ҳаракатлар режаси тайёр бўлиши керак. Ушбу режа "ҳозирда яширин тарзда, мамлакат ичида ички муҳожирликда бўлган шунингдек, чет элга чиқиб кетган, аммо имкон пайдо бўлиши билан ортга қайтишни орзу қилаётган миллионлаб россияликларга" қаратилган бўлиши лозим", — дея кўшимча қилди Навалная

🔥 @burchakostida


Украинада учинчи заводимизни қуришга тайёрмиз — Rheinmetall мудофаа концерни раҳбари

Армин Паппергер бу ҳақда Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида DW нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.

"Бизнинг стратегиямиз — Украинада учта завод қуриш, бу урушга боғлиқ эмас. Украинада ишга туширилиши режалаштирилаётган учинчи завод зенит тизимларини ишлаб чиқаришга ихтисослашиши мумкин", — дея аниқлик киритди Паппергер.

Rheinmetall раҳбари, шунингдек, АҚШ томонидан Киевга ажратиладиган ёрдам ноаниқлик касб этаётган бир пайтда, концерн ишлаб чиқариш қувватларини оширишга тайёрлигини таъкидлади.

🔥 @burchakostida


Украинанинг урушдан кейин ҳам, ҳозир ҳам АҚШнинг ҳарбий ёрдамисиз омон қолиши қийин бўлади — Зеленский

У бу ҳақда NBC Newsга берган интервюсида айтиб ўтди.

"Балки бу жуда, жуда қийин бўлар, лекин ҳар қандай оғир вазиятда ҳам имконият бор. Аммо, шуниси аниқки, бизда ҳаддан ташқари оз имконият қолади, АҚШнинг ёрдамисиз омон қолиш деярли имконсиз. Менимча, бу жуда муҳим, тақдиримизни ҳал қилиб берувчи масала", — деди у.


🇺🇦🇺🇸Украина ёзда ўзининг F-16 самолётини АҚШ сабабли уриб туширган — Тhe Wall Street Journal

Нашрнинг ёзишича, самолёт Украина Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига тегишли Patriot зенит-ракета мажмуаси томонидан уриб туширилган, аммо Киев бу ҳақда расман эълон қилмаган.

Бунинг асосий сабаби — Link 16 тактик тармоғининг йўқлиги бўлиб, у учувчиларга ракета ва дрон ҳужумлари вақтида хавфдан қочишга ёрдам беради ҳамда уларнинг жойлашувини ерда турган ҳарбийларга узатади.

WSJ маълумотига кўра, F-16 самолётлари Украинага етказиб берилганида, Байден маъмурияти ҳаво мудофаа тизимларига ўз самолётларини душман самолётларидан ажратишга имкон берувчи муҳим технологияни яширган. Шунингдек, Patriot тизимларида Link 16 бутунлай олиб ташланган, чунки АҚШ Украинага F-16 бу қадар тез муддатда етказиб берилишини кутмаган.

🔥 @burchakostida


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇷🇺Рус ижтимоий тармоқларида Тула, Ростов ва Белгород вилоятларида эрта саҳардан учувчисиз аппаратлар ҳужуми кузатилаётгани ҳақида маълумот берилди. Қайд этилишича, Белгородда 15 тадан зиёд маротаба портлашлар товуши эшитилган. Маҳаллий ҳокимиятлар ҳарбий дронларга қарши ҳимоя воситалари ишга туширилганини қайд этишмоқда.

🔥 @burchakostida


15 феврал куни гаровга олинган уч кишининг озод этилиши эвазига 369 нафар фаластинлик озод қилинади

Бу ҳақда ҲАМАСнинг Маҳбуслар билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

"Шанба куни келишув доирасида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 36 нафар фаластинлик ва 2023 йил 7 октябрдан кейин ҳибсга олинган 333 нафар ғазолик қамоқдан озод қилинади", дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida


🇺🇸 Трамп ва Маск АҚШ ҳукуматида “тозалаш” ўтказиб, минглаб одамларни ишдан бўшатди — Reuters

Агентликнинг ёзишича, Ветеранлар ишлари бўйича департамент мингдан ортиқ ходимни ишдан бўшатган, АҚШ Ўрмон хизмати эса 3 400 кишини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда.

АҚШда ҳукумат органларининг қайта тузилиши биринчи марта Солиқ йиғиш ва Ички даромад хизматларига ҳам таъсир қилди. Бундан ташқари Қўшма Штатларнинг хорижий давлатлардаги элчихоналарига ҳам қисқартиришларга тайёргарлик кўриш буюрилган.

🔥 @burchakostida


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇸🇺🇦 Трамп Украина иқтисодиётини АҚШ билан интеграция қилишни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Қўшма Штатлар Молия вазири Скотт Бесcент маълум қилди.

"Вашингтон урушдан кейинги Украина иқтисодиётини шакллантиришда иштирок этишни режалаштирмоқда. АҚШ бунда стратегик соҳаларга, жумладан, фойдали қазилмалар қазиб олиш, энергетика ва давлат корхоналарига эътибор қаратади", — дея аниқлик киритди АҚШ Молия вазирлиги раҳбари.

Бесcент, шунингдек, АҚШ Украинага "энг яхши хусусийлаштириш тажрибаларини" таклиф қилишини ҳам қўшимча қилди.

🔥 @burchakostida


🇮🇹🇷🇺 Италия бош вазири Жоржа Мелони Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захаровага кескин жавоб қайтарди

Италия президенти Сержио Маттарелла ўтган ҳафтадаги чиқишида Иккинчи жаҳон урушига олиб келган тажовузкорликлар ҳақида гапирган эди.

"Бу Европадаги учинчи рейх лойиҳаси эди. Россиянинг Украинага қарши ҳозирги тажовузи ҳам худди шундай табиатга эга", — дея фикр билдирган Маттарелла.

14 феврал куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Италия президентининг бу сўзларига жавобан салбий муносабат билдирди.

"Бу каби тўқималарни айнан Италия президентидан эшитиш ғалати ва ёқимсиз. Италия фашизм нима эканлигини ўз тажрибасидан яхши билади", — дея таъкидлади Захарова.

"Матбуот  котиби бутун итальян халқини ҳақорат қилди. Президент Маттарелла билан тўлиқ ҳамфикрман – нафақат шахсан, балки бутун ҳукумат номидан. У доимо Украинага қарши тажовузни кескин қоралаган", — дея жавоб қайтарди Италия бош вазири Жоржа Мелони.

🔥 @burchakostida


🇺🇦🇷🇺 Зеленский ҳозирча Путин билан учрашмайди — Украина президенти девони раҳбари

"Украина кучли позицияга эга бўлиб, аниқ кафолатлар олганидан сўнг бундай учрашув бўлиб ўтиши мумкин. Бироқ ҳозирча бундай лаҳза келгани йўқ", — дея фикр билдирди Андрей Ермак.

Аввалроқ Украина президенти Зеленский Путин билан фақат АҚШ ва Европа билан умумий позицияни ишлаб чиққанидан кейин учрашишини айтган эди.

🔥 @burchakostida

20 last posts shown.