Президент жорий йилда ОТМга кириш имтиҳонларини соддароқ шаклда ўтказиш бўйича топшириқлар берди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда, жорий йилда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Маълумки, 2020 йилдан кириш имтиҳонлари жами 5 та – учта мажбурий ва иккита мутахассислик фани бўйича ўтказилиши белгиланган эди.
Лекин карантин шароити ёшларнинг имтиҳонга тўла тайёргарлик кўриш имкониятини ҳам чеклади.
Қолган қисқа вақтдан унумли фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида, жорий йилда имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали