Barqaror rivojlanish markazi NNT


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Markaz mamlakatning barqaror ijtimoiy-iqtisodiy va siyosiy-huquqiy rivojlanish jarayonlarini kompleks o‘rganadi, tahlil qiladi va tegishli takliflar ishlab chiqadi. facebook.com/brm.nnt.uz/ instagram.com/brm_uz/

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


🔰Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади

Батафсил: brmnnt.uz

#БРМ7 #БРМ8 #БРМ16


🇺🇳 БМТ Арктика музликларининг эриши хавфли қадимий микробларни уйғотишидан огоҳлантирди!

🔰 Батафсил: brmnnt.uz


NASA: Янги «Буюк Хитой девори» қурилмоқда

Бу сафар — қуёшли. Улкан 400 километрлик қуёш электр станцияси 2030 йилга келиб 20 миллион аҳолига эга шаҳарни электр энергияси билан таъминлашга қодир бўлади. Қурилиш давом этмоқда, аммо ҳозирнинг ўзидаёқ бу станция дунёдаги энг каттаси ҳисобланади. #БРМ7


🔰 2025 йил 1 январдан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш доирасида камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади.


🎉Барқарор ривожланиш маркази жамоаси Сизни Янги 2025 йилнинг кириб келиши муносабати билан самимий муборакбод этади!


🔰49-модда
Давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

#БРМ13
#БРМ15
#БРМ16


🔰Қонунчиликка кўра, эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланади.

#БРМ5


ММТВ 2024 йил ҳужжатлар.pdf
94.8Kb
📚 #БРМ4 Мактабгача ва мактаб таълими тизимига оид 2024 йилда қабул қилинган ҳужжатлар


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Акико Фудзии Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш ва инсон тараққиёти борасидаги ютуқларини юқори баҳолади.

#БРМ1


🔰 Мактаб ошхоналарида қандай маҳсулотларни тайёрлаш ва сотиш тақиқланган?

Батафсил: brmnnt.uz


🫴Камбағал оилалар харажатининг 80 фоизини давлат қоплаб беради

🔼Камбағал оилалардаги ўзи ҳаракатлана олмайдиган 23 минг одамга ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-укаси ёки опа-синглиси қараб ўтирибди.

🕯Келгуси йилдан маҳалладаги ижтимоий ходимлар ва хусусий сектор иштирокида бу одамларни 19 мингига уйида ва 4 мингига кундузги қатнов асосида қараб туриш йўлга қўйилади.

✔️Натижада яқинига қараб турган 15 минг аҳолинининг ишлашига шароит яратилади.

✨Хусусий сектор бундай хизматни кўрсатган камбағал оилалар харажатининг 80 фоизини давлат қоплаб беради.

🗓Бу тажриба Тошкент шаҳрида 1 мартгача, бошқа ҳудудларда йил якунигача йўлга қўйилиши белгиланди.


#БРМ3 🩺
Фуқаролар тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли

ЎзРК 48-модда


#БРМ
✔️Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди

📥Аёллар сони – 18,6 млн киши

📤Эркаклар сони – 18,9 млн киши

✍️Шундан:
2024 йил январь-октябрь ойларида қайд этилган никоҳлар сони 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар бўйича тақсимланиши:  

Эркаклар – 4 153 нафар 

Аёллар – 1 161 нафар


♿️ Қонунчиликда ногиронлиги бўлган шахсларга берилган айрим имтиёзлар

🔰батафсил: brmnnt.uz


🔰Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муборак бўлсин!


❗️Энди боғча боласи ва ўқувчига қўл кўтарган педагоглар ўз соҳасида ишлолмаслиги мумкин

Бу қоида мактаб ўқитувчиларига, ва мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ва тарбиячиларга нисбатан татбиқ этилади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани)нинг таълим ташкилотларида болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига йўл қўйган педагог ва тарбиячиларнинг келгусида болалар билан ишлаш бўйича меҳнат фаолиятини давом эттириши учун муайян чекловларни, қўшимча талабларни назарда тутиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги “Болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-201-сонли Фармонида назарда тутилмоқда.

#БРМ16


⚡️Эндиликда хорижий давлат судининг қарори Ўзбекистонда тан олинади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1009-сон, 04.12.2024 й.) билан Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди

Қонун билан кодекс хорижий давлат судининг қарори тан олиниши ва ижрога қаратилишини, озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун, қабул қилиб олишни ҳамда хорижий давлатга беришни назарда тутувчи янги боб билан тўлдирилмоқда.

Шунингдек, озодликдан маҳрум этилган шахсларни ва ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахсларни қабул қилиб олиш ҳамда бериш асослари, суд жараёни иштирокчиларининг процессуал мақоми белгиланмоқда.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

#БРМ16


🏗Айрим бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўхтатилади

Ҳудудий инспекциялар рўйхатидан ўтказмасдан қурилиш-монтаж ишлари бажарилган бино ва иншоотлар бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва фойдаланишга рухсат бериш ишлари 2024 йил 31 декабрдан тўхтатилади.

Маълумот учун: БМТнинг 2024 йилги барқарор ривожланиш ҳисоботига кўра, Ўзбекистон барқарор шаҳарлар ва аҳоли пунктлари #БРМ11 бўйича паст кўрсаткичдалиги маълум қилинган эди.


Ногиронлиги бўлган шахслар спорт билан бепул шуғулланишлари мумкин

2024 йил 15 декабрдан бошлаб спорт билан шуғулланишни истаган ногиронлиги бўлган шахсларнинг мурожаатига кўра, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида бепул спорт билан шуғулланишлари мумкин.


⚡️Оиласида ногирон аъзолари бўлган шахсларга 37 500 000 сўмгача бир марталик ёрдам пули берилади

📄 Ҳукуматнинг 23.03.2023 йил кунги 122-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

➖ ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 баравари (37 500 000 сўм) гача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

❗️Бунда имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга тўғри келиши керак:

➖ охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;

➖ ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;

➖ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”нинг бирида турган бўлиши лозим.


✅ Демак, Оиласида ногирон аъзолари бўлган шахслар аукцион орқали ер участкаси сотиб олишда уларга 37 500 000 сўмгача бир марталик ёрдам пули берилади.

20 last posts shown.