⚡️ ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДАГИ ОЛАМШУМУЛ ВОҚЕА!ЮНЕСКО Бош Ассамблеяси сессиялари ўтган 40 йилдан ортиқ вақт давомида фақат Париж шаҳрида ўтказиб келинган. Фақатгина 1985 йил Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтган.
Бош Ассамблеянинг 43-сессияси бу йил илк бор Самарқандда ўтказилади. Бу ўзбек дипломатиясининг муҳим ғалабаси, мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларга берилган юксак баҳодир!ЮНЕСКО БМТнинг ихтисослашган муассасаларидан бири бўлиб, унинг асл мақсади аъзо мамлакатларда таълим, фан, маданият ва ахборот-коммуникация соҳаларини ривожлантиришдан иборат. Бош қароргоҳи Париж шаҳрида жойлашган.
ЮНЕСКО норасмий равишда “БМТнинг ақл лабораторияси” деб аталади. Улуғ ҳинд мутафаккири ва давлат арбоби Жавоҳарлал Неру ўз вақтида ЮНЕСКОга “инсониятнинг виждони” деб таъриф берган эди.
📌
Олий анжуманнинг Ўзбекистонда ўтказилишининг тарихий аҳамияти:● Ташкилотга аъзо 194 та давлатнинг нуфузли делегациялари билан бирга ЮНЕСКО раҳбарияти ҳам тўлиқ таркибда иштирок этади;
● у ЮНЕСКО ташкил топганининг 80 йиллик юбилейи билан ҳамоҳанг тарзда ўтказилади. Шу аснода тузилманинг ўтган давр мобайнидаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, истиқболдаги фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб олинади;
● ташкилот янги Бош директорининг айнан Самарқанд шаҳрида сайланиши бўлажак анжуманнинг нуфузини янада оширади;
● Ўзбекистоннинг маданий-тарихий, илмий-маърифий, туристик имкониятлари, дунё тамаддунига қўшган оламшумул ҳиссаси дунё ҳамжамиятига яна бир бор намойиш этилади.
❗️Мамлакатимизнинг ЮНЕСКО Бош Ассамблеяси 43-сессиясига мезбонлик қилиши, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон учун катта ишонч, айни пайтда масъулият ҳамдир.🌐
https://t.me/AOKA_Surxondaryo