Forward from: Pedkadr.tdi.uz
#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар
Янгиликнинг зўри!
Эндиликда, Вазир жамғармасидан тўлаб бериладиган устамаларга номзодларни саралаб олишнинг биринчи босқичи - тоифа тестлари натижалари асосида амалга оширилади.
Низомнинг 9-банди (янги таҳрирда) Ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаш икки босқичда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) Вазирлик ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган йиллик сонини (кейинги ўринларда – квота) белгилайди;
б) Ишчи гуруҳ квотани таълим ташкилотлари сони, фан йўналишлари бўйича меҳнат фаолиятини юритиб келаётган педагоглар ҳамда тарбиячилар сонидан келиб чиқиб, “Мактабгача таълим”, “Бошланғич таълим”, “Филология фанлари”, “Ижтимоий фанлар”, “Аниқ фанлар”, “Табиий ва иқтисодий фанлар”, “Амалий фанлар” йўналишлари (кейинги ўринларда – фан йўналишлари) бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри (кейинги ўринларда – ҳудудлар) кесимида тақсимлайди;
в) Ишчи гуруҳ томонидан квотага мос равишда тегишли йил учун Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаб олиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1 босқичда – квота белгиланган йилдан аввалги йилнинг январь-июнь ва сентябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтган таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишнинг биринчи босқичи – педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш (кейинги ўринларда – малака синовлари) натижалари таҳлил қилинади ва номзодлар рўйхати шакллантирилади ҳамда иккинчи босқичга ўтказиладиган номзодлар қуйидаги тартибда танлаб олинади:
ҳудудлар кесимида фан йўналишлари бўйича тақсимланган ҳар битта квота учун номзодлар орасидан малака синовларидан энг юқори натижани кўрсатган учта номзод танлаб олинади, бунда:
номзодлар малака синовларида бир неча маротаба иштирок этса ёки бир неча фандан иштирок этган тақдирда энг юқори натижани қайд этган фани бўйича ёки аттестация навбати танланади;
агарда номзод иккита фан бўйича ҳам номзод сифатида танлаб олинган тақдирда қайси фанни танлаш ўқитувчи томонидан амалга оширилади;
номзодларнинг баллари тенг бўлган тақдирда, уларни танлаб олиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
номзоднинг амалдаги малака тоифаси даражаси юқорилиги;
Вазирлик тизимидаги ташкилотлардаги кўп йиллик иш стажига эгалиги;
юқоридаги барча ҳолатларда ҳам баллар тенг келиб қолган тақдирда, истисно тариқасида, педагогларнинг барчаси иккинчи босқичга ўтказилади;
2 босқичда – биринчи босқич натижаларига кўра танлаб олинган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади.
Бунда:
суҳбат ўтказиш тартиби ва мезонлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади;
2 босқич жараёнлари якунида биринчи ва иккинчи босқич баллари қўшган ҳолда умумий баллар чиқарилади ҳамда энг яхши натижа эгаларига белгиланган квота доирасида устама белгиланади;
г) саралаш натижаларига кўра Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама олишга тавсия этилган умумтаълим ташкилотларининг малакали педагог кадрларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларига 2 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади;
10. Педагог ходимларга навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан имтиёз сифатида берилган максимал балл инобатга олинмайди.
Ушбу педагог ходимлар ҳамда навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган фан ўқитувчилари ва мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган тарбиячилари ўз хоҳишига кўра, тегишли йилда ташкил этиладиган аттестацияда навбатдан ташқари иштирок этиш орқали Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралашининг 1 босқичида иштирок этишлари мумкин.
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot