2024 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлдиБу ҳақда BBC News Европа иқлим ўзгариши мониторинги Copernicus хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати сўнгги икки йилда 1,5°Cга юқорироқ даражага кўтарилган, дунёнинг ўртача ҳарорати эса 15,1°Cни ташкил этган. Шу тариқа, сўнгги ўн йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ даврга айланди.
Ҳарорат замонавий инсоният учун мислсиз даражага етган, бу эса бутун дунё бўйлаб табиий офатларнинг янада кўпроқ ва шиддатли бўлишини таъминлади, дейилади ҳисоботда.
@BOXABAR24 —
Куннинг энг тезкор янгиликларидан бохабар бўлинг✅