ҲАЗРАТИ ФУЗАЙЛ ИБН ИЁЗ ҲИКМАТЛАРИ* * *
Бир киши ундан ўгит истади. «Оёқ бўл, бош бўлма, шу ўгит сенга етгай», – деди.
* * *
Бир куни Бишри Ҳофий у кишидан: «Зуҳд устунроқми, ризоми?» – деб сўради. «Ризо устунроқ, – деди, – чунки, бир киши ризога эришса, бошқа манзилат (мақом) истамас».
* * *
Юмшоқ (чиройли) кийимга ва тотли емакларга чалғима, эртага (охиратда) кийимингдан кўрк ва емагингдан тот топа олмайсан.
* * *
Ҳамиша юмшоқ-содда кўнгилли бўл, Ҳақ таъоло юмшоқ-содда кўнгиллиларни севар!
* * *
Ҳар ким ўз менлигини қимматли тутса, тавозуъдан насиби бўлмагай.
“Ҳикмат хазинаси” китобидан,
Мусанниф Устоз Мирзо Кенжабек.
@m_kenjabek@Islom_jome_masjidi