ДХХ:Тошкент вилоят Сувтаъминот ходимлари пора билан ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, “Тошкент вилояти сув таъминоти” акциядорлик жамиятининг Абонентлар бошқармаси мутахассиси Х.А. Олмалиқ шаҳрида жойлашган оилавий поликлиникадаги сув ҳисоблагич ускунасининг тамғаси бузилганлиги ҳолати бўйича тузилган далолатномани ва қайта ҳисобланган 204 млн. сўм зарарни ўз ҳамкасби орқали бартараф қилиб бериш эвазига 1600 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган АЖ Абонентлар бошқармасининг яна бир мутахассиси А.А. ўз хизмати учун ушбу пул маблағидан 1300 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
👉
@bostonliqmurojatlari