Қочоқнинг кетидан қувиш ҳамиша ҳам оқилона
бўлавермайди. Баъзан унинг яширинишига кўмаклашиш керак.
***
Одам қилмишини тан олаётган пайтда гапига
суқилиш билан уни янги ёлғонни тўқишга туртки бў-
лиш мумкин.
***
Дунё нечта устунга таянишини билмайман, бироқ
улардан камида учтаси – бу, эҳтимол, жаҳолат, но-
донлик ва бефаҳмликдир.
***
Сиёсат – ўргимчак тўрига ўхшайди: ундан қанча-
лик кўп қутулишни истасанг, шунчалик чигал ўрала-
шасан.
***
Тоғ чўққисидан энг жўшқин денгиз ҳам сокин
кўринади.
***
Барча даврларда ҳамма янги нарсалар қуллардан
туғилган.
***
Кўпинча бенаволар энг ғазабнок танқидчи бўлади.
***
Бирор нарса олишни истасанг – унга ҳақ тўлашга
тайёр тур.
***
Қизиқ, вайсашданми ёки уни тинглашданми
тезроқ чарчайсан?