Саҳарлик оши!
Кўча ссовуқ, қор ёғвотти...
Изғирин шамол баданни тешиб ўтаман дейди...
Мана шундай аёзли дамда бир гуруҳ йигитлар уйма-уй юриб мискинларга тўй оши тарқатишмоқда. Уларни на ёмғир-қор, на иссиқ-совуқ бу йўлдан тўхтата олмайди. Одатдагидек Абдулмажид ошпаз бош ролда: Рамазонда етимлар учун хизмат қиламан аҳд қилган экан, аҳдига содиқ қолди. Ҳолбуки бирор шогирдини юборса ҳам ажр собит бўларди. Йўқ, шахсан ўзи хизмат қилмоқда.
Етказувчи йигитлар танишми? Ҳа, Покиза инсонлар гуруҳини учар йигитлари ҳар доим хизматга тайёр!
Меҳрли Қўллар бош бўлган бу тадбирда ҳаммага эшик очиқ: Уйма-уй юриб етим ва мискинларга таом улашиш гаштини ҳис қилинг. Сафимизга қўшилинг:
+998993040608
P. S. Ҳар куни 40 кг ош дамланади. Ҳомий бўлса 50, 60, 70 кг гача кўтарамиз...