ХАЁЛ КЕТСА
Хаёл кетса, ожизман, ҳаётим йўқ,
Шунча шеър битибману, саводим йўқ,
"Салом" деб ёзганингни, нажотим йўқ,
"Севаман" деб ўқибман мен, воажаб.
Билар эдим, асил ишқ эртак асли,
Муҳаббат кимга ўйин, эрмак асли.
Соддаманда, боладай эркак асли,
"Севги бор" деб тўқибман мен, воажаб.
Ажабмасми, музга ўт қалангани,
Гадонинг ё тўрваси талангани.
Ким ёндирди сувдаги алангани,
Ёниб-ёниб оқибман мен, воажаб.
Куйлай десам, бир гули хандон керак,
Ва гуллаган боғ, чаман чандон керак.
Кулиб дерлар: "Булбулга ҳам дон керак..."
Юрагимни чўқибман мен, воажаб.
Дедим, Бобур, ўкинма бекорларга,
Қалбингни ҳам тўлдирма ғуборларга.
Ёқмасам гар ғофилу, киборларга,
Худойимга ёқибман мен, воажаб.
БОБУР БОБОМУРОД
5.2.2025. 07:55.
@bobur_bobomurod
Хаёл кетса, ожизман, ҳаётим йўқ,
Шунча шеър битибману, саводим йўқ,
"Салом" деб ёзганингни, нажотим йўқ,
"Севаман" деб ўқибман мен, воажаб.
Билар эдим, асил ишқ эртак асли,
Муҳаббат кимга ўйин, эрмак асли.
Соддаманда, боладай эркак асли,
"Севги бор" деб тўқибман мен, воажаб.
Ажабмасми, музга ўт қалангани,
Гадонинг ё тўрваси талангани.
Ким ёндирди сувдаги алангани,
Ёниб-ёниб оқибман мен, воажаб.
Куйлай десам, бир гули хандон керак,
Ва гуллаган боғ, чаман чандон керак.
Кулиб дерлар: "Булбулга ҳам дон керак..."
Юрагимни чўқибман мен, воажаб.
Дедим, Бобур, ўкинма бекорларга,
Қалбингни ҳам тўлдирма ғуборларга.
Ёқмасам гар ғофилу, киборларга,
Худойимга ёқибман мен, воажаб.
БОБУР БОБОМУРОД
5.2.2025. 07:55.
@bobur_bobomurod