Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳурматли ҳамкасблар,
азиз дўстлар!
“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва шахсан ўз номимдан сизларни кириб келаётган Янги йил байрами муносабати билан чин қалбимдан табриклайман!
Айни дамда сарҳисоб қилиш, ортга назар ташлаш ва ҳар бирингизга меҳнатингиз, умумий ишга қўшган ҳиссангиз, 2024 йилни жуда аҳамиятли қилган буюк ишларингиз учун миннатдорчилик билдириш вақти келди.
Ўтган йил катта ўзгаришлар ва туб бурилишлар йили бўлди. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи Ўзбекистон нефть-газ саноати таянчидаги ўз мавқеини кундан-кунга мустаҳкамлаб бораётганига ва бу ҳар бирингизнинг саъй-ҳаракатларингиз туфайли амалга ошаётганига гувоҳ бўлдик. Муҳими, нимага эришганими эмас, балки буни қандай қилганимиз: чин юракдан, масъулият, фидокорлик билан.
Бутун жамоамизнинг юқори маҳорати ва қатъияти туфайли завод ўз ривожланишини давом эттирмоқда. Ҳаётда бўлгани каби ишда ҳам юксак ахлоқий тамойиллар ва қадриятларга амал қилмасдан, ишимизга ҳалол ва виждонан ёндашмасдан туриб муваффақиятга эришиб бўлмайди. Бизнинг ютуқларимиз шунчаки рекорд ва рақамлар эмас. Бу бирдамлигимиз, саъй-ҳаракатларимиз, шахсий фазилатларимиз ва ҳар бир қадамни онгли равишда, бошқаларни ва бажараёнган ишимизни ҳурмат қилиш истагимиз натижасидир.
Заводимиз ишлаб чиқариш муаммоларини муваффақиятли ҳал этибгина қолмай, инновацияларни фаол жорий этаётгани, ёшларни камол топтираётгани, корпоратив маданиятни қўллаб-қувватлаётгани ва ижтимоий масъулият ҳақида қайғураётганидан фахрланаман. Сиз ва мен муваффақият йўлидаги ҳар бир қадам шахсий фаровонлик, шунингдек, мамлакатимиз умумий фаровонлиги, унинг равнақи ва келажагига қўшилаётган ҳисса эканини кўрсатдик.
Янги йил ҳар доим умид, янги имкониятлар ва илҳом олиб келади. Лекин ҳар бир янги босқич, энг аввало, масъулият эканини сиз ва мен яхши тушунамиз. Ўзимиз, ҳамкасбларимиз, бизга ишонган ва бизни қўллаб-қувватлаган инсонлар олдидаги масъулият. Бугун қураётган келажагимиз учун масъулият.
Ишончим комилки, бизнинг кучли ва аҳил жамоа билан ҳар қандай синовга тайёр бўламиз. 2025 йилда албатта ҳал қиладиган янги вазифаларга дуч келамиз, чунки муваффақиятнинг асоси доимо мукаммалликка интилиш ва идеалларимизга содиқликдир. Кириб келаётган барча юксак мақсад ва орзуларимиз рўёбга чиқиши, бошлаган буюк ишларимизни давом эттириш йили бўлсин.
Сиз ва яқинларингизга чин қалбдан соғлик, бахт, илиқлик ва муваффақиятлар тилайман. Янги йил сиз учун янги уфқларни очсин, қувонч ва келажакка ишонч олиб келсин. Ҳар бир кун маъно, қувонч ва ютуқларга тўлсин ва олдинда фақат ёруғ йўл бўлсин.
Меҳнатингиз, фидойилигингиз ва биргаликда эришган юксакликлар учун миннатдорчилик билдираман. Ушбу Янги йил биз учун янги ғалабалар ва янги марралар даври бўлсин.
Энг эзгу тилаклар билан,
Акбар Фазилов
Бухоро НҚИЗ директори