Сув таъминоти Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Равшан Маякубов бугун Чирчиқ шаҳар фуқаролари учун сайёр қабул ўтказди. Фуқаролар билдирган муаммо ва таклифлар тингланилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, вақт талаб этиладиган масалалар бўйича масъулларга топшириқ берилди.