Джураев Бекзод Сайдулло ўғли Янги Наманган тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий ва маърифий ишлари бўйича ўринбосари этиб тайинланди
Бекзод Джураев 1990 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2016 йилда Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2010 йилда “Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати” Наманган вилояти Кенгаши мутахассиси сифатида бошлаган. Фаолияти давомида Наманган шаҳар халқ таълими бўлими етакчи методисти, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилоят Кенгаши вакиллик органларидаги депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими бошлиғи, Наманган шаҳар халқ таълими бўлими таълимни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси, Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси шўъба мудири, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – девон раҳбари сифатида иш юритган.
Тайинловга қадар эса Янги Наманган тумани ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий ва маърифий ишлари котибияти етакчи мутахассиси сифатида ишлаб келаётганди.
Бекзод Джураев Янги Наманган тумани ҳокимининг тегишли қарори билан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий ва маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh