Маъмурий жазодан сўнг ота хулоса қилди
Мажбурий ижро бюроси Учқўрғон туман бўлим томонидан олиб борилган тадбирлар маъмурий қамоқдан сўнг ота ўзига хулоса қилиб салкам 107 млн. сўм қарздорликни тўлаб берди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туман судининг ҳал қилув қарорига асосан қарздор Қ. А дан ундирувчи О.Қ фойдасига 1 нафар фарзандига алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро хужжат Бюронинг Учқўрғон туман бўлим иш юритувга келиб тушган.
Фуқарога ўз вақтида алимент тўлаш юзасидан тушунтириш берилган. Бироқ, ота ўз масъулиятини унутиб фарзанди таъминотидан бўйин товлаган. Шундан сўнг давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракати олиб борилган. Қарздор фуқарога нисабат қарздорликни ўз вақтида тўламагани учун судга тақдимнома киритилган ва суднинг қарорига кўра 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.
Айнан маъмурий жазодан сўнг хулоса қилган ота қарздордик, яъни салкам 106 млн. сўм маблағни тўлаб берди.
@bizningnamangan