“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ 2018-2024 йилларда Фарғона вилоятидаги тадбиркорларни 1,2 трлн сўмлик молиявий ёрдам билан қўллаб-қувватлади.
Хусусан, 4 767 нафар тадбиркор билан ҳамкорлик натижасида ҳудудда 35 466 та янги иш ўринлари яратилди. Тадбиркорларга ёрдам кўрсатиш ишлари Компания томонидан давом эттирилмоқда.
Компания қуйидаги молиявий ёрдамларни кўрсатмоқда:
кредит, лизинг, банк кафолати, аккредивлар учун гаров етмаганда 5 млрд сўмгача кафиллик;
улушдорлик асосида 5 млрд сўмгача капиталга улуш киритиш;
салоҳиятли лойиҳаларни молиялаштириш учун 20 млрд сўмгача молиявий қарз;
бино ва ускуналар олиб бериши учун 20 млрд сўмгача хизматлар ипотекаси;
кредит фоизининг бир қисмини қоплаш учун 5,4 фоизгача компенсация;
кредит ва лизинг ажратиш учун 5 млрд сўмгача ресурс;
ажратилган микрокредитларнинг 100 млн сўмгача қисмини қайта молиялаштириш.
Боғланиш учун барча маълумотлар юқоридаги суратда келтирилган.
qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram