#диққат
❗️Тошкент вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.T.” фермер хўжалиги раҳбари Д.Н. тижорат мақсадида томчилатиб суғориш ускуналарини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 176,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Зангиота тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.О. “Намуна” МФЙ ҳудудидаги иссиқхонасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 168,4 сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.