Бек АЛИ ижоди


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Хуш эди сенга бул ишратсарода,
Ўлим гар бўлмаса эрди арода.
почта: @shoirgamaktubbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


​​БАҲОРГА ЕТАМИЗМИ… БАҲОРГА?..
Савол берди бир кун эркак аёлга.
Ўттиз йил тиним йўқ – бир кундай ўтди,
Шу савол эркакка кун бермай ўтди.
Ўтди ғаму ситам, ўтди гиналар,
Мактабга ҳам чиқди гўдаккиналар.
Лекин биз келмадик битта қарорга,
Баҳорга етамизми… Баҳорга?..

Баҳорга етамизми… Баҳорга?..
Мунғайиб боқади эркак аёлга.
Тоғларга чиқардик, гуллар терардик,
Денгиз бўйларида… – дунё кўрардик.
Кўрардик китобда ўқиганим у –
Шоирлар кафтидан сув ичган оҳу.
Боғнинг этагида оққан анҳорга,
Баҳорга етамизми… Баҳорга?..

Баҳорга етамизми… Баҳорга?..
Гуноҳкор боқади эркак аёлга.
Жонгинам, бу оғир тунлар чўзилди,
Ишга кетар эдим, кўнглим бузилди –
Бу қаҳҳор тонгларда жунжикди этим,
«Бахтлиман» деб, сени алдаган эдим.
Ҳақиқий тонгларга, ростгўй наҳорга,
Баҳорга етамизми… Баҳорга?..

Баҳорга етамизми… Баҳорга?..
Синовчан тикилди эркак аёлга.
Негадир жавобдан туяди ҳадик,
Наҳот, наҳот уни бирга яшадик?
Баҳорнинг ёмғири, баҳор шамоли,
Ёғдими, эсдими… ҳайрат йўқолиб,
Буткул хароб бўлдик, биров сездими?
Бизни тутмайдими баҳор уволи?
Менинг юрагимни хаста қилди куз,
Қиш сенинг сочингни тўлдирди қорга.
Худо хоҳласа, юз ёшга етамиз,
Баҳорга етамизми… Баҳорга?..

Бек АЛИ
2025 йил. Январь.


Telegram | Facebook | Instagram| YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
AVTOBUSGA O‘TIRSANG-U KETSANG,
Hammasidan, hammadan ketsang...


🎤Surayyo Mansurova ijrosida

Telegram | Facebook | Instagram| YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу дунёнинг тагига етдим,
Бу дунёнинг таги паст экан!

Одил Икром


Бугун устознинг туғилган куни!

Telegram | Facebook | Instagram| YouTube


БИЛМАЙ ТУРИБМАН

Муаллиф: Бек Али

Ижрода: Музаффар Ҳафизович

Адабиёт йўлида бирга эканимиздан хурсандман!

Telegram | Facebook | Instagram| YouTube


Forward from: Ko'nglim nidosi
ЭЙ, ХУДО!

Муаллиф: Бек Али.

Ижрода: Музаффар Ҳафизович.


t.me/Muzaffar_Xafizovich1975

t.me/Muzaffar_Xafizovich


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БУГУН!

Ассалому алайкум, бугун – 25-январь, соат 20:10 да «Ўзбекистон» телеканалида «Ҳаёт ва хаёл йўлларида» ҳар бир гапингиздан савол чиқара оладиган журналист Сурайё Мансурованинг саволларига имкон қадар жавоб бераман.


Томоша қилинг, фикрлашамиз!

Telegram | Facebook | Instagram| YouTube

817 0 12 10 15

Forward from: Бек АЛИ ижоди
​​Нажмиддин Эрматов – ўз сўзи, ғояси ва йўлига эга шоир. Бугун унинг туғилган куни, дўстимизга узоқ умр, баракали ижод тилайман!

НАЖМИДДИН ЭРМАТОВ


Ўттиз қуш қонимни бўзадай ичди,
Оҳулар кўзига сиғмади умрим.
Менинг осмонимда учмаган ҳурни,
Бир тунда алафлар пойида кўрдим.
Бўзла энди, бўзтўрғай.

Кафтимнинг чизиғин талади йўллар,
Пиллақурт касбидан бермади улгу.
Қопқонда чорасиз ётган қашқирдай,
Бўғзимни йиртгудай увилладим "у-у-у-ув’’,
Бўзла энди, бўзтўрғай.

Кечалар ожизман, кечалар - хунбор,
Куздузлар кифтимга қўнмаган бахтқуш.
Ҳар оқшом бўғзимда уяласа мунг,
Ҳар сахар кўзимдан сачраб кетар туш.
Бўзла энди, бўзтўрғай.

Булбул сайроғида висолга умид
Куйган кўкайимга ботмоқда тиғдай.
Эртамни кўролмай қуриган ўша
Кўзим косасида узатаман май.
Бўзла ўзинг, бўзтўрғай.

Олдинда нима бор - илон ютган йўл,
Имкон йўқ, қайтиб ҳам бўлмайди изга.
Андуҳга чайилган узу-у-ун умрда
Ўлув битталиги кам бўлди бизга.
Бўзла энди, бўзтўрғай.

Ҳар лаҳза - косадай азобга тўла,
Тушун, қисмат бўлди симирмоқ жабри.
Бутун ҳаётини шундай куйдириб,
Бўзлаб ўтар одам айтяпти.
Бўзлагин-ай, бўзтўрғай.


https://t.me/Najmiddin_Ermatov

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


​​БИЛМАЙ ТУРИБМАН

Тушимми-ўнгимми, билмай турибман,
Ҳаёт бўлсам керак, ўлмай турибман.
Соғинмай турибман муштоқлигимни,
Во ажаб, йиғига тўлмай турибман.

Баҳор нафасидан симирганим йўқ,
Дунё ҳавасидан семирганим йўқ,
Ҳижрон қафасидан ситилганим йўқ,
Во дариғ, озод қуш бўлмай турибман.

Шамолга эргашиб кетгим келарди,
Осмонга тенглашиб кетгим келарди,
Одам-ла кенгашиб кетгим келарди,
Издиҳом ичинда тулдай турибман.

Меҳр кўрмадилар мендан одамзод,
Бемеҳр кўрмадим сендан, одамзод.
Зулматда Яқубдек чекиб изтироб
Сўқирдай турибман, кўрдай турибман.

Қақраб ётибман мен висол онига,
Ташна бўлган каби одам қонига.
Кўкламда дон сепиб тўрт томонига
Ёмғир кутаётган чўлдай турибман.

Мурувват кўрсатсин менга ҳам олам,
Бу тилсиз дардимни аритсин ором.
Соқиё, майдан қуй, эй яхши одам,
Пиёла узатган қўлдай турибман.

Ҳаммадан чўққилар қадар дард қолди,
Ёмондан кўнглимга юққан гард қолди.
Рўёбга чиқмаган битта шарт қолди –
Майит қўйилмаган гўрдай турибман.

Тушимми-ўнгимми, билмай турибман,
Ҳаёт бўлсам керак, ўлмай турибман.
Балки ўлгандирман, балки ёронлар,
Тирилиб кетар деб кўммай турибман.

Тушимми-ўнгимми, билмай турибман...

Бек АЛИ

Telegram | Facebook | Instagram| YouTube

727 0 12 6 31



Эй Худо,
Буларга ўзинг айт шоирлигимни,
Шу сабаб жунунга мойиллигимни.
Мен ожиз қолганман, ўзинг тушунтир,
Шеър ёзиш иккимиз биладиган сир.
У саксон, юз ёшни кўзламайди де,
Нафақа олишни истамайди де.
Майдалаб-майдалаб еманглар дегин,
Отга хар емишин берманглар дегин.
Орзу деб тутганин орим кўтармас,
Сен айтгин, бу бандам фақат мендан қарз,
Мен унга паришон хаёл берганман,
Яна айтгин,
кўнглига яқин бир аёл берганман.
Айтавер, уларга бермаганман кун,
Шундан бечоралар, бахтсиз ва юпун.
Руҳига солганман икки ҳовуч ғам,
Шунинг учун исмин шоир деганман.
Художон, буларга ўзинг бер хабар,
Кўнглини тўқ қилсин қабрга қадар,
Калима қайтармай ўлиб нетмайман,
Ҳеч кимнинг айбини ёзиб кетмайман.
Уларга айтиб қўй, заҳрин сочмасин,
Кўнглимдаги нафрат қабрин очмасин.
Таъриф бер, бу бандам шамол қавмидан,
Тўнини тўрт фасл бирга қавиган.
Тўрт қутуб туз сепган манглайига де,
Ҳизр бармоқ солган танглайига де.
Қошида безрайиб турманглар дегин,
Мазлум карвонимга ҳурманглар дегин.
Дунёни бўлишиб олсин майлига,
Мени тинч қўйишсин, айтиб қўй Эгам.
Эй Худо,
Буларга ўзинг айт, юлмасин юзим,
Қўлим боғламасин, ўймасин кўзим.
Овора бўлмасин жаллод ҳамда дор,
Тинчгина қабрга кираман ўзим.
Буларга тушунтир бўлмасин ҳалак,
Умр май,
Мен уни ичгум бегазак!

1k 0 17 12 47

​​Бугун жўмард шоир Исломжон Қўчқоровнинг туғилган куни!

Дўстим, Тошкент ҳайратимизни сўндирди, мақсадимизга ишончимиз сўнмаса бўлди.
Тошкент атрофдагиларга бўлган меҳр-муҳаббатни сўндирди, Унинг марҳаматига бўлган истагимиз сўнмаса бўлди. Орзу ҳам, мақсад ҳам ва бошқа илинжлар одамни тарк этади... фақат ҳали бу охири эмас деган УМИД сўнмаса бўлди.

Исломжон ҚЎЧҚОРОВ
ТОШКЕНТ


Тошкент...
Ҳайратимни сўндирган шаҳар,
Ҳамма нарса менга оддий ҳодиса.
Гўзал қиз, тишларинг эмасдир гавҳар
Ўпичинг туҳфамас, шунчаки бўса.

Тошкент...
Ҳайратимни сўндирган шаҳар,
Сеҳр булоғимни тиндириб олдинг.
Тош ҳақида қўшиқ айтиб ҳар сафар,
Мени ўз куйингга кўндириб олдинг.

“Яшаш – бу яшаш-да”, деган ақида
Исбот топаверар ҳар бир қадамда.
Мудом ўйлайверса шулар ҳақида
Шиддат сўнаверар экан одамда.

Мен мангу қўшиқлар куйламоқчийдим,
Шиддат йўқ эди-ю, бор эди журъат.
Якуни бор эртак сўйламоқчийдим,
Ўзимдан ортолмай топмадим фурсат.

Тошкент...
Ҳайратимни сўндирган шаҳар
Мен қулоқ осмадим ўша пандларга.
Кўчу кўронимни орқалаб саҳар,
Қайтиб кетолмайман Самарқандларга.

Меҳрингни топмадим маконлар кезиб,
Меҳрибоним менинг меҳр булоғим.
Кўзингни соғиндим кўзлардан безиб,
Кўзлари тўрт бўлган кўзи қароғим.

Ичимда-ку ҳали ёнаяпти чўғ,
Она, сени ўйлаб дилни ғашладим.
Бағрим ҳали тошга айлангани йўқ,
Мен бағритошларни таний бошладим!

Тошкент...
Ҳайратимни сўндирган шаҳар...

@islomjon_ijodi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бугун шоир ва актёр Эркин Бозоровнинг туғилган куни!

Эркин аканинг бир гапи менга ёқади:


– Бир кун келиб, – дейди у машина чамбарагига икки қўлини ташлаб, озгина сукут сақлагач. – Халқимиз китоб ўқишни бошлайди. – Муюлишдан қайрила туриб яна қасд билан сўзлаётгандай, – ўқимаса, ўқитамиз!

– Эркин Бозоров ким?

Жавобни ўзидан эшитинг!

Telegram | Facebook | Instagram| YouTube


2024 йилда ўқиган китобларим ичида энг яхшиси Юй Хуанинг «Яшамоқ» асари бўлди. Бу асар давомида фақат ношукур эканимни, Худога эркалик қилаётганим ва осуда ўтаётган ҳаётимни ўз қўлим билан жарга бошлаб бораётганимни англаб етдим.

Яна бир кашф этилгани эса «Mutolaa» ҳаволаси бўлди. Китоб ўқиш имконсиз бўлган жамоат транспортида асар тингладим.

Хуллас, қуруқликда одам, сувда балиқ бўлишнинг имкони топилди. Яъни кўз-қулоғим билан адабиёт дунёсида яшашга уриндим.

Келаётган йилда эса ортда қолган маҳзун, шавқли ва бебош кунларнинг маҳсули ўлароқ, навбатдаги «шеърий ҳикоялар» тўпламимни эълон қилишни режа қилиб турибман. Худо хоҳласа!


Telegram | Facebook | Instagram| YouTube


2025-yilda yorug‘ yuz bilan ko‘rishish nasib qilsin!


​​АЛМИСОҚДАН ҚОЛГАН ЯШИЛ МОСКВИЧ
Тақир ҳовлимизга берган эди зеб.
Онам буғдой олиб чиқиб бир ҳовуч,
Устига сочганди, ирими шу деб.
Отам чамбаракка қўлларин ташлаб,
Олди ўриндиқда мағрур боқарди.
Мотор ўт олгувчи тонглардан бошлаб
Бизнинг уйимизда «коса оқарди».
Ука, қувончимиз эди бир жаҳон,
Отам ишдан кейин олиб ёнига
Бизга бошқарувни бериб, ногаҳон,
Улги берар эди, сўкиниб, тергаб.
Бола – тиниб ётган кўлдай ложувард,
Бенуқсон кўрсатар осмоннинг аксин.
Осон ўзлаштирдик, муюлишларда
Чамбарак бурашу чироқлар рақсин.
Оҳ, ўша дамларнинг ширин хотири
Юракни мотордай олдиради ўт.
Кекса ҳайдовчидай жиддий тортардик,
Темир пирларига борардик собит.
Айниқса, қуёшнинг ортидан пушти
Рангга бўялганда осмон жияги.
Ундан сўнг қишлоққа қоронғи тушиб,
Кўринмай қолганда йўлнинг суяги.
Оҳ, оҳ, олдимизда бир жуфт лайчадай
Югуриб борганда чироқлар нури.
Шамолни ҳовучлаб лаззатланарди
Ойнадан чиқариб олган ўнг қўлим.
Бу бахтни отаси велосипедда
Ёзу қиш мактабга қатнаган билар.
Бу бахтни отаси уйқу олдидан
Оёқ оғриғисиз ётмаган билар.
Бу бахтни онаси қорларни кечиб,
Ёмғирнинг остида қолганлар билар.
Бу бахтни онаси билан пиёда
Тоғаларин сўраб борганлар билар.
Ука, биз ўлгудай шумтака эдик,
Ичидан пишган ва писмиқ эдик биз.
Яшил москвични олиб қочардик,
Тупроқ кўчаларда қолдирганча из.
Қулоққа ёқарди мотор овози,
Липиллаб ўтарди қатор тераклар.
Чамбарак тутардик оғир ва босиқ,
Парашютдай шишиб кетар кўйлаклар.
Оғзимиз қулоққа етган кунларнинг
Икковлашиб кўрдик хотимасини.
Лаънати дарвоза девори қирди
Ўнг томон эшик ва ён ойнасини…
Мажақ-мажақ қилиб, қарс-қарс синдирди,
Камига муюлиш чироқчасининг
Липиллаган ҳаёт шамин сўндирди,
Эзиб қўйди эшик қулоқчасини.
Қилган ишимиздан бўлганча гаранг,
Моторни ўчириб, терга ботганча
Ҳовлига итариб келтирдик аранг,
«Ўрис ўлиги»ни икки тирранча.
Биз юрак ҳовучлаб кутдик, қайгадир
Меҳмон бўлиб кетган ота-онани.
Албатта, кечгача улар қайтади
Ва шўри қурийди икки боланинг...

Ука, сенинг борган жойинг-ку тайин...
Мен ҳамон чамбарак тутган боладек,
Ҳаёт уловини биламан ўйин,
Бир кўчаси равон, бир кўчаси берк,
Бир кўчаси эса ингичка бўйин,
Бир кўчаси ёлғон, бир кўчаси рост,
Бирида лат емай қайрилиш қийин,
Бир кўчаси келмас матлабимга мос.
Мен эса отасин автоуловин
Олиб қочган бола каби бебошман.
Мен бир тирранчаман, қилмишга шерик
Ука тирранчага жуда муҳтожман.

Бек АЛИ

Telegram | Facebook | Instagram| YouTube


​​Бугун адабиёт билан нафас олиб, умрини бағишлаётган шоир Шодмонқул Салом ва носир Боборавшан Ғозиддинов туғилган кун. Биз иккала ижодкор билан ҳам фахрланамиз!

Шодмонқул САЛОМ

Шоирга

Қўлларинг бунча совуқ,
Бир лаҳза тинасанми?
Дунё – бир тоғора чўғ,
Шунга исинасанми?
Липиллаб ўчиб борар,
Кўксимга кўчиб борар,
Тўнғиб қолган оламда
Сўнгги бор ёнасанми?
Эй, дўст, бошингни тик тут,
Сотилмасни сотмагин.
Бедиллар кемасида
У соҳилга кетмагин.
Яшаш ҳам зўр иш эмас,
Қаҳрамонликмас ўлим,
Кўп қатори бўлдингми,
Шунга қувонасанми?
Чумолининг инидан
Дон ўғирлаб бой бўлган.
Сенинг гулдай кўнглингга
Кир қўллари узалган.
Қуёшга тил чиқариб,
Шамолни шалоқ қилган,
Кўп худоли касларни
Қайғуриб ёнасанми?
Танишинг йўқми Марсда,
Қуёшга йўқми улов?
Муз нигоҳлар тафтидан
Кўксимга кетган олов.
Қанотинг борлигини
Сезгани йўқми биров.
Ўзинг ҳам билмагайсан,
Билмоқни истамайсан,
Истамоқни билмайсан,
Ёлғонми, тонасанми?
Менинг оёғим толди,
Куйиб битди қанотим.
Юрак деворларига
Урилиб қайтар додим.
Суваракка шеър айтиб
Тугаб борар саботим.
Яшаш дегани шуми,
Наҳот шуми ҳаётим?!
Ўлмай туриб ўлишга
Наҳотки кўнасанми?
Арзимади бу дунё,
Билганимда келмасдим.
Уйқу дори бер, Худо,
То руҳим уйғонмасин.
Елкамдаги кўзларим
Ловуллаб бораётир.
Ёндим ўчолмаяпман,
Куйдим, ишонасанми?
Юрак деган тулпорда
Жиловни узиб келдим.
Майхона! Хўжанг қани?
Аҳдимни бузиб келдим.
Доғулилар даврасин
Кўзин шамғалат этиб,
Қўлим муз, ўзим эса
Ўт бўлиб қизиб келдим.
Тангрим, қарамай тургил,
Шуни ичиб юборай,
Пули Сиротда тойсам,
Ушлаб қололасанми?
Дунёнг ўчиб қолган чўғ,
Шунга ишонасанми?!

Telegram | Facebook | Instagram| YouTube






​​ТО ТИРИК ЭКАНСАН КИМДИР РАНЖИЙДИ,
Кимдир кийиб олар тўнини чаппа.
Кимнидир билмасдан думин босасан,
Душманга айланар у ҳам албатта.
Бу худди кўчани ўтгандек кесиб,
Эътибор бермасдан қизил чироққа.
Кимнидир омадинг юборар эзиб,
Мардлигинг ҳам малол келар қўрқоққа.
Оғир кунларингда йўқ эди ҳамдам,
Ёлғиз ошагансан қайғу ошини.
Умринг давомида бир кун кулсанг ҳам,
Кимлардир чимириб турар қошини.
Очиғи, ўзимни қилмасман хафа,
Дилни шод этгани – май бор, газак бор.
Ё қишлоқ томонга қилурман сафар,
У ерда хотиржам мол бор, хашак бор.
У ерда жавобсиз қолган севгим бор,
У дарахт мисоли кўкка бўй чўзган.
Бечора муҳаббат дарахтини ҳам
Кимдир арралаган, япроғин узган.
Ё Ватан ҳақида куйладимми оз?
У билан боғладим умр йўлимни.
Шу ҳам ранжитади кимнидир бироз,
Жавобсиз қолдирар чўзган қўлимни.
Арази ёзилмас темурийларнинг,
Ота фарзандидан, ака укадан…
Суратин танийман қасоскор элнинг –
Отасин олдида тушмаган отдан,
Эй халқим, сен нодон ўғилми эдинг?
Ё ўғлин устига қўшин тортгувчи
Дунёга ҳирс қўйган отамисан сен?
Кўплашиб Туроннинг бошини единг!
Асрлар ўтса ҳам кетмаган бу хун
Боши бирикмаган элнинг қонидан.
Қўрқаман,
Қўрқаман,
Мен наҳот бир кун
Жой оламан Улуғбекнинг ёнидан!
То тирик экансан кимдир ранжийди,
Гўрингга ғишт қалаб туради кимдир.
Дардим тушунмаган отамми менинг?
Жонимга қасд қилган
Наҳот ўғлимдир?!


Бек АЛИ
2024 йил. Декабрь.

Telegram | Facebook | Instagram| YouTube


Пушаймонлик майин ичдим ҳар саҳар,
Ҳар саҳар елкамда дунёнинг юки.
Мен кема мисоли, Худо бехабар,
Ғаму андуҳимга боряпман чўкиб.

Бек АЛИ

20 last posts shown.