УЧ КУНЛИК ДУНЁ!
(бахшиёна)
"Беш кунлик", деб айтишар,
Бу дунёни одамлар.
Асли, беш кунлик эмас,
Уч кунликдир, ёронлар!..
Бир кўз очиб юмгунча.
Баҳор ўтар, ёз ўтар.
Баланд учиб, паст учиб,
Турна ўтар, ғоз ўтар.
Ким, отам деб йиғлайди,
Ким, болам деб бўзлайди.
Кимдир тирноқ остидан,
Ўлгунча кир излайди.
Кимдир ерга қониқмай,
Орзу қилар осмонни.
Ўз нафси, ўз томоғи
Адо қилар инсонни.
Ажал етса камбағал,
Бой деб, қараб ўтирмас.
Тавбаси йўқ, шукри йўқ,
Бандасини кечирмас.
Шу, уч кунлик дунёдан,
Неча шоҳ-у, хон ўтди.
Довруғ солиб Сулаймон,
Неча бир султон ўтди.
Эй, Беги Дўст бир қара,
Атрофингда кимлар бор.
Балки насиб этмасдир,
Келаси куз, қиш, баҳор.
Агар шохи бўлса ҳам,
Асролмайсан ўлимдан.
Бу жамбоқни ҳал этиш,
Келмас сенинг қўлингдан.
"Тиши борнинг рисқи бор",
Балки, ширмой нон ерсан.
Балки, қора меҳнатдан,
Бир сўм топсанг, жон дерсан.
Оч юрсанг ҳам уч кунда,
Умринг адо бўлади.
Тўқ юрсанг ҳам уч кунда,
Умринг адо бўлади.
Кимларга тош отарсан,
Шу уч куннинг ичида.
Балки, бир кун ётарсан,
Унинг оёқ учида.
Ҳар кун асал чой ичиб,
Ҳар кун хурмо есанг ҳам.
Шукр қил, кейин кечдир,
Минг бор “тавба”, десанг ҳам.
Балки, ўзинг билмассан,
Бутун умринг гуноҳдир.
Балки, бир умр дўст деб,
Билганларинг гумроҳдир.
Алпомишдек эр бўлсанг,
Савлатингдан керилма.
Лак-лак тилланг бўлса ҳам,
Давлатингдан керилма.
"Ўлдинг, ўчдинг", дейдилар,
Номинг ўчмас бир иш қил.
Минг йилдан сўнг айтилар,
Шонинг ўчмас бир иш қил.
Қаҳратон қиш не керак,
Гар қорини бермаса.
Олтин, кумуш не керак,
Охирини бермаса...
Бу замонда лаҳзалар,
Шиддат билан ўтади.
Вақтни бой берсанг, умринг-
Ғурбат билан ўтади.
Шуни билки сенсиз ҳам,
Ой кўриниб, кун ботар.
Сувлар оқар сойларда,
Яна қайта тонг отар.
Эй, Беги Дўст дўппингни,
Ечиб қилгин хулоса.
Юзинг ёруғ бўлади,
Агар Худо хоҳласа!..
Беш кунлик деб айтишар,
Бу дунёни одамлар.
Асли, беш кунлик эмас,
Уч кунликдир ёронлар!..
Беги Дўст.
(бахшиёна)
"Беш кунлик", деб айтишар,
Бу дунёни одамлар.
Асли, беш кунлик эмас,
Уч кунликдир, ёронлар!..
Бир кўз очиб юмгунча.
Баҳор ўтар, ёз ўтар.
Баланд учиб, паст учиб,
Турна ўтар, ғоз ўтар.
Ким, отам деб йиғлайди,
Ким, болам деб бўзлайди.
Кимдир тирноқ остидан,
Ўлгунча кир излайди.
Кимдир ерга қониқмай,
Орзу қилар осмонни.
Ўз нафси, ўз томоғи
Адо қилар инсонни.
Ажал етса камбағал,
Бой деб, қараб ўтирмас.
Тавбаси йўқ, шукри йўқ,
Бандасини кечирмас.
Шу, уч кунлик дунёдан,
Неча шоҳ-у, хон ўтди.
Довруғ солиб Сулаймон,
Неча бир султон ўтди.
Эй, Беги Дўст бир қара,
Атрофингда кимлар бор.
Балки насиб этмасдир,
Келаси куз, қиш, баҳор.
Агар шохи бўлса ҳам,
Асролмайсан ўлимдан.
Бу жамбоқни ҳал этиш,
Келмас сенинг қўлингдан.
"Тиши борнинг рисқи бор",
Балки, ширмой нон ерсан.
Балки, қора меҳнатдан,
Бир сўм топсанг, жон дерсан.
Оч юрсанг ҳам уч кунда,
Умринг адо бўлади.
Тўқ юрсанг ҳам уч кунда,
Умринг адо бўлади.
Кимларга тош отарсан,
Шу уч куннинг ичида.
Балки, бир кун ётарсан,
Унинг оёқ учида.
Ҳар кун асал чой ичиб,
Ҳар кун хурмо есанг ҳам.
Шукр қил, кейин кечдир,
Минг бор “тавба”, десанг ҳам.
Балки, ўзинг билмассан,
Бутун умринг гуноҳдир.
Балки, бир умр дўст деб,
Билганларинг гумроҳдир.
Алпомишдек эр бўлсанг,
Савлатингдан керилма.
Лак-лак тилланг бўлса ҳам,
Давлатингдан керилма.
"Ўлдинг, ўчдинг", дейдилар,
Номинг ўчмас бир иш қил.
Минг йилдан сўнг айтилар,
Шонинг ўчмас бир иш қил.
Қаҳратон қиш не керак,
Гар қорини бермаса.
Олтин, кумуш не керак,
Охирини бермаса...
Бу замонда лаҳзалар,
Шиддат билан ўтади.
Вақтни бой берсанг, умринг-
Ғурбат билан ўтади.
Шуни билки сенсиз ҳам,
Ой кўриниб, кун ботар.
Сувлар оқар сойларда,
Яна қайта тонг отар.
Эй, Беги Дўст дўппингни,
Ечиб қилгин хулоса.
Юзинг ёруғ бўлади,
Агар Худо хоҳласа!..
Беш кунлик деб айтишар,
Бу дунёни одамлар.
Асли, беш кунлик эмас,
Уч кунликдир ёронлар!..
Беги Дўст.