Бахтиёр Хабибуллаев


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Заковатчи, Наманган.
Каналдаги постлар – Заковат, адабиёт, мемлар, хуллас, интеллектуал винегрет)
🗓️ Канал юритила бошланган: 26.12.2023
✉️ Муражаат учун: @fellxfellx

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


#КунБошидаАсарБоши

«Устоз Ойбек ту‌ғрисида билганларимни ёзмоқчиман. Аммо ҳар гал жазм қилганимда журъатсизлик қўлимни қайтаради. Буюк одамлар ҳақида гап айтиш, балки осондир, қоғозга тушириш эса ниҳоятда қийин.»

«Йу‌котганларим ва топганларим», Саид Ахмад.


#ШахсийЎйиндан

Нега эски спорт суратларида биз тутун кўрамиз, ҳозир эса – йўқ?

Бунинг сабаби – тамаки чекиш. Авваллари спорт мусобақаси жараёнида сигарет чекаётган мухлис ва хатто мураббийларни ҳам кўришимиз мумкин эди. Уларнинг тутуни кўтарилиб эски фотоларга ўзига хос эффект бағишлаган.

1976-йилдаги Калифорния ёпиқ муҳитдаги тоза хаво акти қабул қилингач АҚШдаги спорт мусобақаларида чекиш қатъиян таъқиқланган.
Ҳозирги кунда эса бутун спорт оламида шу холат.

Бахтиёр Хабибуллаев


#мем


#КунБошидаАсарБоши

«Говкуш бер кўча эди. Аравалар кўчанинг ярмисига қадар борар ва берк жойига етганида орқага қайтишга мажбур бўлар, аммо кўчанинг торлигидан орқага қайрилиш минг чандон қийин эди. Шунинг учун ҳам аравакашлар минг азоб билан орқага қайтар эдилар.»

«Болалик», Ойбек.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#мем


#КунБошидаАсарБоши

«Аҳмад Ҳусайн пешин намозидан қайтганда, мактаб ҳовлиси сув қуйгандек жимжит эди.
Фақат юқори синф шогирдларидан бир нечаси адил, юксак пальма дарахтлари остида нимадир тўғрисида жимгина, лекин жиддий суҳбатлашмоқда эдилар.»

«Нур қидириб», Ойбек.


#фикр

Заковат муҳитидаги ҳаётимда 2024-йил қандай ўтди?


1. Пентагон. Энг аввало билимдон сифатида «ўсишимда» асосий ҳисса қўшган жамоани эътироф этсам. Пентагон билан бу йил ичида НЗКнинг баҳор ҳамда ёзги мавсумлари чемпиони бўлдик. Водий чемпионлар кубоги ғолибига айландик, интеллектуал марафонда эса 2-ўринни эгалладик.

Бундан ташқари бу жамоа сабабли Ўзбекистон чемпионати, экран ўйинлари учун саралашдаги иштирок билан катта тажриба орттирдим. Кўп танишлар орттирдим, «пентагончилардан бири» сифатида етарлича обрўга эга бўлдим. Бу учун жамоага миннатдорчилик билдираман.

2. Канал. 2023-йилнинг сўнгги кунларида очилган шахсий каналим 2024-йил мобайнида нисбатан катта натижага эришди. Умуман олганда обуначилар учун ҳеч ким бўлган наманганлик билимдон блогига йил давомида республиканинг деярли барча ҳудудларидан обуначилар қўшилди.

Канал сабабли биринчидан жуда кўп янги инсонлар билан танишдим, дўстлашдим, кўпчилик таниди ва хатто шогирдга хам айланди. Иккинчидан эса канал юрутиш ҳаётимнинг бир қисмига айланиб, кунимни анчагина тартибга солиб қўйди. Ҳар куни деярли қайси вақт нима қилишим аниқ. Учинчидан эса билимдон сифатида ўсишимга, ҳар куни янги факт ўрганишимга тақазо қилди.

3. Эталон. НЗКнинг энг кўзга кўринган билимдонлари билан йиғилиб Водий куиз ўйинлари учун ташкил қилинган таркибимиз Водий жамоалари ўртасида ўз ўрнини топа олди. Дастлабки финалдаёқ 3-ўринни эгалладик, кейингисида 4. Умуман олганда жамоавий муҳит ва ўйинга иштиёқ шаклланди.

4. Ўқитувчилар мусобақаси. University of Business and Science олийгохи жамоаси билан республикага саралаш босқичидан ўтишимиз мен учун йилнинг энн эмоционал вазиятларидан бири бўлди. 4 жамоа қўшимча саволлар ўйналаётган холатда Прометей ҳақидаги саволни топиб жамоани кейинги босқичга олиб чиққаним жуда катта миқдорда адреналин хис қилишимга олиб келган эди.

5. Пандора. Мураббийлик мавзуси менга педагог сифатида жуда яқин. Билиш бошқа, кимгадир ўргатиш бошқа. Шогирд чиқариш мақсадида очилган бу жамоа жуда қисқа вақт ичида кенг аудиторияга эга бўлди. Секин, лекин тўғри йўлдан ривожланиш стратегиясини танлаган жамоа хозирда 1-лигада тажриба йиғишмоқда. Муҳими таркиб шаклланди, жамоанинг келажаги порлоқ, бунга ишонаман.

Умуман олганда бу мавсум Заковат муҳитига эндигина кириб келган инсон учун жуда сермаҳсул ўтди, деб ҳисоблайман. Заковатнинг деярли барча йўналишида қўлдан келганча нимадир қилишга, ўсишга, ўзгартиришга, янгилик киритишга уриндим. Бу тажрибалардан келиб чиқиб 2025 янада сифатлироқ бўлишига харакат қиламан.


#МашҳурларБолаликда | #ТуғилганКун

Энтони Хопкинс (1937)Буюк Британиялик актёр, икки бор Оскар мукофоти совриндори. "Қўзичоқлар сукунати" фильмидаги Ганнибал Лектор роли билан кўпчиликка таниш.

Қизиғи шундаки, актёр "Қўзичоқлар сукунати" (1990) фильми давомида умумий 16 дақиқа экранда кўринади, лекин бунинг ўзи ҳам Хопкинс энг яхши эркар актёр йўналишида Оскар олишга кифоя бўлади

Роллари учун тайёргарлик жараёнида сўзларини ёдлаш учун сценарийни 200 мартагача ўқиб чиқади.1993-йилда санъатга қўшган ҳиссаси учун Елизавета II томонидан рицарликка қабул қилиниб Сэр унвони берилади.

2000-йилда Хопкинс АҚШ фуқаросига айланади. Қонун бўйича фуқарога айланган шахс бошқа давлат унвонларидан воз кечиши керак эди, лекин АҚШ хукумати актёрга ўзининг сэр унвонини сақлаб қолишга рухсат беради.


Бахтиёр Хабибуллаев


#мем

441 0 3 13 39

#ТуғилганКун

Сэр Алекс Фергюсон (1941) — шотландиялик собиқ футболчи ва мураббий. 1986-йилдан 2013-йилгача Англиянинг Манчестер Юнайтед клубини бошқариб британиянинг энг совриндор менеджерига айланган.
Уни Ферги ёки шунчаки САФ деб чақиришади.

• Шотландичнинг Глазго шахрида, кемасоз оиласида дунёга келган.

• Мактабни тугатгач унинг илк касби турли меҳнат қуроллари, асбоб-ускуналар сотувчи «Рэмингтон Рэнд» компаниясида шогирдлик бўлган.

• 60-йилларда Глазго шахрининг хаваскор жамоаларида марказий хужумчи позициясида футболчилик фаолиятини бошлайди.

• «Данфермлин Атлетик» жамоасида профессионал сифатида ўйнай бошлагач 1965-1966 йил мавсумидага 51 ўйинда 45 та гол урган.

• Шотландиянинг «Куинз Парк», «Сент-Джонстон», «Данфермлин», «Рейнджерс», «Фалкирк», «Эйр Юнайтед» жамоаларида тўп сурган.


• Футболчи фаолиятини тамомлагач «Fergie's» номи билан ўз пабини очади. Муваффақият келтирмагани сабабли мураббий бўлишга қарор қилган.

• Турли жамоаларни бошқариб 1978-йилда «Абердин» клубига мураббий бўлади, бир неча бор Шотландия чемпионлиги, кубоги, «Селтик» ҳамда «Рейнджерс» гегемониясига чек қўяди ва хатто халқаро кубок ҳам ютади.

• Катта муваффақиятдан сўнг Фергюсонга машҳур клублардан таклиф кела бошлайди. У эса ўз танловини «Манчестер Юнайтед» да тўхтатади.

• 1999-йилда, МЮ билан треблга, яъни Англиянинг икки катта соврини ва Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлгач, Англия спортига қўшган ҳиссалари учун сэр унвони билан эътироф этилган.

Бахтиёр Хабибуллаев


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#мем

477 0 12 20 44

Байрам куни бошланди)

488 0 0 12 30

#мем

1k 2 11 11 69

#КунБошидаАсарБоши

«– Одамлар-у одамлар, тоғда битган бодомлар, эшитмадим деманглар! Бугун ха-а-амма Зулфиқор полвонникига суннат тўйига, хе-е-е-ей! Чу, жонивор!
Эгар қошига тўн солиб олмиш жарчи гузарма-гузар от ўйнатди. Хўжасоат қишлоғи аҳлини тўйга чўрлади.»

«Юлдузлар мангу ёнади», Тоғай Мурод.


#фикр | #кореяшунос

«Кальмар ўйини» сериали. Иккинчи мавсум. Кўриб бўлдим

Чиндан ҳам ўзим билиб-билмай айрим муҳим фактларни спойлер қилиб қўяётган эканман. Лекин воқеалар ўз кульминациясига етган палла, яъни бешинчи сериядан бошлаб бу фикрларни тўхтатишга қарор қилдим.

Мавсумни якунладим. Кўришга арзийдими? — шубҳасиз. Дастлабки муваффақиятли мавсумга арзирли давом бўлибдими? — албатта. Лекин шахсий фикрим шуки, ҳар қандай супердаромадли лойиҳаларни ҳам вақтида якунлаган яхши экан.


Иккинчи мавсум бизга кўплаб эски персонажларнинг тарихини очиб бергани яхши, лекин шу билан бирга янги ва янги сюжет аркаларини яратавериш ҳам ярамайди. Конвеерга қўйилган санъат ўз қадрини тез йўқотади...

Бахтиёр Хабибуллаев


#ШахсийЎйиндан

Нью-Йоркнинг иккинчи номи Катта олма

Олмалар — Нью-Йоркнинг илк хосил олинган мевалари ҳисобланади. Бу шаҳарга илк кўчиб келган аҳоли бир неча турдаги дарахтларни экишган, лекин айнан олма биринчи ҳосил берган.

АҚШнинг қарама-қарги қирғоғидаги бошқа катта шаҳар бўлган Лос-Анжелес эса халқ орасида ўзининг иссиқ иқлими сабабли бу ҳудудда кўп ўсувчи мева шарафига Катта Апельсин деб аталади.


Бахтиёр Хабибуллаев


#БахтиёрСўзлар

Янги йилдан кўра 1-январ нонуштасини кўпроқ кутаман)

554 0 1 11 46

#moments

Водий куиз финали, 29.12.2024


#кореяшунос

Таносни аввал кўргансиз, қизиғи яна бирга суратга тушишибди. I.R.I.S.)


Бу икки актёрни яна қайси сериалда бирга кўришимиз мумкин? Тайёр савол)

506 0 3 14 12

#МашҳурларБолаликда | #ТуғилганКун

ЛеБрон Джеймс (1984)АҚШлик баскетболчи, 4 карра NBA, 2 карра Олимпиада чемпиони. NBA тарихидаги энг сермаҳсул спортчи.

2002-йилда ESPN тв-канали бўйича мактаб ўқувчилари ўйини жонли эфирда узатилган: сабаби хали катта спортга ўтмаган, лекин жуда истеъдодли ҳисобланган ЛеБрон эди.

Джеймс – амбидекстр. Яъни ҳар иккала қўлидан тенг фойдалана олади. Кўпроқ ўнг қўлда баскетбол ўйнайди, ёзиш ва овқатланишда эса чапақай.

Forbes маълумотига кўра унинг умумий бойлиги 1.2 млрд доллар. Англиянинг "Ливерпуль" жамоаси 2% акциясига эгалик қилади.

"Симпсонлар" сериалида ўзини ўзи дубляж қилган. 2007-йилда Connondale велосипед ишлаб чиқариш компанияси эгасига айланган, шундан бери тренировкага велосипедда қатнайди.


Бахтиёр Хабибуллаев

20 last posts shown.