Музлабдику юрак қурмағур,
Бемеҳрлик қиляпман яна.
Оҳ тафтингдан қалбим эрисин,
Бир бағринга бос мени Она...
Ёритолмас дилимни қуёш,
Йиғлай десам келмайди кўз ёш,
Мана тугаб бормоқда бардош,
Бир бағринга бос мени Она...
Ифорингдан яйрасин дилим,
Номинг айтсин ҳамиша тилим,
Қучоғингда олайин тиним,
Бир бағринга бос мени Она...
Анча бўлди соғиндинг узоқ,
Мен ношудни йўлида тузоқ,
Сўзларинга вужудим муштоқ,
Бир бағринга бос мени Она...
Эзиляпти кўнгил бечора,
Ҳаёт экан дедим начора,
Сенга келдим тополмай чора,
Бир бағринга бос мени Она...
Бугун жуда кетдим эзилиб,
Ғамларим ҳам юзда сезилиб,
Юзим силаб, табассум қилиб,
Бир бағринга бос мени Она...
Қучоғингда умрбод қолсам,
Қани эди дардларинг олсам,
Бу ҳаётнинг йўлида толсам,
Бир бағринга бос мени Она...
Оҳ тафтингдан эрисин ғамлар,
Тўлсин ўша битмаган камлар,
Йироқ кетсин мендан аламлар,
Бир бағринга бос мени Она...
📱 Яқинларизга хам Улашинг
@baxtimsiz_onajon❤️
Бемеҳрлик қиляпман яна.
Оҳ тафтингдан қалбим эрисин,
Бир бағринга бос мени Она...
Ёритолмас дилимни қуёш,
Йиғлай десам келмайди кўз ёш,
Мана тугаб бормоқда бардош,
Бир бағринга бос мени Она...
Ифорингдан яйрасин дилим,
Номинг айтсин ҳамиша тилим,
Қучоғингда олайин тиним,
Бир бағринга бос мени Она...
Анча бўлди соғиндинг узоқ,
Мен ношудни йўлида тузоқ,
Сўзларинга вужудим муштоқ,
Бир бағринга бос мени Она...
Эзиляпти кўнгил бечора,
Ҳаёт экан дедим начора,
Сенга келдим тополмай чора,
Бир бағринга бос мени Она...
Бугун жуда кетдим эзилиб,
Ғамларим ҳам юзда сезилиб,
Юзим силаб, табассум қилиб,
Бир бағринга бос мени Она...
Қучоғингда умрбод қолсам,
Қани эди дардларинг олсам,
Бу ҳаётнинг йўлида толсам,
Бир бағринга бос мени Она...
Оҳ тафтингдан эрисин ғамлар,
Тўлсин ўша битмаган камлар,
Йироқ кетсин мендан аламлар,
Бир бағринга бос мени Она...
📱 Яқинларизга хам Улашинг
@baxtimsiz_onajon❤️