🇺🇿
Рақамлаштиришни кечиктирган раҳбар очиқликка қарши! – ПрезидентПрезидент Шавкат Мирзиёев хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказиб, масъулларга бир қатор муҳим масалаларни белгилаб берди:
☑️ Девелоперлар учун қулайликлар яратилади:▪️Янги массивлардаги 10-15% ерлар нотурар жой сифатида ажратилишига рухсат берилди.
▪️Банклар бу ерларни сотиб олиб, тадбиркорларга
ижара ёки лизинг асосида бериш механизми ишга тушади. Лизинг шартлари ижарадан 15-20% арзон бўлади.
☑️ Банклар рақамлаштиришни тезлаштиради:▪️Давлат банклари онлайн хизматларни ривожлантиришда хусусий банклардан ортда қолаётганлиги таъкидланиб, 2024 йилда масофавий хизматлар ҳажми 30% га оширилиши белгилаб берилди.
▪️Кадастр, солиқ ва адлия маълумотлари
банклар билан интеграция қилинади, бу эса гаровга қўйилган мулкни нотариус орқали тасдиқлаш талабини
бекор қилади.▪️
Онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш бўйича топшириқ берилди.
☑️ Тадбиркорларга янги имтиёзлар:
▪️Тадбиркорлар учун ижтимоий солиқ Имтиёзли режими 3 йилга узайтирилади.
▪️Бу имтиёз сервис соҳасида ишлайдиган, 30 ёшгача бўлган ва камида
3 млн сўм маош оладиган ходимлар учун амал қилади.
▪️Қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида ишчилар билан
кунига ёки иш бажарилганига қараб шартнома тузишга рухсат берилади.
☑️ Ёшлар учун IT ва чет тилларини ўрганиш имкониятлари: IT ва чет тилларига ўқитадиган тадбиркорларга
1 йил ижара ҳақи бекор қилинади.
☑️ Электропоездлар тезроқ йўлга қўйилади: Тошкент – Янгийўл – Чиноз – Сирдарё йўналишида замонавий электропоезд қатновини тезлаштириш топширилди.
☑️ Автомобиллар учун кредит шартлари яхшиланади: Ҳозирда автосалонлар тўловни тўлиқ амалга оширган харидорларга чегирма беради, лекин банклар бу чегирмани кредитга қўлламаслиги таъкидланди. Бу чеклов бекор қилинса,
автокредитлар 4% га арзонлашади. Шу боис, Маҳаллий автомобиллар учун чегирмани кредитга қўллаш имконияти яратилиши учун топшириқ берилди.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar