🇺🇿Банкир кундалиги


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Economics


Банк-молия тизимидаги актуал канал.
Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.
Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar
Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr

Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Economics
Statistics
Posts filter


Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈


Банкир кундалиги.pdf
1.3Mb
⚡️ТОМОРҚАГА ЭКИН ЭКМАГАНГА ЕР СОЛИҒИ УЧ КАРРА ОШИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (28.03.2025, 191-сон) қабул қилинди.

☑️«Маҳалла еттилиги» хулосаси асосида аҳоли томорқаси ва ижара ердан самарали фойдаланмаётган ёки экин экмаганларга қуйидаги чоралар кўрилади:

▪️томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига давлат дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар ажратилмайди;

▪️«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқаролар учун назарда тутилган имтиёзлар тўхтатилади;

▪️Экин экилмаганлиги аниқланган йил учун ер солиғи ставкаси уч карра миқдорда ҳисобланади.

Маҳалла группаларига тарқатиб, хабардор қилиб қўйинг.

👉 @bankirkundaligi 👈


🏃‍♂️ Ugam River — bu shunchaki chiroyli joy emas, balki yangi turmush tarzi:

✔️ Daryo bo‘yida yugurishlar
✔️ Tabiatda yoga mashg‘ulotlari
✔️ Veloyo‘llar va sayr yo‘lakchalari
✔️ Sportzal va basseyn — o‘z hududida
✔️ Bolalar maydonchalari va piknik zonalari

🌿 Tabiatning hayotbaxsh quvvatini his qiling
📍 “Bochka”dan atigi 15 daqiqa uzoqlikda

👉 @bankirkundaligi 👈


Энг яқин инсонимга.

◽️Рамазон ҳайити муборак бўлсин, тутган рўзаларингизни Аллоҳ қабул қилсин. Уйингиз файз-баракага тўлсин. Келгуси Рамазонда ҳам бир-биримизни мана шундай табриклаш насиб этсин.

▫️Сизга ва оилангизга соғлик тилайман. Она юртимиз тинч бўлсин!

👉 @bankirkundaligi 👈


ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ҚАЙСИ БАНКДА ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ЁКИ ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИН?

☑️Байрам ва дам олиш кунлари айрим қуйидаги банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилди:

▪️Аgrobank
▪️
Аloqabank
▪️Аnorbank
▪️Аpexbank
▪️Аsakabank
▪️BRB
▪️Garant bank
▪️Davrbank
▪️InFin bank
▪️Ipak Yoʼli banki
▪️Ipoteka-bank
▪️Milliy bank
▪️Orient Finans bank
▪️Poytaxt bank
▪️Sanoatqurilishbank
▪️Saderat bank
▪️Tenge bank
▪️Trastbank
▪️Turon bank
▪️Universalbank
▪️Xalq banki
▪️Hamkorbank.

Бу дегани рўйҳатдаги банкларнинг барча филиалларида ишлайди дегани эмас. Рўйҳатдан банк номи устига боссангиз, банк сайтида айнан қайси манзилдаги бўлинмада ишлаши кўрсатилган. Яхшироқ танишиб олиш тавсия этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈


⚡️⚡️⚡️Ҳар ҳафтанинг шанба куни иқтисодий комплекс ташкилотлари (Жумладан банклар ҳам) йиғилишга айтилишда давом этмоқда.

Бугун ҳам бўлиб ўтиши кутилмоқда (14:00 да бошланадиган бўлиб турибди)!

1 март - шанба кунги хабар.
15 март - шанба кунги хабар.

Меҳнат кодексига риоя этилишини назорат қилувчилар ҳам ҳали ҳамон ўша йиғилишда.

☝🏻Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг ПФ-347-сонли қарори билан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишларидан бири сифатида:

- муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат меъёрларига риоя этилишини ўрганиш, меҳнат ҳуқуқини таъминлаш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш — муносиб меҳнат тамойиллари ва халқаро стандартларни жорий этиш, меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш этиб белгиланган.

👉 @bankirkundaligi 👈


⚡️ЭЛЕКТР ВА ГАЗ ТАРИФЛАРИ ОШИРИЛИШИ 1 МАЙГАЧА КЕЧИКТИРИЛДИ

Аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларининг оширилишини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берди. Янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан бошлаб электр энергияси учун базавий тариф (ойига 200 кВт/соат доирасида) яна 33,3 фоизга — 450 сўмдан 600 сўмга, газ учун эса 650 сўмдан 1000 сўмгача (+53,8 фоиз) ошади.

👉 @bankirkundaligi 👈


🏦 Туронбанкдан 418 маҳаллага 63 минг лимон кўчати – тадбиркорга амалий ёрдам!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги ПҚ-465-сонли қарорига мувофиқ, мамлакатимизда лимон етиштириш йўналишига алоҳида эътибор қаратилаётгани барчамизга маълум.

Шу мақсадда, “Туронбанк” АТБ томонидан юртимиздаги 418 та маҳаллада жойлашган иссиқхоналар учун жами 63 минг дона лимон кўчатлари бепул тарқатилди.

Бу лойиҳа ҳудудларда иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий тадбиркорлик салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

🏦 “Туронбанк” ҳар доим тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва иқтисодий тараққиётга ҳисса қўшишга тайёр!


👉 @bankirkundaligi 👈


Octobank Ўзбекистонда энг кўп ёритилган 5 та банк қаторидан жой олди

Index маркетинг агентлиги 1 январдан 15 мартгача Ўзбекистон интернет ОАВларида банк фаолияти бўйича эълон қилинган мақолаларни таҳлил қилди. Тадқиқот натижаларига кўра, Octobank барча хусусий банклар орасида ОАВдаги нашрларда энг кўп ёритилган 5 та банкдан бири бўлди. Банк ҳақида интернет нашрларда жами 107 та мақола чоп этилган.

Octobank Ижро аппарати раҳбари Комилжон Саидов бу натижани шундай изоҳлади:
«Биз учун ОАВ ларда эслатиб ўтилган маҳсулотлар мижозлар учун қанчалик қизиқарли ва фойдали эканлигининг кўрсаткичидир. Бу рейтинг бизга етакчилар, мамлакат бизнес ландшафтини шакллантирганлар орасидаги ўрнимизни баҳолашга ва улар орасида қаерда туришимизни тушунишга ёрдам беради. Биз мижозларимизнинг ҳаётини янада қулайлаштирадиган банк яратмоқдамиз ҳамда биз ҳақимизда интернет маконида қайдлар ошиб борган сари, одамлар биз ва маҳсулотларимиз ҳақида шунчалик кўп маълумотга эга бўлишади».


Octobank — технологик банк бўлиб, 20 йилдан зиёд вақт мобайнида мижозларга қулай ва сифатли сервис тақдим этиб келмоқда. Бугунги кунда банкнинг мижозлар базаси 3 миллиондан ортиқ жисмоний шахслар ва 2500 дан ортиқ корпоратив мижозларни ўз ичига олади.

👉 @bankirkundaligi 👈


⚡️Айтишларича, бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Кун тартиби: "Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича 2025 йил учун устувор вазифалар" тўғрисида.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, прокурорлар, ички ишлар, солиқ (Собиқ сектор раҳбарлари), божхона, Давлат активларини бошқариш, Иқтисодиёт ва молия, бандлик, маданият, соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман ҳудуди вакиллари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.

Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ва юқоридаги бошқармаларнинг шаҳар ва туман бўлим бошлиқлари иштирок этади.

👉 @bankirkundaligi 👈


⚡️30 МАРТ - ЯКШАНБА РАМАЗОН ҲАЙИТИ. ДУШАНБА ЭСА БАРЧА УЧУН ДАМ ОЛИШ КУНИ

Бу борада Президентнинг қарори қабул қилинди. Унга кўра, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига
мувофиқ:

- ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилди.

👉 @bankirkundaligi 👈


⚡️TIME ЖУРНАЛИ OCTOBANKНИ МОЛИЯВИЙ ИННОВАЦИЯ ЕТАКЧИСИ ДЕБ АТАДИ

Дунёдаги нуфузли нашрлардан бири TIME журнали Octobankни молия соҳасидаги инновациялар ва замонавий банк хизматлари соҳасидаги етакчи деб атади. Журналда чоп этилган "Octobank – The Future Face of Finance" мақоласида банк жорий этаётган янги рақамли стандартлар ҳақида ёзилган.

«Octobank шунчаки банк эмас. У молия ва ижтимоий масъулиятнинг келажагига бўлган нигоҳдир. Илғор технологияларни инклюзивлик, шаффофликка бўлган садоқат билан уйғунлаштирган ҳолда, Octobank рақамли даврда банк бўлиш нимани англатишини қайта идрок этди.

Молиявий муҳит ривожланишда давом этаётган бир пайтда, Octobank банк хизмати ҳам инновацион, ҳам инсон томонга йўналтирилган бўлиши мумкинлигини исботлаб, етакчиликка тайёр»,
деб таъкидланади мақолада.

⭐️TIME'нинг бундай юқори баҳоси Octobank ва бутун Марказий Осиё молиявий бозори учун халқаро миқёсдаги мавқени мустаҳкамлашга хизмат қилиши мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈


🏠 ХАЛҚ БАНКИ БИЛАН ЎЗ УЙИНГИЗГА ЭГА БЎЛИНГ!

Банк "Farovon" ипотека кредитини таклиф қилмоқда. Кредит бирламчи бозордан хонадон харид қилиш учун ажратилади.

☑️Шартлари:
▪️муддати: 20 йилгача
▪️бошланғич тўлов: 15%дан бошлаб
▪️йиллик фоизи: 17%дан бошлаб
▪️имтиёзли давр: мижоз хоҳишига кўра 6 ой

☑️Кредитнинг максимал миқдори:
▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн. сўм
▪️Тошкент шаҳри учун – 420 млн. сўм

Ипотека кредитини субсидия асосида расмийлаштириш учун Халқ банкига мурожаат қилишингиз мумкин.

☝️🏻Халқ банкининг ипотека кредити билан кўп қаватли уйдан хонадон харид қилсангиз, уй-жой гаров суғуртасига харажат қилмайсиз.

Бу хабарни уй олиш истагидаги яқинларингизга юбориб қўйинг.

Батафсил

👉 @bankirkundaligi 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🏦АСАКАБАНК – КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ МУРОСАСИЗ КУРАШДА ФАОЛ ҚАДАМЛАР!

"Асакабанк" АЖ Бош офиси Комплаенс назорат департаменти томонидан 19-20 март кунлари Наманган банк хизматлари марказида "АСАКАБАНКДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ МУРОСАСИЗ КУРАШ – ТОЗА БИЗНЕС ВА ИШОНЧЛИ МОЛИЯВИЙ МУҲИТ ЙЎЛИДА" мавзусида амалий чора-тадбирлар ўтказилди.

☑️Тадбир давомида:
▪️Коррупцияга қарши курашиш механизмлари муҳокама қилинди;
▪️Ходимларнинг масъулиятини ошириш бўйича амалий тавсиялар берилди;
▪️Коррупцияга қарши ҳуқуқий асослар бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Тадбирда Наманган шаҳар прокуратураси ҳамда Марказий банк масъул ходимлари иштирокида банкда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Наманган вилоятидаги махалла банкирлари фаолиятини ўрганиш мақсадида жойига чиқиб, уларга коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш ҳамда Асакабанк томонидан коррупцияга қарши курашишга оид ҳужжатлар жамланмасидан иборат қўлланмалар тақдим этилиб, тегишли тушунтиришлар берилди.

👉 @bankirkundaligi 👈


МИКРОКРЕДИТБАНКДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАДБИРКОРЛИГИ УЧУН КРЕДИТЛАРНИНГ ФОИЗЛАРИ ТУШИРИЛДИ

🇺🇿Президентимиз томонидан Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбирида берилган топшириқлар ижроси доирасида Микрокредитбанкда хотин-қизлар учун имтиёзли кредитлар ажратиш шартлари ўзгартирилди.

☑️Асосий ўзгаришлар:

▪️"Ҳамроҳ" кредити ставкаси 3 фоизга; Батафсил

▪️Аёллар раҳбарлигидаги тадбиркорлик субъектлари ва камида 3 та хотин-қизни иш билан таъминлаган бизнеслар учун 300 млн сўмгача кредит ставкалари 2 фоизга; Батафсил.

▪️"Водий тадбиркор аёли" кредити доирасида 5 та хотин-қизни иш билан таъминлаган тадбиркорлар учун фоиз ставкалари 1 фоизга; Батафсил.

▪️"Истиқболли аёл" кредити ҳам 1 фоизга ТУШИРИЛДИ! Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈


​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (10 - 23 март) янгиликлари.

☑️Марказий банк асосий ставкани 0.5 фоиз ошириб, йиллик 14 фоиз этиб белгилади. Батафсил.

☑️Халқбанки балансидаги нотурар жой объектларини e-auksion орқали сотувга қўйганини маълум қилди. Батафсил. Банк шунингдек 20 йилгача муддатга ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 15%дан бошлаб, фоизи 17%дан бошлаб.

☑️Анорбанк юридик шахс ва ЯТТлар учун онлайн депозитларни таклиф этди. Энг кам миқдори 1 млн сўм ёки 100$. Фоизи сўмда 18%, валютада 5%гача.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк бизнес учун автокредит таклиф этди. Миқдори 500 минг АҚШ долларигача, муддати 48 ойгача, имтиёзли давр 6 ой.

☑️Туронбанк бизнес учун "Turon Qulay 2.0" кредитини таклиф этди. Муддати 12 ой бўлганда 23%, 18 ой бўлганда 24%. Миқдори 3 млрд сўмгача. Банк шунингдек, ипотека кредитларини ҳам таклиф этди. Батафсил.

☑️Ориент финанс банк «Бепул ой — 2.0» микроқарзини таклиф этди. Дастлабки 30 кун фоизсиз, кейинги ойдан бошлаб 29%.Миқдори 50 млн сўмгача, муддати 12 ой.

☑️Асакабанк BI Group уйлари учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 10 йилгача, бошланғич тўлов 25%.

☑️Ўзмиллийбанк 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Фоизи 26%, муддати 36 ойгача.

☑️Трастбанк Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси билан 20 млн АҚШ доллари миқдорида келишув имзолади. Батафсил.

☑️Смартбанк тадбиркорлар учун муддатли тўлов дастурини таклиф этди. Миқдори 5 млрд сўмгача, муддати 24 ойгача.

☑️Азия аллинас банк "Маҳалла фаровонлиги" микроқарзини таклиф этди. Миқдори 50 млн сўмгача, муддати 5 йилгача, фоизи 24%.

☑️АлоқаБанк автокредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, имтиёзли давр 3 ойгача, фоизи 25%дан бошлаб.

☑️МКБанк "Универсал" омонатини таклиф этди. Фоизи 21%, муддати 11-24 ой, энг кам миқдори100 минг сўм.

☑️Тенге Банк Қозоғистон Halyk Bank карталарига комиссиясиз ўтказмаларни таклиф этди. Шунингдек, банк 4%ли валюта омонатини таклиф этди. Муддати 6 ой, минимал миқдори 100$.

☑️Hamkorbank янги уй-жой харид қилиш учун ипотека кредит таклиф этди. Миқдори 420 млн сўмгача, муддати 20 йилгача, фоизи 16,5%, бошланғич тўлов 15%дан.

☑️Октобанк TIME журнали саҳифаларида банк ҳақида мақола чоп этилганини маълум қилди.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки Франциянинг тараққиёт агентлиги билан 30 млн Евро ва Union of Arab and French Banks билан20 млн Евро миқдоридаги ҳамкорлик келишувларини имзолади.

☑️Инфин банк "Инфин Насия" картасини таклиф этди. Муддати 5 йил, миқдори 100 млн сўмгача, муддати 12 ой, тикланадиган муддати 48 ой.

☑️Ипотека-банк давлат хизматчилари учун микроқарз таклиф этди. Фоизи 24%дан бошланади, муддати 5 йилгача.

☑️Агробанк саёҳатлар учун кредит карта таклиф этди. Миқдори 100 млн сўмгача, муддати 4 йилгача, фоизи 27%дан бошлаб.

☑️Универсалбанк иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Муддати 36 ойгача, бошланғич тўлов автомобил нарҳининг 36 фоизи.

☑️Гарантбанк ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун 300 млн сўмгача "Фаровонлик" микрокредитини таклиф этди. Фоизи 30%, муддати 36 ойгача.

☑️Пойтахтбанк жорий йил 10 апрелгача 100 млн сўмгача "Наврўз" микроқарзини таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи26%дан бошланади.

☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️МКБанк;
▪️Ўзмиллийбанк;
▪️Анорбанк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Айни кунда мавжуд ипотека кредитлари шартларини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик.

☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни
👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈


⚡️Эртага, 2025 йил 25 март куни соат 17:00да сўровнома якунланишини эслатиб ўтамиз.

Айни пайтда, энг кўп овоз Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида. Энг кам овоз эса, Қорақалпоғистон, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида.

Айримларда вилоятдаги банкирлар сонидан ҳам кам овоз тўпланган.

👉 @bankirkundaligi 👈


ТОМОРҚА ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ УЧУН БИР ҚАНЧА ТУРДАГИ СУБСИДИЯЛАР АЖРАТИТИЛИШИ БЕЛГИЛАНДИ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 19 мартда 89-сонли буйруғи тасдиқланиб, унга кўра, "Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (жамғарма) ҳисобидан молиявий ёрдамлар ажратишнинг вақтинчалик тартиби" тасдиқланган.

(Президентимизнинг ПФ-22-сонли фармонида Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда бу борада низомни тасдиқлаши белгиланган. Вазирлар Маҳкамаси ушбу Низомни очиқ манбаларда эълон қилгани ҳақида ахборотга эга эмасмиз)

☑️Ушбу вақтинчалик тартибга кўра,

▪️Энг намунали ва инновацион лойиҳа учун базавий ҳисоблаш миқдори(БҲМ)нинг 100 бараваридан ошмаган миқдорда грант ажратиш тартиби;

(2025 йилда 100 та, кейинги йилларда 500 тагача рўйҳатни Кенгаш тасдиқлайди. Рўйҳат маҳалла еттилиги хатлови асосида шакллантирилади)

▪️Маҳалла хонадонларида намунали аҳоли томорқасини яратиб бериш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратиш тартиби;

(Маҳаллада битта хонадон танлаб олиниб, томорқаси намунавий ўқув-тажриба томорқасига айлантирилади. Жамғарма томорқани намунавий ўқув-тажриба томорқасига айлантириш мақсадида сарфланадиган маблағларни "Камбағаллик ва бандлик соҳасида лойиҳаларни бошқариш маркази" МЧЖ билан тўғридан-тўғри шартнома тузган ҳолда тўловларни амалга оширади. Шундай ваколати борми Вазирликни!)

▪️Деҳқон хўжалигининг ерларида намунавий ўқув-тажриба ер майдонларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун БҲМнинг 200 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш тартиби;

(Деҳқон хўжаликлари ерлари намунавий ўқув-тажриба ер майдонига айлантирилади. Жамғарма деҳқон хўжаликлари ерларини намунавий ўқув-тажриба ер майдонига айлантириш мақсадида сарфланадиган маблағларни "Камбағаллик ва бандлик соҳасида лойиҳаларни бошқариш маркази" МЧЖ билан тўғридан-тўғри шартнома тузган ҳолда тўловларни амалга оширади. Шундай ваколати борми Вазирликни!)

▪️Уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида ҳар бир курс учун субсидия ажратиш тартиби;

(Маҳалла еттилиги юқори даромад олаётган уста деҳқонларга ҳар бир ўқув курсда камида 15 нафар тингловчиларни жамлаб ўқув курсларини ташкиллайди. Бунинг учун БҲМнинг 15 баравари миқдорида субсидия ажратилади. Маблағ уста-деҳқоннинг пластик картасига ўтказиб берилади)

▪️Камбағал оила хонадони кўча ва ички томорқасини узумчилик (ток сўриси) ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби;

(Маҳалла еттилиги талабгорлар рўйҳатини шакллантиради ва БҲМнинг 20 баравари миқдорида субсидия тўланади. Маблағ узумчилик ўрнатиб берувчи ташкилот ва камбағал оила аъзоси ўртасида шартномага асосан ўша ташкилотга ўтказиб берилади)

▪️Маҳалладаги 50 фоиз хонадонларнинг томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста-деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидия ажратиш тартиби;

(300 тадан кам хонадони бўлган маҳаллаларнинг 50 фоизи учун 50 млн сўм, 300 тадан 500 тагача бўлса 75 млн сўм, 500 та ортиқ бўлганда 100 млн сўмгача субсидия ажратилади. Маблағ уста-деҳқоннинг пластик картасига ўтказиб берилади)

▪️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳалари учун кредит ажратиш тартиби;

(Ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилинади, маҳалла еттилиги коллегиал қарор қабул қилади. Тегишли тижорат банки 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга асосий ставкадан 4 фоизлик пункт юқори ставкада БҲМнинг 2500 бараваригача кредит ажратади.)

▪️Аҳоли томорқалари ва ижара ерларида ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналарни лизинг (молиявий ижара)га бериш тартиблари белгиланди.

(Ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилинади, Маҳалла еттилиги коллегиал қарор қабул қилади. "Камбағаллик ва бандлик соҳасида лойиҳаларни бошқариш маркази" МЧЖ 24 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилда бўлиб тўлаш шарти асосида асосий ставкадан 4 фоиз юқори ставкада БҲМнинг 1000 бараваригача лизинг ажратилади)

👉 @bankirkundaligi 👈


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тузилмасида "Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармаси" ва "Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини мувофиқлаштириш бўлими" ташкил этилди.

Ўша гап...

👉 @bankirkundaligi 👈


#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

ТАШҚИ КЎРИНИШИГА ҚАРАБ МУОМАЛА ҚИЛИШДИ

Мени исмим У.Р.М., Фарғона вилояти, Қўқон шахариданман. Сизга 20 март куни Капиталбанк Қўқон филиалида бўган жуда бир кўнгилсиз холатни ёзмоқчиман.

2025 йил 20 март (иш) куни соат 14:10 атрофи Капиталбанк Қўқон филиалига 2 та 50 грамлик қуйма тилло олиш учун бордим. Наврўзга онам билан аёлимга совға қиламан деб. Сал кам 9 ойдан бери пластик картамга пул йиғиб юргандим.

2-кассадаги кассир манга "Тиллони картага сотмаймиз, пулингизни банкоматдан нақдлаштириб келинг" - деди. "1% хизмат ҳақи йўқотаманку" - десам, "Йўқ услуга олмайди" деди.

Чиқиб 100 000 сўм ечиб кўрсам 1% оляпти, кейин бошқа банкоматларгаям бордим, барибир хизмат ҳақи оларкан.

"Э нима бўса бўлди, онам билан аёлимга совғаку" - деб 1%га ечиб, пулни кўтариб банкка борсам соат "17 бўлиб қолди, энди сота олмаймиз" - дедида.

Бошқарувчи ўринбосарини олдига кирганимдан кейин мендан кассир ходима кечирим сўраб "Узр биринчи сафар келганингизда сизни олмайди, шунчаки сўраяпти деб ўйлапман" - деб жавоб берди.

Тўғри, уйда иш қилиб турганлигим сабабли оддий кийимда боргандим, тилло олиш учун костюм шимда бориш шартмаску. 1% банкомат хизматию душанба куни тилло нарҳи яна ошишиям майли, лекин одамни менсимасдан, ташқи кўринишига қараб муомала қилиши жуда дилими оғритди, яқинларимга совға хам ололмадим.

Илтимос шуни ёритиб беринг, бўлмаса бошқаларгаям шунақа қўл учида қарайдиган бўлади булар.

👉 @bankirkundaligi 👈

20 last posts shown.