❗️Эхтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун тавсиянома олишга аризалар қабул қилиш бошланди
❓Хужжатлар қачонгача қаерга юборилиши керак?
Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг ҳужжатлари 30 майдан 8 июнга қадар қабул қилади.
Аризаларни xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда юборишингиз мумкин.
Хотин қизлар тавсиянома олиш учун қайси меъзонларга тушиши керак?
👉 кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади;
👉 тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
👉 турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
👉 ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
👉 икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;
👉 ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.
Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади.
Тавсияномалар фуқароларга қачон берилади?
Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳар йили 15 июнга қадар тавсияноманинг талабгорларга етказилишини таъминлайди»;
Тавсиянома талабгарга неча бал қўшиб беради?
Тавсиянома бал қўшиб бермайди. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар алоҳида қўшимча квота бўйича қабул қилинади. Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка тавсия этилади.
Асос: Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом
Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
👉 @bank24uz