💞🌹МУХАББАТ🌹 ОШЁНИ🌹 💞


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


🖼 Rasm 🎵 Music 📋 Text
📽 Video ⁉️ Savol 🎁 Tabrik
😍 Gif 🌍 Xabarlar
📃 She'r 🌹 Ramantika 🎬 Klip
Bizdan uzoqlashmeng.
Talab va takliflar uchun.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


Muhabbatli qalblar
uchun 💕💕💕💕


@bahtlim




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
​Муҳаббат - бу сиз Қуръон ўқиётганингизда аёлингиз кўз ёшларини тўкиб тинглашидир;

Муҳаббат- бу тунда намоз ўқиш учун аёлингиз сизни оҳиста уйғотишидир;

Муҳаббат - бу сиз имом, аёлингиз муқтадий бўлиб таҳажжуд намозини ўқишингиздир;

Муҳаббат- бу аёлингиз билан бирга қўлларингизни дуога очиб, солиҳ фарзанд сўрашингиздир;

Муҳаббат - бу бир-бирингизни тушуна билишингиздир;

Муҳаббат - бу ота-онангиз хизматида аёлингиз билан шай бўлиб туришингиздир;

Муҳаббат - бу фарзандингизга биргаликда Қуръон ўқишни ўргатишингиздир;

Муҳаббат - бу қариган чоғингизда Қуръон ўқиш учун кўзойнагингизни излаганингизда аёллингиз топиб беришидир;

Муҳаббат - бу Аллоҳ учун бир-бирингизни севишингиздир;

Ҳақиқий муҳаббат - бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари билан ўрталаридаги муносабатдир!
🍃

🌹🍃🌹🍃🌹🍃


@bahtlim


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Baxt! ❤️

Nima men uchun aytaymi senga....


@bahtlim


💔💔💔💔💔💔

Dardli noloalarim💔❤️‍🩹


@bahtlim


Ғазал:

,, ЖАЛА ТАГИДАГИ ГУЛ "

Дилимга озор бердиб, жалада қолди бир гул,
Осмон у йиғладими, кўз ёшдин ўлди бир кўл.

Қирғоғига сиғмайдур, осмоннинг кўз ёшлари,
Севишганлар дилихун, етмайин бардошлари.

Эҳ бечора қизил гул, недин жалада туриш,
Ивиб кетдинг - ку гулим, кўз ёшми асли севиш?

Жоним фидо этайин, пойандоз этгум тайин,
Жалада қолдирмайин, парваришлай кун сайин.

Осмон ҳам кўз ёш тўкар, сенинг ҳолингга қараб,
Мен ёнингда турибман, юрагим қақшаб титраб.

Сендай гулга мен шайдо, ўсгин ишқим боғимда,
Яшнаб-ай гуллагин сен, кўзи ул қароғимда.

Жўшар кўз ёш дарёдай, гул тўлқин гирдобида,
Баҳрий ҳам оқаяпти, муҳаббат селобида.


. Bahriddin Rasulov, Karmana.//O‘z.
24 : 01. 2025 . yil. Soat . 23 : 35.


@bahtlim


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ey Allohim qurbon bo'lay....

Dadam onamga atab yozgan....❤️❤️

💕💕💕💕💕💕💕💕


@bahtlim

907 0 28 9 14

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Уз узидан келмас экан
БАХТ..... .


@bahtlim


Нуқтадан кейин тугамаган жумлалар бор...
«Сўзим тугади» - дегандан кейин тугамаган мавзулар бор.
«Ўтиб кетди» - дегандан кейин ўтмаган оғриқлар бор..


@bahtlim


💕💕💕💕💕
Ало кайфият
тилайман 🫶🫶


@bahtlim


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🫰❤️‍🔥🫰❤️‍🔥🫰❤️‍🔥


Унут мени....💔❤️‍🩹


@bahtlim

996 0 31 51 8

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🧡✨🧡✨🧡

Bazida etibor ham istaydi qalbimiz...🧡

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️


@bahtlim


🧡🥀✨🧡🥀✨

Musiqiy tanaffus...🖤🦴

Seni sevardim ..🥀🖤

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️


@bahtlim


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❤️ Группамиз гузал аёллари учун чиройли кушик❤️

@bahtlim

2.9k 0 171 55 14

#руҳият

Ёмон инсонни яхши деб минг марта алдансангиз, майли. Аммо яхши инсонни ёмон деб бир марта ҳам адашманг...

🌹❤️🌹❤️🌹❤️🌹


@bahtlim


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌹❤️🌹❤️🌹❤️🌹

@bahtlim


—Зоҳида маст эди. -дейди Уни акаларига қўрқув билан бир қараб қўяркан.
—Ёлғон! Мени синглим ундай қиз бўлмаган. -Билол сал кам қутириб кетади.
—Тинчлик сақлансин! -судья болғачасини столга уради.
—Ҳўш кейинчи? -адвокат, савол беради.
—Кейин, бир йигит билан, танишиб қолди. Зоҳидани шу йигит бардан олиб чиқиб кетганди. -дейди ҳар сўзида тутилиб-тутилиб титроқ билан.
—Ёлғон. Синглимга туҳмат қилма. Сени булар қўрқитгани аниқ. Ишни ўз фойдаларига ҳал қилиш учун.
Билол суд залини бошига кўтариб, бақирадида. Соҳибага ташланмоқчи бўлади.
Шу ердаги ҳодимлар уни паналаб қоладилар.
—Фуқоро Бурхонов Билол суд залидан чиқариб ташлансин. -буюради судья.
—Озодликка чиқаман деб суюнма. Ўзим ташқарини сен учун жаҳаннамга айлантираман.
Билол ҳодимлар мажбуран чиқариб ташлашаётганда. Панжара ортида ўтирган, Мафтунага таҳдид қилганча чиқиб кетади.
Ҳабиб бўйин томирлари бўртиб, ранги бўзарганча. Бир гувоҳлик минбарида турган, Соҳибага. Бир панжара ортидан укасини таҳдидидан титроқ босиб турган, Мафтунага. Бир синглиси оқланиши мумкин эканидан мамнун жилмайиб, турган, Мафтунани опасига қараб. Кўзлари нечадур градусга қисилади.

Мусфира ўзига нафрат билан қараб турган нигоҳларга жавобан, мағрур лаб учида жилмайди.
Бу кулгу, бу нигоҳлардан Ҳабиб. «Мен сенга нима дегандим?. Мен ҳақман!» деган маънони уқди.
Тишини-тишига қўйиб, нигоҳини бошқа ерга қаратди.
—Бу ҳаммаси эмас. -адвокат қўлидаги Иброҳим юборган ҳужжатларни судьяга тақдим қилди.
—Бу сўнгги текширув ҳулосалари. Унда кўрсатилишича. Ҳимоямдаги Мақсудова Мафтуна авто ҳолакат пайти. Машинани бошқармаган. Яни олган тан жароҳатларидан таҳмин қилсак, Мафтуна рулда эмас. Ҳайдовчини ёнидаги ўриндиқда бўлган.
Бунга далил сифатида. Натижаларни кўришингиз мумкин.
Мафтуна ҳеч қанақа наркоман бўлмаган. Уни қони тоза чиқди. Ўша пайтда кимдур атай унга наркотик модда қўшиб берган деган таҳмин келади бундан кейин.
Яна Мафтунани бошини ўнг таърафи бироз тилиниб жароҳат олган. Агар у машинани бошқарган бўлганда. Чап таърафи билан жароҳатланиши керак эди.
Суддан илтимос қилардимку, барча ҳужжатлар қайта кўриб чиқилишини ва якуний судгача ҳимоямдаги шахсни озодликка чиқаришингизни.
Судья ўйланиб ҳужжатларни ўрганиб, чиқаркан. Ўйга толди.
Сўнгги қарор....
—Айбланувчи, Мақсудова Мафтунани ҳимоя қилувчи таъраф келтирган гувоҳ ва далилларга кўра. Суд иши икки ҳафтадан кейинга сурилади.
Ва далиллар Мақсудова Мафтуна айбдор эканига етарлича асос бўла олмагани учун, сўнгги судгача Мақсудова Мафтуна озод қилинсин.
Албатта бу вақт мобайнида, У назорат остига олинади.
Суриштирув ишлари қайта ўрганиб чиқилсин.
Судьянинг қарори, Мақсудовлар оиласига бахт. Бурхоновлар оиласига ғазаб олиб келди.
Икки таъраф бир-бирига ёв қараш қилганча суд залини тарк этдилар.

Давоми бор


💫 💫

—Нима бўлди сенга қизим. -Зокир Мақсудов кенжа қизига меҳр билан боқди. —Юзингдан ранг қочиб, касал одамдек бўлиб қолибсан.
—Дадажоон. -деди Мафтуна киприклари бир зумда намланиб. —Наҳотки мени деб бир ёш қиз ўлиб кетган бўлса? Ҳеч нарсани эслолмаяпман. Мен Акобирни кутиб тургандим. Шу билан...
—Сени айбинг йўқ қизим. Бу ерда катта фитна борга ўхшайди. -деди ўйланиб Зокир Мақсудов.
—Қандай фитна? -Мафтуна ҳайрон сўради.
—Бурхоновлар билан рақобатчи фирмаларимиз бор. Кимдур бизни оддий рақобатчидан. Ашаддий душманларга айлантирмоқчи кўринади.

💫 💫

—Бу қизни қонида ростдан ҳам наркотик модда аниқланганми?
Ота ва қизни учрашувини камера орқали кузатиб турган, Иброҳим ёнидаги ҳодимдан сўради.
—Ҳужжатларда шундай кўрсатилган экан.
—Ўша ҳужжатлар қаерда?
—Прокурор, судда тақдим этиш учун олганди.
—Нусхасичи?
—Архивга қўйилган бўлиши керак.
—Уларни менга олиб кел. Хонамга.
—Ҳўп бўлади.
Ҳодим чиқиб кетгач, Иброҳим ҳам ўз хонасига йўл олди.
Ёрдамчи ҳодим. Кўп куттирмай ҳужжатларни олиб келди.
Бир бошдан ҳамма ҳужжатни қайта ўрганиб чиққан Иброҳим ўйланиб қолди.
—Агар бу қиз наркоман бўлса. Нега шунча кундан буён, наркотик модда ҳумори тутмади экан?


💫 💫

—Ме..мени нега олиб келишди бу ерга?
Зоҳидани дугонаси расмий кийиниб олган. Юз-кўзидан жиддийлик уфириб турган эркакга қараб титроқ билан сўрайди.
—Эшитишимча марҳума Зоҳида уйидан «дугонам Соҳибани уйига кетяпман!» деб чиққан экан.
Ўша Соҳиба сенмисан?
Стулга ўтириб оёғини алмаштириб орқага суяниб олади эркак.
—Ҳа менман Со-Соҳиба.
—Менга қара Соҳиба. Сени уйинг шаҳар марказидан. Шимолда бўлса. Зоҳидани эса, жануб таърафда, чекка шаҳарчага борувчи йўлдан топилган. Бунга қандай изоҳ берасан?
Терговда учрашмаганингни айтгансан. Аммо уни маҳалласидаги камераларни текширганимизда. Уни уйдан айнан сен олиб кетганинг аниқ кўринган. Яъни сени машинангда кетгансизлар.
Ҳўш қизалоқ. Буни қандай изоҳлайсан?
Эркак ўрнидан туриб, қизга яқин келиб, эгилди.
—Ҳақиқатни айтасанми? Ёки, ёлғон гувоҳлик берганликда айблай, нечадур суткага «дам олишга» йўлланма тайёрлаб берайми?
—Айтаман! Биз...
—Сиз? -қиз тўхтаб қолгач, савол назари билан қаради. «Давом эт» дегандек. Ўткир нигоҳини қизга қаратди.
—Биз оилаларимиз шани деб, шаҳардаги клубларга боролмасдим.
Ҳафтада бир-икки ҳеч кимга билдирмай. Шу шаҳар четида ичилган маҳфий тунги клубга бориб, турардик. -деди қиз қамалиш қўрқуви сабаб, ҳақиқатни тан олиб.

💫 💫

—Бугун судими? -Иброҳим кўзлари бир неча кунда киртайиб қолган қизга ачиниб қаради. Кўзларини ости бироз қорайиб. Лаблари қуруқшаб оқариб кетганди Мафтунани.
—Ҳа менимча ҳал қилувчи суд. -ҳодим қўпол судраб олиб чиқиб кетаётганди.
—Қўполлик ишлатманг. -деди Иброҳим ҳамкасбига.
—У жиноятчи. Шунга лойиқ! -қошлари чимирилди.
—Ҳали суд якунланмади. Қиз айбдор деб топилмади. Шундай экан. Қизга оддий фуқородек қаранг. Айби исботланган тақдирда ҳам, мансабингиздан фойдаланиб, камситиш, куч ишлатишга ҳаққингиз йўқ! -деди ҳамкасбига ҳудди ўзидек қараб..

—Сиз? -ҳодим Иброҳимга жаҳли чиққандек қараб, аввалгидан кўра сал юмшоқлик билан Мафтунани етаклаб кетди.
—Айтган ҳужжатларингизни олиб келдим. -шу пайт Иброҳимни ёнига ёрдамчи ҳодим келади.
—Буларни Мақсудова Мафтунани адвокатига етказиб бер. Боришиндан ҳабари бор. -деди Иброҳим ҳужжатларга бир кўз югуртириб чиқаркан.

💫 💫

—Гувоҳ ва далилларингиз тугаган бўлса. Судья якуний қарорини айтса ҳам бўлади.
Прокурор, ёнидаги курсида ўтирган адвокатга бироз беписанд қараб дейди.
—Ким айтди тугади деб. Ҳақиқий юриш энди бўлади. -Адвокат сирли жилмайиб, судьяга боқади.
—Ҳурматли судья. Ижозатингиз билан менда сўнгги гувоҳим бор. Шуни таклиф қилсак.
Ҳамма ҳайрон. Судья ижозат беради.
Гувоҳлик минбарига чиққан Соҳиба, бир кун олдинги, қўрқувда айтган гапларини такрорлаб айтиб беради.


@bahtlim


💥Зиддият. 2-қисм.
Муаллиф: Дилором_Қосимова.

«Маҳкама»

—Сени ўлдираман! -Мафтуна бўйнидан бўғиб олган кучли қўллар исканжасида нафас олишга қийнала бошлади. -Азобланяпсанми? Ўлим билан юзлашиш, қандай экан.
Билол қизни юзига яқин келиб, қулиғига ёқимсиз шивирлади. Тобора нафас етишмай борарди.
—Майли маҳбус шахси ўзгарсин. Панжара ортига сен эмас мен кирай. Сени ўлдираман. Қамалсам қамалай, аммо сени ҳам синглимни ортидан жўнатаман!

💫 💫

—Учрашув хонасида ким бор? -баъзи муҳим ҳужжатлар учун, келган терговчи. Навбатчи ходимдан сўради.
—Марҳума Бурхонова Зоҳидани акаси Билол Бурхонов, айбланувчи Мақсудова Мафтуна билан учрашгани келган экан. -дейди ходим.
—Уларни олдида ҳодимлардан биронта кузатувчи борми? -Бироз ҳавотир аралаш сўрайди терговчи, ҳужжатлари ҳам ёдидан чиққандек, учрашув хонаси томон қараб қўяркан.
—Йўқ! -дейди навбатчи ходимни кўзлари ўйнаб.
—Аҳмоқмисан? Оч шерни олдига, қандай қуённи ташлаб қўйиш мумкин? -терговчи ўша хона томон шошади. Ортидан навбатчи ходим ҳам.

💫 💫

Мафтуна, Билолни қўлларида ҳатто типирчилашга ҳам кучи қолмади. Таслим бўлгандир балки?
Ҳириллай бошлаганда, бу кучли қўллардан ҳалос ҳўлганини ҳис қилди. Бирдан ерга қулади.
«Бу енгиллик балки ўлганим учундир»
Миясида шу сўзлар айланди.

Терговчи, Иброҳим Асадов, Билолни куч билан ўзига тортиб, навбатчи ҳодимга буюрди.
—Олиб чиқ ташқарига.
—Ўлдираман мен уни барибир. -Билол ўзини ушлаб, олган, ҳодим қўлида силтаниб-силтаниб, қўяркан. Бақирди.
—Ҳой қиз. Кўзингни оч. -Иброҳим қизни юзига бир-икки енгил тарсаки урди. Фойдаси бўлмагач, кўтариб, хонадан олиб чиқиб, ўз хонасига олиб кирди.
Мафтуна юзига сув сепаркан. Ўраб олган рўмоли бироз тартибсизланган қизга бироз термулиб қолди.
—Бу қиз жиноятчи бўлиши мумкинмас. Ёки... Наҳотки, марҳумани машинасида уриб қочиб кетгани рост бўлса?

💫 💫

—Нима дединг? -Зокир Мақсудовни кўзлари олайиб кетди. —Бакирни ўғли қаер? Маҳкамада қизимни ўлдирмоқчи бўлибди. Ҳодимларни кўзлари қаерда экан?
— Иброҳим деган терговчи бор экан. Шу йигит хонимни қутқариб қолибди.
—Қолган ҳодимларни устидан арз қиламан. Ишига лаёқайтсизликлари учун.
Сал қолса қизимдан айрилардим.
Уни айби аниқлангани йўқ ҳали. Шундай экан. Мафтунага бундай муомила қилишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ!
Зокир Мақсудов маъсума қизини кўз олдига келтириб соғинчни ҳис қилди.
—Машинани тайёрла. Қизимни кўргани борамиз. -деди Зокир Мақсудов қаддини ростлаб.
—Шу вақтдами? Олдига қўйишармикан? -деди ёрдамчи йигит ўйланиб.
—Қизимни ўлдирмоқчи бўлганларни қўйибдику ана.
Мени қўймасинчи. Маҳкамасига ўт қўяман!
Қаддини ғоз тутиб кетаётган бошлиғи ортидан, чарчоқ босган кўзларини қаттиқ юмиб-очганча йўл олди.

—Сен нималар қилиб юрибсан? -Ҳабиб укасига жаҳл билан қаради. –Ишни уларни фойдасига ҳал бўлишини истаяпсанми?
—Акааа. Мен барибир уни ўлдираман. Зоҳида ҳали жуда ёш эди. Уни умрига зомин бўлганни, бошига ўзим етаман.
—Сабр қил! Мен ҳам қизни тинч қўямиз демаяпман. Фақат озроқ сабр қил. Зоҳида учун, бутун, Мақсудовлар оиласи жавоб беради.
—Синглимдан айрилдим. Ичим ёнаяпти. Сабр қилиш учун, ҳали совиб улгурганим йўқ. Сиз ростдан қасд олмоқчимисиз. Ёки...
—Нима ёки? -Ҳабибни қошлари укасини кинояли, гапидан чимирилди.
—Мақсудовларни катта қизи, офисингиз олдида нима қилаётганди? -Билол норози оҳангда гапирди.
—Синглиси учун келган. Уни оқлаяптида.
—Ўша журналистни макияж тўла чиройли юзига термулиб, синглимиз эсиздан чиқмасин ака. -Билол зарда қилади.
—Эй воҳ, уни макияжини қанчалик эканига аҳамият бермабман-а қара?
Билол мен билан тўғри гаплаш. Дунё гўзали бўлмайдими менга деса.
Мақсудовлар оиласидаги аёл-қизлар мен учун бир тийинлигича қолади.
Ҳабиб укасига ёмон қараш қилиб қўйдида. Эшик томон юрди.
—Макияж деб. Мен ҳам термулганим йўқ. Ҳатто ТВ га чиқадиган эркаклар ҳам бироз грим қилгандан кейин...
Билол акаси гапини эшитмай ҳам чиқиб кетгач, гапдан тўхтади.
—Бу сафар қутилиб қолдинг. Кейинги сафарни, кейинги сафари бўлмайди. Хор қиламан сен қизни. -ўзини ётоққа отди. —Сени соғиндим синглим. -деди кўзлари бироз қизариб, синглисини хотирларкан.


@bahtlim



20 last posts shown.