Bahodir Ahmedov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Депутат Моҳира Хўжаева: “Автобусдан фойдаланиш мен учун қулай!”

Экопартия депутати Моҳира Хўжаева Sinopsis лойиҳасида сайловчилар билан учрашувлар, экологик муаммолар муҳокамаси ва ўз ташаббуслари ҳақида гапириб берди. Унинг иш куни қандай ўтганини “Депутат билан бир кун” лойиҳасида томоша қилишингиз мумкин.

Хўжаева жамоат транспортидан мунтазам фойдаланишини айтиб, бу нафақат қулай, балки тежамкор ҳам эканини таъкидлади: “Мен учун бу анча унумли. Автобуслар янги, барча шароитларга эга ва нархи ҳам арзон”, — деди у.

Батафсил видеода: 👉 Томоша қилиш

👉@bahodirahmedoff👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Иккинчи Жаҳон уруши ҳақида гапирганда 1941-йил алоҳида аҳамиятга эга, чунки айнан шу йили Гитлер Германияси СССР чегараларини ёриб ўтиб ҳужум бошлаган.

Фашистларнинг амалга ошмаган пухта режаси ва уруш олиб келган азоб-уқубатлар ҳақида Худди Шундай каналининг ушбу сонида ҳикоя қиламиз: https://youtu.be/GwRa61anHkU


Бола таъминоти бўйича ундириш.docx
16.6Kb
Эр-хотин ажрашганда, бола таьминоти деса кўпчилик алиментни ўзини тушунади. Аслида алимент тўланди дегани бу ҳаммаси эмас. Оналар болалари учун зарурий бошқа харажатларниям эр инсоф қилмаса, суд орқали ундириш мумкин.

👉@bahodirahmedoff👈


Кеча старт олган Таиланднинг Pxitsanulok провинциясида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар, ёшлар ва параспортчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Чемпионатнинг биринчи кунидаёқ ўзбекистонлик велоспортчилар жами 8 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқишибди.

Биз бу ерда бокс, футбол деб юрганимизда велоспортчилар жимгина ўз устиларида ишлаб кучайволишибдию. 2024 йилда илк бор Париж Олимпиадасида энг кўп, тўрт йўлланмани қўлга киритишибди, “Tour de Franse”, “Giro dʼItalia” каби дунёдаги энг нуфузли пойгаларда қатнашишяптикан. Эътибор бермай юрорамиз шунақа спортчиларга, улар тер тўкиб натижалар қилиб чиқиб келишади. Диёра Келдиёрова яққол мисол.

👉@bahodirahmedoff👈


“Бозор кўрмаган йигит”ни Аллоҳ раҳмат қилсин. Яқинларига сабр тилаймиз

👉@bahodirahmedoff👈


Қишки спорт тарихидаги энг йирик делегация

Хитойнинг Харбин шаҳрида 8 йиллик танаффусдан сўнг Осиёнинг энг йирик қишки спорт форуми — IX қишки Осиё ўйинлари очилди. Унда Ўзбекистон қишки спорт тарихидаги энг йирик делегация билан иштирок этмоқда: 6 та спорт тури бўйича 24 нафар спортчи.

Вақт келди! Ҳар бир спортчимиз учун бу миллий шарафни ҳимоя қиладиган майдон. Биз сиз биланмиз!

👉 @bahodirahmedoff 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Оддий бир талабанинг жасорати қай даражада бўлиши мумкин?

Мустафо Чўқай Санкт-Петербургда ўқиётган давридаёқ, ўша ердаги туркистонлик талабаларни йиғиб, сиёсий ташкилот тузиб бўлган экан.

Чўқайнинг шундай жасоратлари ва ижтимоий-сиёсий фаолияти ҳақида "Қурултой" подкастининг навбатдаги сонида билиб олдим. Подкаст шунчалар қизғин-ки, бир сонияга ҳам диққат бўлинмайди ва бир нафасда кўрилади.

Албатта кўришингиз керак⬇️
https://youtu.be/lkYWnbjt3tw?si=O2MudrgFkfz7YKlp


МЧЖларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинди

ЎРҚ-1025-сон Қонунга кўра, айрим қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

🔹унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамият шаклларини тугатиш;

🔹масъулияти чекланган жамиятларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги талабни бекор қилиш;

🔹юридик шахсларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этишда корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш ҳужжатида акс эттирилган ёки акс эттирилмаганлигидан қатъи назар қайта ташкил этилаётган юридик шахсга ўтказилиши;

🔹корпоратив шартнома, консорциум ва консорциум шартномаси каби институтларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш;

🔹хўжалик жамиятлари кузатув кенгашларининг акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорларини ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ муҳим факт сифатида ошкор этиш;

🔹қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, шунингдек қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга доир лицензия берилганлигига тааллуқли ахборотни эълон қилиш.

👉 @bahodirahmedoff 👈


Наманганда солиқчилар тадбиркорни ҳуқуқлари билан таништирмаганлиги учун жавобгарликка тортилган

Суд ҳужжатларига кўра, Наманган шаҳар cолиқ инспекцияси маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторлари шўбаси катта инспектори Р.Мадумаров, инспекция бошлиғининг тегишли буйруқлари билан "Азетта Фарм" МЧЖ ва ЯТТ "Азизов Баҳром Муҳсинович" фаолиятида сайёр солиқ текширувлари ўтказган.

Аммо ўтказилган текширувлар давомида ПҚ-374-сонли қарор билан тасдиқланган Низомда белгиланган жамият раҳбарларини ҳуқуқлари билан таништирмаган ва тегишли тилҳатда маълумотлар қайд этилмаган. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 1-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига зид равишда сайёр солиқ текширувларида назорат харидларини ўтказиш учун белгиланган тартибда маблағ ажратмасдан назорат харидлари амалга оширилган.

Суд томонидан солиқ инспекторининг ушбу ҳаракатлари МЖтКнинг 241-2-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилиб, БҲМнинг 7 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

#sudishi

👉 @bahodirahmedoff 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Раҳбардан ундириладиган пуллар

👉@bahodirahmedoff👈


Ташқарига чиқиб тоза ҳаводан ўпкангни тўлдириб нафас оласан. Ҳаётнинг ёрқин дақиқаларидан лаззат оласан. Қуёшнинг заррин нурлари, мусаффо ҳаво, зилол сув ортидан табиатнинг қийғос палласи янада фусункор кўринади. Ҳавоимиз тозалигини қатъий таъкидлааётган қоракўз экологларимизнинг назоратида юзимизга кулгу балқади. Ҳаво ифлос деб адашган қуралай кўзларимиз очилади. Мусаффоликдан ўпкамиз ҳапқиради...

👉@bahodirahmedoff👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хирургия бу оҳирги чора. Унгача оддий парваришлар, косметологик муолажалар олиши керак беморлар. Шундаям бўлмаса кейин жаррохликка мурожаат қилишлари керак.

Қўштирноқ подкастда ҳозирги кунда урф бўлган эстетик жарроҳлик ҳақида суҳбат.

🔗https://youtu.be/rSps62EazlU


Иш ҳажми кўплиги учун...

Суд ҳужжатларига кўра, "SHOVKAT TUXTABAYEV" адвокатлик бюроси адвокати Ш.Тухтабаев томонидан МИБ Яккасарой туман бўлими давлат ижрочиси С.Файзиевга ҳужжатлардан кўчирма нусхалар ва маълумот беришини сўраб адвокатлик сўрови билан мурожаат қилган.

Аммо, ушбу сўровга С.Файзиев томонидан кечикиб жавоб берилган, ҳужжатлардан эса нусхалар тақдим этилмаган.

Суд мажлисида эса ҳуқуқбузар иш ҳажми кўплиги сабабли жавоб беришга улгурмаганлигини келгусида бундай ҳолат қайтарилмаслигини айтиб кўрсатма берган. Суд эса унинг ушбу ҳаракатлари МЖтК 197-1-моддаси яъни адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш деб баҳолаб БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарим қўллаш тўғрисида қарор чиқарган.

#sudishi

👉 @bahodirahmedoff 👈


..."инобатга олишингизни сўраймиз"

Адвокат Саидали Мухторалиев маълум қилишича, Шайхонтоҳур туман МИБ бошлиғи ўзининг Ғазначиликка берган хатида иш ҳақини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати ижросини таъминлаш (яъни ходимнинг иш ҳақини ўтказиб бериш)да “апелляция судининг апелляция шикоятини иш юритувга қабул қилинганлиги ва суд мажлиси апелляция суди 2025 йил 4 февраль куни соат 9.30 га белгиланганлигини инобатга олиш”ни сўраган.

"Ғазначилик қўмитаси ҳам шу ўйиннинг иштирокчиси сифатида гарчи ноқонуний бўлсада, ижрони тўхтатиб қўйган. Ваҳоланки, суднинг ажримида ижрони тўхтатиш ҳақида ҳеч нарса айтилмаган ва суд ижрони тўхтатмаган", дейди Саидали ака.

Лол қоладиган ҳолат. Биз судма-суд югуриб юрганимизни нима кераги борикин унда? Барибир МИБ битта хати билан ижро тўхтаб қолаверса... Суд тўхтатмайман деб ажрим чиқарган бўлса ҳам МИБ "инобатга олиш"ни сўраса ва Ғазначилик тўхтатиб қўяверса... Суд нима кераги бор?

Бу дўстлар ҳуқуқий нигилизм, бу судга очиқ ҳурматсизлик... Ҳуқуқий нигилизм давлат органлари орасида "уруғ экади". Ноҳақликлар улардан бошланса, халқ ҳам қонун ишламаскан ана деб фикр қилади.

Бу бўйича ўрганилиши керак...

👉@bahodirahmedoff👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тиббий чиқиндилар муаммоси юзасидан депутатлик сўрови юборилди

Фарғона вилояти Бувайда тумани марказий шифохонасида тиббий чиқиндилар санитария талабларига номувофиқ тарзда шифохона ҳовлисида ойлар давомида йиғилиб қолган.

Шифохона раҳбариятининг таъкидлашича, чиқинди ташувчи корхоналар томонидан олиб кетилмаган. Шу сабабли, уларни катта ҳажмда тўплаб, касалхона орқа ховлисига кўмиб келинган.

Бу ҳолат эса инсонлар саломатлигига зарар етказмай қолмайди албатта. Ҳаттоки, қайтариб бўлмас касалликлар келтириб чиқариши ҳам ҳеч гап эмас. Ҳуллас ҳолат жиддий.

Ушбу ҳолат юзасидан Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаев томонидан Соғлиқни сақлаш ва Экология вазирликларига "Депутат сўрови" юборилди.

Ушбу масала борасида депутатлар жим турмай, мутассадилар олдига қатъий саволлар қўйипти. Ўйлайманки, бу масалага мутасадди ташкилотлар томонидан аниқ ва ўринли ечим берилади.

👉@bahodirahmedoff👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Маъмурий жавобгарликка тортилган айрим шахслар ҳам профилактик ҳисобда туради. Улар ким?

👉@bahodirahmedoff👈


Рақобат қўмитаси ходимига қўлланган жарима

Суд ҳужжатларига кўра, Бизнес-омбудсманнинг Сурхондарё вилоят вакили қарори билан Рақобат қўмитаси Сурҳондарё вилояти ҳудудуий бошқармаси бош мутахассиси О.Бутаевга тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибни бузганлиги учун МЖтКнинг 241-2-моддаси тартибида 15 млн. сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Кейинчалик суд томонидан, МЖтКнинг 321-моддаси 1-қисми ва ҳуқуқбузар О.Бутаевнинг айбига иқрорлиги, моддий аҳволи ва кредит қарздорлиги мавжудлиги асос қилиб олиниб, Бизнес-омбудсман Сурхондарё вилоят вакили чиқарган қарор ўзгартирилиб, 7.5 млн сўм жарима қўллаш тўғрисида қарор чиқарилган.

#sudishi

👉 @bahodirahmedoff 👈


Forward from: Advokat Qosimov
Йиғимлар адолатли бўлиши керак

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январь кунги 52-сонли қарори билан ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган электромобиллар учун БҲМ нинг 120 баравари (илгари 30 баравари бўлган), ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлган электромобиллар учун 210 баравари (илгари 90 баравари бўлган) миқдорида утилизация йиғими белгиланди.

Ушбу қарор адолатлилиги борасида бир қатор саволларни келтириб чиқармоқда. Чунки Конституциямизнинг 63-моддасига кўра солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак.

“Чиқиндилар тўғрисида” ги Қонуннинг 23-1-моддасига кўра экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари, пневматик резинали шиналар ва покришкалар ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида утилизация йиғими тўланади.

Йиғим адолатли бўлиши учун электромобил хизматини қилиб бўлиб, чиқиндига айлангандан кейин унинг қандай зарарли таъсири борлиги ва шу таъсирдан экологияни ҳимоя қилиш учун ҳақиқатан ҳам 45 миллиондан 78 миллион сўмгача маблағ кетиши асослантирлиши керак.


Масалан, шахсан ўзим электромобилни утилизация қилиш учун шунча маблағ кетишига ишонмайман.

Шу ўринда яна бир савол туғилади. Хўп, утилизация йиғимини жорий қилишдан мақсад, электромобиллар чиқиндига айлангандан кейин юзага келадиган зарарли таъсирдан ҳимоя қилиш бўлса, Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқарган ёки улар олиб кирадиган электромобиллар чиқиндига айлангандан кейин уларни зарарли таъсири бўлмайдими?!

Агар зарарли таъсир пайдо бўлиши уни олиб кираётган шахсга боғлиқ бўлмаса, бу йиғимни кимгадир қўллаб қимгадир имтиёз бериш адолатсизликдан бошқа нарса эмас.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Брендларни қалбакилаштириш бугун ёки кеча бошланмаган. Бу асрлар оша давом этяпти. Ахси шаҳрида эса буни тасдиқловчи топилмалар ҳам аниқланган.

Ишонмайсизми?

Унда "Қурултой" нинг навбатдаги подкастини томоша қилишингизни тавсия қиламан. Чунки унда, қадимги Ахси шаҳри ва унда топилган ҳайратланарли топилмалар ҳақида сўз кетган.

Буни албатта кўришингиз керак🔽
https://youtu.be/fmjI4n1zWZA?si=Z3vTRYk74B87uHqO


Олий суд: 933та ҳоким қарорлари ҳақиқий эмас (2024)

2024 йилда маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 15 373 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 6 338 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Ҳисобот даврида маъмурий ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 6 991 та иш кўриб чиқилди. Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 2 720 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 933 та аризаси қаноатлантирилган.

Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 3 174 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 385 та қарор бекор қилиниб, 14 та қарор ўзгартирилди. Кассация тартибида 1 208 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 130 та қарор бекор қилиниб, 4 та қарор ўзгартирилди. Тафтиш тартибида 1 649 та иш кўриб чиқилди. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 141 та қарор бекор қилиниб, 2 та қарор ўзгартирилди.

Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 2 132 та шикоят ва протест ўрганиб чиқилиб, шундан 309 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилди. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 95 таси бекор қилинди.

Олий суд

👉@bahodirahmedoff👈

20 last posts shown.