Forward from: BUXORO IIB | Rasmiy kanal
“Виртуал валютачи” фаолиятига чек қўйилди
Ижтимоий тармоқларда бухоролик 17 ёшли бола катта миқдордаги криптовалютани гўёки ўзи ишлаб топганлиги учун жавобгарликка тортилгани тўғрисидаги хабар муҳокама қилиняпти.
Аслида эса, бу фаоллар таъкидлаган “иқтидор” эгаси оддий “виртуал валютчик”лик фаолияти билан шуғулланиб келган.
Сир эмаски, бугун телеграмдаги ёпиқ (аноним) каналлар, гуруҳларда криптовалютани сотишга, сотиб олишга чақирадиган ресурслар кўпайган. Ушбу каналларда “сотувчи” ва “харидор”лар ўзаро танишади ва электрон пулларини криптовалютага ёки криптовалютани пулга айлантириб берган ҳолда “виртуал валютчик”лик билан шуғулланишади.
Шу кўрсатган хизматлари учун улар ўтказиб берган пуллари миқдорининг 0,1-2 фоизи миқдорида воситачилик ҳақи олишади (ўтказиб берган пулининг анонимлиги қанча юқори бўлса, олиб қолинадиган фоиз тўлови ҳам шунга мос бўлади).
Бунинг учун “виртуал валютчик”лар битта криптовалютани бошқасига алмаштириш ёки уни пулга (доллар, евро, рубл ва б.) айлантириш имконини берувчи “Бинанс” каби махсус платформалардан фойдаланадилар.
Махсус платформалар содда ва қулай яратилган бўлиб, улардан ахборот технологиялари, ҳатто криптовалюта соҳасида чуқур билимга эга бўлмаган кишилар ҳам бемалол фойдалана олади.
Бугунга келиб эса йирик фирибгарлар, наркотик, қурол, одам савдоси, болалар порнографиясига ихтисослашган уюшган жиноий гуруҳлар ҳисоб-китобларни асосан аноним криптоактивлар орқали амалга оширмоқда. Шунингдек, террорчи гуруҳлар ўзларини молиялаштириш учун криптовалюта орқали маблағ йиғмоқда.
Бунинг сабаби шундаки, унинг ёрдамидан фойдаланиб пул маблағларини қисқа вақт ичида, дунёнинг исталган нуқтасига, аноним тарзда ўтказиш мумкин.
Криптовалюта айрибошловчилар (“виртуал валютчиклар”) эса, ўзи билиб ёки билмаган ҳолда юқоридаги каби ишларда воситачи бўлиб қолаётганлиги албатта ташвишли ҳолат. Бу жараёнда албатта давлат назорати бўлиши керак, тартиботлар ва қоидаларга риоя қилиниши эса шарт ва зарур.
Хусусан, юқорида тилга олинган жиноят ишида гумонланаётган 17 ёшли З.М. 7 ой давомида “Бинанс” платформасида 4 мингдан ортиқ 34 млрд сўмлик шубҳали воситачилик (“виртуал валютчик”лик) операцияларини амалга оширган ҳамда воситачилик ҳақи ундириб келган. Бу ҳолатда аёнки 34 млрд сўм ишлаб топилган “иқтидорли” йигитнинг даромади эмас, балки тизимдан ўтказилган бошқа бир инсонларнинг пули суммасидир.
Мазкур операциялар таҳлил қилинганда З.М. айлантирган маблағларнинг аксарият қисми пенсия, ойлик, онлайн кредит карталаридан келиб тушганлиги маълум бўлди, яъни ушбу маблағлар фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилган пулларни легализация қилишга ва уларни изини йўқотишга қаратилган ҳаракат эканлиги гумон қилинмоқда. Бунга жавобни эса тергов ва суд органлари беради. Айбсизлик презумпциясига ҳам тўлиқ амал қилинади.
Шу боис, ушбу жиноят иши тўғрисида чиқишлар қилаётган айрим тармоқ фойдаланувчилари ўз ҳаракатлари билан жамоатчиликни чалғитиб, унинг холис тергов қилинишига халақит қилишини оқлаб бўлмайди. Иш материалларидан хабари бўлмасдан, бу борадаги қонунчилик талаблари билан танишмасдан туриб, билмасдан туриб, бу каби чалғитувчи ва нопрофессионал популистик чиқишлар жуда ачинарлидир.
Шоҳрух Ғиёсов, ИИВ Ахборот хизмати раҳбари