Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Боғланиш:
@azonglobal_bot
Ҳамкорлик таклифлари учун: @azonglobal_ads
Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Google Хариталарда "Мексика кўрфази" "Америка кўрфази"га айланди

Google Хариталар хизмати АҚШ фойдаланувчилари учун Мексика кўрфазини расман "Америка кўрфази" деб номлай бошлади. Трамп маъмуриятининг тегишли қарорига асосан, Google Хариталарда АҚШдан кирувчи фойдаланувчилар учун янги ном акс эта бошлади. Мексикадаги фойдаланувчилар учун эса кўрфазнинг аввалги номи сақланиб қолади, бошқа мамлакатларда иккала ном ҳам кўрсатилади.

Батафсил: https://azon.global/3218

©️Azon Global


Трамп: Агар гаровга олинганлар қайтарилмаса, "жаҳаннам бошланади"

АҚШ президенти Дональд Трамп ҲАМАСга ултиматум қўйиб, агар шанба куни тушга қадар барча исроиллик гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода ўт очишни тўхтатиш шартномаси бекор қилинишини айтди. У, шунингдек, исроиллик асирларга нимадир бўлса, жаҳаннам бошланишини қўшимча қилган.

Батафсил: https://azon.global/3217

©️Azon Global

1.9k 0 4 22 197

Исроилнинг махфий террор ташкилотлари – Иргун ва Леҳи

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/kuiwU0VmU58

©️Azon Global


ҲАМАС Исроил шартларни бузгани сабабли асирларни озод қилишни кечиктирди

Ҳаракат матбуот котиби Абу Убайданинг маълум қилишича, Исроил келишилган шартларга риоя қилмагани сабабли асирларни озод қилиш жараёни кечиктирилди. ҲАМАС ўз мажбуриятларига содиқ қолишини ва Исроил ўз шартномавий мажбуриятларини бажарган тақдирда асирлар озод этилишини таъкидлади.

Батафсил: https://azon.global/3216

©️Azon Global


Сингапурда масжидга ҳужум қилмоқчи бўлган экстремист қўлга олинди

Сингапурда Султон Ҳусайн масжидида теракт содир этишни режалаштирган 18 ёшли ўта ўнгчи экстремист Ли Синцю ҳибсга олинди. Танасига нацист рамзлари тасвирланган Ли радикал ғояларга берилиб, Сингапурда малайзияликлар ва мусулмонларга қарши ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилган.

Батафсил: https://azon.global/3215

©️Azon Global


📌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Концепция лойиҳасини қўллаб-қувватлади

📌 Трамп Ғазони сотиб олмоқчи

📌 Арманистон меҳмонхоналарида мусулмонлар учун намозхоналар очилиши мумкин

📌 Илон Маск «Америка Овози» ва «Озодлик» радиоларини ёпишни таклиф қилди

📌 Трамп Исроил тарафдорини Дин ишлари бўйича идора раҳбари этиб тайинлади

📌 Россияда 2037-йилгача ислом таълимини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда

📌 Сурияда 270 минг қочқин ватанга қайтди – БМТ ҳисоботи

📌 БАА масжидларидаги ваъзлар реал вақтда 40 тилга таржима қилинади

Қисқа сатрларда – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/C01ChFpgaVs

©️Azon Global

5.8k 0 10 11 54

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Феврал ойидаги халқимиз учун катта янгиликлардан бири…

Аксариятимиз жуда ҳам мақсадсиз яшаймиз. Нари борса 1-2 ойлик режалар қиламиз холос

Ҳаётимиз давомида иш, оила, дам олиш, дўстларга бир хилда етарлича вақт ажрата олмаслик муамммоси кўпчиликда топилади. Ундан ташқари, пул тақсимоти, энергия тақсимотини нотўғри қўллаш натижасида кўп нарса йўқотамиз.

Кўпчилик яхши танийдиган тадбиркор Ҳусан Мамасаидов ҳаётда хотиржамликка эришмоқчи бўлганлар учун 23 йил давомида тўплаб, амалда синаб, энг катта фойда олган тажрибаларини сизлар билан 2 кунлик “Ҳаёт Баланси” деб номланган онлайн дарси орқали улашмоқчи.

Жонли дарс бепул ва 14-15 февраль кунлари, ёпиқ телеграм каналда бўлиб ўтади. Каналга қўшилиш учун пастдаги ҳавола устига босинг.

👉 Бепул қатнашиш учун линк:

https://t.me/+ZQFTi9WZDMJhZTky
https://t.me/+ZQFTi9WZDMJhZTky
https://t.me/+ZQFTi9WZDMJhZTky

Reklama


ҲАМАС Трампнинг «бемаъни» ғоясига жавоб берди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазо секторини «қўлга киритиш ва назорат қилиш» ҳақидаги баёнотини кескин қоралади. "Ғазо ўз халқиники, фаластинликлар ўз ерларини тарк этмайди," – дейди ҳаракат аъзоси Иззат ал-Ришк.

Батафсил: https://azon.global/3214

©️Azon Global

5k 0 11 2 250

Трамп Ғазони сотиб олмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, АҚШ Ғазони "сотиб олиш ва эгалик қилиш" мажбуриятини олган. Ғазоликлар бошқа варианти йўқлиги сабабли ғазога қайтишмоқда, агар уларга бошқа жойдан бошпана берилса улар ғазога қайтмайди, деди шоумен.

Батафсил: https://azon.global/3213

©️Azon Global

5.1k 0 9 29 274

Ливияда муҳожирларнинг оммавий қабрлари топилди

Ливия жануби-шарқидаги чўл ҳудудида 50 га яқин муҳожир жасади топилди. Расмийларга кўра, биринчи оммавий қабр жума куни Куфра шаҳридаги фермада аниқланган бўлиб, унда 19 жасад борлиги тасдиқланган. Таъкидлаш жоиз, Ливия Африка ва Яқин Шарқдан Европага боришга уринаётган муҳожирлар учун асосий транзит нуқтаси ҳисобланади.

Батафсил: https://azon.global/3212

©️Azon Global


Россияда 2037 йилгача ислом таълимини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда

Россия мусулмонлари диний қўмитаси мамлакатда ислом таълимини ривожлантириш бўйича стратегик режа ишлаб чиқмоқда. Лойиҳа 2037 йилгача бўлган муддатни қамраб олади. Лойиҳа муаллифлари уни ишлаб чиқишда Россиядаги мусулмон жамоасининг эҳтиёж ва манфаатларини ҳисобга олган.

Батафсил: https://azon.global/3211

©️Azon Global

5k 0 14 11 187

Арманистон меҳмонхоналарида мусулмонлар учун намозхоналар очилиши мумкин

Арманистон туризм қўмитаси раҳбари Лусине Геворкян меҳмонхона эгаларини мусулмон сайёҳлар учун намозхоналар ташкил этишга чақирди. Талаб бажарилмаса, тадбиркорлар лицензиядан маҳрум қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Батафсил: https://azon.global/3210

©️Azon Global

6k 0 9 4 229

Ғазо секторида: куннинг энг муҳим воқеалари

Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.

Батафсил: https://azon.global/3209

©️Azon Global


Зеленский: 2025 йилда Украинада уруш тугаши мумкин

Украина президенти Владимир Зеленский 2025 йилда урушни тугатиш имкониятлари ҳақида маълум қилди. Унинг айтишича, Украинада тинчлик ўрнатиш учун Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ва мамлакат хавфсизлиги кафолатларини таъминлаш керак. "Путиннинг ғалабаси – Ғарб дунёсининг мағлубиятидир. Агар у тўхтатилмаса, кейин Литва, Латвия, Эстония ва Полшага ўтади", деди Зеленский.

Батафсил: https://azon.global/3207

©️Azon Global


Узлат қилишдан мақсад нима?

Ҳикамул Атоийя, 11-дарс

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/5EPf4P5weTE

©️Azon Global


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ғазодаги вайрон бўлган уй олдида видео олиб, масхара қилган ишғолчи исроиллик аскари иккала оёғидан ҳам айрилди.

©️Azon Global

6k 0 45 35 439

Сурияда 270 минг қочқин ватанга қайтди – БМТ ҳисоботи

БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатда 7,4 миллион киши ички қочқин сифатида ҳаёт кечирмоқда, яна 4,9 миллион суриялик эса қўшни давлатларда бошпана изламоқда. Энг кўп қочқинлар Туркияда (3 миллион) ва Мисрда (1,2 миллион) яшамоқда. Бир йил давомида 270 мингдан ортиқ суриялик қочқин ўз ватанига қайтди.

Батафсил: https://azon.global/3206

©️Azon Global


Илон Маск «Америка Овози» ва «Озодлик» радиоларини ёпишни таклиф қилди

АҚШ ҳукумати харажатларини қисқартириш устида ишлаётган тадбиркор Илон Маск ҳукумат томонидан молиялаштириладиган «Америка Овози» ва «Озодлик/Озод Европа» радиоларини ёпишни таклиф қилди. Унинг таъкидлашича, Европа аллақачон озод ва роадиони ҳечким эшитмайди, миллиардлаб долларлар беҳуда сарфланмоқда.

Батафсил: https://azon.global/3205

©️Azon Global

5.6k 0 19 10 235

БАА масжидларидаги ваъзлар реал вақтда 40 тилга таржима қилинади

БААнинг Шаржа шаҳридаги Ислом ишлари вазирлиги масжидлардаги ваъзларни реал вақт режимида таржима қиладиган “Минбар” иловасини ишлаб чиқди. Илова араб тилини билмайдиган ташриф буюрувчилар учун мўлжалланган бўлиб, ваъзларнинг маъносини 40 тилга аниқ ва тезкор таржима қилиш имконини беради. Тизим Шаржадаги энг йирик масжидлардан бири – Ал-Мағфира масжидида муваффақиятли синовдан ўтказилди.

Батафсил: https://azon.global/3204

©️Azon Global

5.8k 0 22 3 199

Қозоғистон тинчликпарвар кучлари Жўлон тепаликларида кўрсатган хизмати учун мукофотланди

Суриянинг Жўлон тепаликларида БМТ миссиясида иштирок этган Қозоғистон тинчликпарвар кучлари медаллар билан тақдирланди. Қозоғистон контингенти Сурияда ўт очишни тўхтатиш, БМТ базаларининг хавфсизлигини таъминлаш ва миналардан тозалаш ишларини бажармоқда.

Батафсил: https://azon.global/3203

©️Azon Global

20 last posts shown.