Ибодатга шунчалар ошуфта бўлган Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳунинг ахлоқ борасида қандай мақомда бўлганларини бир тасаввур қилиб кўринг. Абдуллоҳ ибн Амр Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан тўрт йил бирга бўлиб, у зотдан эшитган барча ҳадисларини ёзиб юрдилар. Баъзи саҳобалар Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг бу ишига эътироз билдириб, «Абдуллоҳ, сен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган барча нарсангни ёзяпсан. Аммо у зот ҳам инсон, хурсанд ёки маҳзун пайтларида турли сўзларни айтишлари мумкин. Ҳамма гапларни ҳам ёзиб олаверсанг, биздан кейингилар баъзи гапларнинг мақсадини тушунмай, муаммога дуч келиши мумкин. Шунинг учун ёзишни тўхтатгин»,– дейишди. Шунда у киши: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, бу ҳақда сўрайман:" Ёз,– десалар, ёзишда давом этаман,– ёзма",– десалар, тўхтатаман», дедилар. Сўнг Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб, бўлиб ўтган гапларни айтдилар. Расули Акрам алайҳиссолату вассалом муборак қўллари билан оғизларини кўрсатиб, шундай дедилар: «Ёзиб боравер.
Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бу ердан ҳақдан бошқа нарса чиқмайди».Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу бир ривоятга кўра мингта, бошқа ривоятга кўра олти юзта ҳадис ёзиб олдилар. У киши ривоят қилган ҳадислар сони эса етти юзтадир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳазрати Абдуллоҳнинг ўзидан кўра кўпроқ ҳадис билишини айтиб, шундай деганлар: «
Расулуллоҳнинг бирор саҳобаси мендан кўп ҳадис билмайди, фақат Абдуллоҳ ибн Амрдан мустасно, чунки у ҳадисларни ёзиб юрар эди, мен эса ёзмас эдим",– дедилар
📝
@AZIZON_UZЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEhN9hryo8VgdDcELQ