Азизбек Абдувалиев


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Daryo.uz мухбири Азизбек Абдувалиевнинг Телеграм канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


“Ҳизбуллоҳ” раҳбари ўлимидан 5 ой ўтгач дафн этиладиган бўлди

Исроил ҳужуми туфайли 2024 йил сентябрда ҳалок бўлган “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Ҳасан Насруллоҳ 23 февралда дафн этилади.

Бу ҳақда “Ҳизбуллоҳ”нинг амалдаги етакчиси Наим Қосим маълум қилди.

Насруллоҳ гуруҳни 30 йилдан ортиқ бошқарган ва 27 сентябрда Байрутда Исроилнинг бир қатор ҳужумлари пайтида ўлдирилган. Мураккаб вазият туфайли ўшанда дафн маросими вақтинчалик ўтказилган.

Эндиликда “Ҳизбуллоҳ” оммавий “тантанали дафн маросими” ўтказилишини эълон қилди.


“Ғишткўприк” чегара божхона пости 5 февралдан эътиборан 4 ойга ёпилади

Чеклов мазкур постдаги улкан қурилиш ва реконструкция ишларини мантиқий ниҳоясига етказиш мақсадида амалга оширилмоқда.

“Ғишткўприк” чегара пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати 2025 йилнинг 5 февраль кунидан “Навоий” чегара божхона постига йўналтирилади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 бараваридан (9,37 млн сўм) 40 бараварига оширилмоқда (15 млн сўм).

Ҳайдовчи такроран маст ҳолда рулга ўтирса, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


Интеллектуал "қароқчи"лардан товон пули ундирган машҳурлар (ТОП-8)

Йўлчи Рўзиев – 185 миллион сўм
Азалбегим — 152 млн сўм
Усмон Азим — 90 млн сўм
Нигина Нарбаева – 70 млн сўм
Шамсиддин Садоий — 60 млн сўм
Шоҳжаҳон Жўраев — 20 млн сўм
Жава (Жавоҳир Абдухолиқов) — 20 млн сўм
Жалолиддин Аҳмадилиев — 10 млн сўм.

Рейтинг товон пули миқдорига кўра тузилган.

Рўйхатдан Адлия вазирлиги ҳамда мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар томонидан сўнгги йилларда муаллифлик ҳуқуқи ҳимоя қилинган машҳур ижодкорлар ўрин олган.

Қонунчиликка кўра, муаллифлик ҳуқуқини бузганлик уччун 375 минг сўмдан 7,5 миллион сўмгача жарима ҳамда 7,5 миллион сўмдан 375 млн сўмгача товон пули ундириш мумкин.

Шаҳноза Соатова


“Cherry машинаси бор, аммо ўзи муҳтожлар сафида” – Ўзбекистонда нафақа олиб келаётган 20 мингдан ортиқ оила реестрдан чиқарилди

Бош прокуратура 2024 йилда ўтказган назорат тадбирлари давомида ижтимоий ёрдам маблағларини олиб келаётган 20 минг 129 та оила реестрдан чиқарилган, бюджетдан 32 млрд сўм маблағ тўланишининг олди олинди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, Бувайда туманида яшовчи фуқаро хонадонида 38 бош қорамоли, Ёзёвон туманида яшовчи фуқаро савдо дўкони, Жалақудуқ туманида яшовчи фуқаро оиласи фойдаланувида Cherry русумли автомашинаси мавжуд бўлса-да, нафақа олиб келаётгани аниқланган. Улар реестрдан чиқарилди.

Ўрганишларда ижтимоий аҳволи оғир бўлган ҳолда реестрга киритилмаган 5 минг 274 та оила реестрга киритилиб, давлат ижтимоий ҳимоясига олиниши таъминланди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йил 27-31 январь кунлари мамлакат миқёсида ўтказилган «Антитеррор-тозалаш» тадбирлари.


ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йил 27-31 январь кунлари мамлакат миқёсида “Антитеррор-тозалаш” кенг кўламли тадбирлари олиб борилди.

Криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва унга салбий таъсир кўрсатувчи шахс ва жиноий гуруҳларни аниқлаш мақсадида 946 та махсус тадбир ўтказилди.

Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишга мойил, республикадаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи 418 нафар шахс аниқланиб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Жиноят ишлари доирасида 169 нафар шахс қамоққа олиниб, 42 та жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. 399 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 270 нафари маъмурий қамоққа олинди. 109 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.

536 нафар шахс билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 402 нафари расмий огоҳлантирилди.

Тадбирлар давомида ноқонуний муомаладан 80 та қурол ўқ-дорилари билан, 30 кг 337 гр гиёҳвандлик воситалари, 4 минг 521 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 186 дона тиғ, 22 дона бита ва 17 дона кастетлар олинди.

Xavfsizlik


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АҚШда бортида 60 киши бўлган самолет ҳарбий вертолет билан тўқнашди

American Airlines авиакомпаниясига тегишли Bombardier CRJ700 самолёти Вашингтондаги Рейган номидаги аэропорт яқинида Sikorsky H-60 Black Hawk ҳарбий вертолёти билан тўқнашиб, Потомак дарёсига қулади.

Ҳозирда аэропортда учиш ва қўнишлар тақиқланган. Қутқарув хизматлари самолёт қулаган Потомак дарёсида қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.


АҚШда 975 нафар ўзбекистонлик депортация хавфи остида турибди

Улар Иммиграция ва божхона назорати (ICE) агентлиги тизимида депортация тўғрисидаги якуний қарорни олган, аммо ҳозирда ҳибсда бўлмаган 14 миллион норезидент рўйхатига киритилган.

Fox News’нинг хабар беришича, рўйхатда энг кўп фуқаролари бўлган давлатлар қаторига Гондурас (261 651), Гватемала (253 413), Мексика (252 044) ва Сальвадор (203 822) киради.

Хитой, Гаити, Венесуэла каби мамлакатлардан ҳам ўн минглаб одамлар депортация хавфи остида.

АҚШ ҳукумати ноқонуний муҳожирларни қайтариш жараёнида қийинчиликларга дуч келмоқда. Хусусан, айрим давлатлар ўз фуқароларини қабул қилишдан бош тортаётган бўлса (Хитой, Россия, Эрон ва Куба каби 15 давлат), баъзи шахслар ҳуқуқий ҳимоя ёки бошпана сўраш жараёнидан ўтмоқда.


Наманганда автотюнинг бўйича халқаро кўргазма ташкил этилади

Наманганда ўтказилаётган нуфузли тадбирлар сони яна биттага кўпаймоқда: шу йил февраль ойида вилоятда халқаро автотюнинг кўргазмаси ташкил этилади.

Мазкур тадбир автомобил тюнинги саноатини ривожлантириш, хорижий ва маҳаллий сармоядорларни жалб қилиш, шунингдек, автомобил ихлосмандлари учун янги имкониятлар яратиш мақсадида ташкил қилинмоқда.

Халқаро кўргазмада Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва чет мамлакатлардан автотюнинг ва автомобилсозлик мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда.

Кўргазмада энг сўнгги технологиялар асосида жиҳозланган автомобиллар, эксклюзив модификациялар ҳамда замонавий автодеталлар намойиш этилади.


⚡️Наманган давлат техника университети ташкил этилади

“Наманган давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги
Президент қарори (ПҚ-23-сон, 24.01.2025 й.) қабул қилинди

⚡️ Қарорга кўра, Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Наманган тўқимачилик саноати институти негизида Наманган давлат техника университети ташкил этилади.

Муҳандислик, қурилиш, тўқимачилик, ахборот технологиялари ва дастурлаш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича, шунингдек, ҳудуднинг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ олий маълумотли мутахассислар ҳамда илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Университетда юридик шахс мақомисиз Илғор муҳандислик мактаби фаолияти ташкил этилади.

2025/2026 ўқув йилидан иш берувчи корхона ва ташкилотларнинг реал муаммолари асосида битирув малакавий ишлари ҳамда магистрлик диссертациялари мавзулари банкини шакллантириш ва талабаларнинг битирув малакавий иши ҳамда магистрлик диссертация ҳимояларини иш берувчи корхона ва ташкилотларда ташкил этиш чоралари кўрилади.

2026/2027 ўқув йилигача Университетнинг камида иккита бакалавриат таълим йўналиши ва учта магистратура мутахассислигининг халқаро тан олинган ташкилотлар аккредитациясидан ўтказилиши таъминланади.

2025 йилдан йирик ишлаб чиқариш корхоналарини Университетга саноат ҳамкори сифатида бириктирилади.

Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳамда Наманган тўқимачилик саноати институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ва 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларга белгиланган тартибда Университет дипломи берилади.


Александр Лукашенко 86,82 % овоз билан еттинчи марта президентликка сайланди.

Лукашенко Беларусь мустақилликка эришганида то шу вақтга қадар биринчи ва ягона президент бўлиб қолмоқда. Шунингдек, у Европа ҳамда МДҲ давлатлари ичида энг узоқ вақт президентлик лавозимида бўлган шахс ҳам. Иккинчи ўринни эса 120 кунга камроқ вақт билан Эмомали Раҳмон эгаллаган.

Собиқ иттифоқ таркибидан мустақилликка эришга давлатларда бўлиб ўтган охирги сайловлар ғолиблари тўплаган овозлар (сайловда иштирок этган фуқаролар сонига нисбатан) қуйидагича бўлган:

Россия Федерацияси: Владимир Путин 88,48 %;
Литва: Гитанас Науседа 75,29 %;
Украина: Володимир Зеленский 74,96 %;
Молдова: Маййа Санду 55,35 %;
Қирғизистон: Садир Жапаров 79,83 %;
Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев 87,71 %;
Тожикистон: Эмомали Раҳмон 92,08 %;
Озарбайжон: Илҳом Алиев 92,12 %;
Туркманистон: Сердар Бердимуҳамедов 97,17 %;
Қозоғистон: Қосим-Жомарт Тоқаев 81,31 % овоз билан.

Арманистон, Латвия, Эстония ҳамда Грузияда президент билвосита сайланади.


Электрон сигареталар ва вейплар тақиқланмоқда

Қонунчилик палатасида учинчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг муомаласи (ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш) тақиқланмоқда.

Бундан ташқари, айланмаси тақиқланган чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталарни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.


❗️Фарзанди туғилиши муносабати билан эркакларга иш ҳақи сақланган таътил берилиши мумкин

Олий Мажлис қуйи палатасида “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан Меҳнат кодексига меҳнат жараёнларида тазйиқ ва зўравонликларни тақиқлаш, уларнинг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ҳамда фарзанди туғилиши муносабати билан эркакларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда, қўшимча таътил беришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.


Ўзбекистонда автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Сенатнинг 24 январдаги мажлисида автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган қонун маъқулланди.

Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Жиноят кодексида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда транспортда безорилик, яъни айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмай, транспорт воситасини кескин бошқариш ва бошқа ҳаракатларда ифодаланган “агрессив бошқариш”, “дрифт”, “шахмат” шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.


Жон Кеннеди ва Мартин Лютер Кингнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ҳужжатлар махфийликдан чиқарилади

АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп тегишли фармонни имзолагани атилмоқда.

Махсус хизматлар 45 кун ичида шов-шувли сиёсий қотилликлар билан боғлиқ архивларни ўрганиши ва уларни эълон қилиш режасини тақдим этиши керак.


Киберхавфсизлик бўйича давлат университети ташкил этилади

“Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган таҳлилий тизимларни яратиш, робототехника ва турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш университетнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув жиҳатдан мустақил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.

Талабаларни ўқитиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида олиб борилади.

2025/2026 ўқув йили
учун университетга бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига 100 та давлат гранти ажратилади.

Университет таркибида IT-кластер ташкил этилади ва стартап лойиҳаларни яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш унинг асосий фаолият йўналишларидан этиб белгиланди.

Университетда ўқув жараёни 2025 йил сентябрь ойидан бошланади.


Қозоғистонда ўртача иш ҳақи 817,2 долларни ташкил этди. Бу Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсаткич

Қайд қилинишича, Қозоғистонда маошлар Ўзбекистон ($437,8) ва Қирғизистонникидан ($411,2) деярли икки баравар кўп, Тожикистон бу борада анча ортда қолган ($242,8).

Энг кам иш ҳақи бўйича Қозоғистон яна биринчи ўринда (85 минг тенге ёки 181,1 доллар). Кейинги ўринларни қуйидаги мамлакатлар эгаллади:

- Ўзбекистон — $89,4;

- Тожикистон — $54,9;

- Қирғизистон — $28,3.


❗️Марказий банк Бошқаруви 2025 йил 23 январь куни ўтказилган йиғилишда асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.


⚡️Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа бош мураббийи этиб Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан тарихий натижага эришган Тимур Кападзени тайинлади.

Айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарда йиғин ўтказмоқда. Тимур Кападзе ушбу йиғинга қўшилиб, жамоа бошқарувини қўлга олади.

20 last posts shown.