Ayol-qizlarga ma'naviy ko'mak


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Psychology


https://t.me/qalblarga_komak_otziv
-Oliy ma’lumotli psixologlar
-Endokrinolog
-Nutritsiolog
-Nevropatolog
Konsultatsiyaga yozilish:
💌@qalblarga_komak_murojat
📞 +998958448808

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


📣ЭЪЛОН!

Жума куни

🗓 31январь
⏰ СОАТ: 20:00

⚠️ "Ўсмирларда онлайн ўйинларга тобелик"

"Аёл-қизларга маънавий кўмак лойиҳаси" психологи Нилуфар Эшмуродова билан овозли суҳбатимиз бўлиб ўтади.

✍️ Мутахассисга саволларингиз бўлса, изоҳларда қолдиринг.

Ҳозироқ мулоқот бошланиш вақтини телефонингизга белгилаб 🔔 қўйинг.

@ayollarga_komak


“Бир ҳовуч сабр бир челак ақлдан устундир".
                Голланд мақоли

@ayollarga_komak

647 0 11 1 17

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👧Мен нега туғилдим?
👩‍🔧Ўчир, овозингни ичингга ют!
👩‍🔧Ҳеч нарсани эплолмайсан?
👧Мен ҳеч нарса қилолмайманми?💔💔

❓Болаларимиз билан қилинган бундай суҳбатлар сизга ҳам танишми?💔
❗️Болаларни ўзимиз қўрқоқ қиламиз!


@ayollarga_komak

975 2 33 9 32

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
28 январь ҳар кунгидан ўзгача кун экани ёдингиздамиди?
Ўзгачалиги шундаки, бу кунда биз азиз аёл-қизларимиз билан ҳам тушлик қиламиз, ҳам муаммоларга ечим топамиз!

Аёл-қизларимиз билан мана шундай суҳбат мутахассисимиз Феруза Фозилованинг "Ичимдаги жажжи хафа қиз" мавзуда бўлиб ўтди. Ҳам тушлик, ҳам мароқли суҳбат кимга ёқмайди дейсиз?!😍

Ҳам онлайн, ҳам офлайн тарзида 2 соат давом этган бу учрашувда уларга, энг асосийси, аъло кайфият ва "жажжи қиз"нинг хурсандлигини тақдим эта олдик, деган умиддамиз!


@ayollarga_komak


🔻Муаммолар ҳаётнинг бир қисми, асосийси, уларга муносабат ва ечимга бўлган ҳаракатдир. Кўпинча, муаммоларни ҳал қилиш ўрнига уларни тушунтириш ёки оқлашга ҳаракат қиламиз:

«Менда шундай, чунки суюқлик ичмайман».

«Теримга тошади, чунки нотўғри овқатланаман».

«Ичим қотади, чунки ширинликни яхши кўраман».

🔻Бироқ инсон ўзини яхши таниганида ва масъулиятни ҳис қилганида тушунтиришларнинг ўрнига ҳаракатга ўтади. Касалликлар ҳам аслида «кутув режимидаги сигнал» бўлиши мумкин. Агар сабаблар фақат ташқи омилларга боғланса ёки психологик ҳимоя ортида яширилса, муаммолар тўлиқ ҳал бўлмайди.

🔻Асосий ҳақиқат: ҳаракат қилиш ва ўзингизни тўғри англаш муаммоларнинг ечимидир.

@ayollarga_komak

1k 0 11 1 24

Video is unavailable for watching
Show in Telegram


📣ЭЪЛОН!

Жума куни

🗓 31январь
⏰ СОАТ: 20:00

⚠️ "Ўсмирларда онлайн ўйинларга тобелик"

"Аёл-қизларга маънавий кўмак лойиҳаси" психологи Нилуфар Эшмуродова билан овозли суҳбатимиз бўлиб ўтади.

✍️ Мутахассисга саволларингиз бўлса, изоҳларда қолдиринг.

Ҳозироқ мулоқот бошланиш вақтини телефонингизга белгилаб 🔔 қўйинг.

@ayollarga_komak


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


❓Нега сизга эрталаб уйғониш қийин?

Кунни бошлашни истамаслик — бу ҳаётингиз ўзингизники эмаслигининг белгиси. Агар ҳар бир тонг бепарволик билан бошланса, ҳаётингизда нимани ўзгартириш кераклиги ҳақида ўйлаб кўришингиз керак.

❓Ўзингизни танидингизми?

❤️ — менга ухлаш қийин.
🔥 — менга уйғониш қийин.
🥰 — ҳаммаси жойида.


@ayollarga_komak

1.1k 0 11 13 104

Хафачилик бу ўзидан ўч олишдир.
Хафа бўлишга шошилманг, чунки хафачилик аҳмоқларнинг қалбида яшайди.

Ҳаракатлардан аввал кўпинча ҳис-туйғулар пайдо бўлади.

@ayollarga_komak


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💥Қийин деб билган одатларни қандай қилиб осонлаштириш мумкин, биласизми?
💥Биз ҳар доим ишлатадиган шу оддийгина жумлаларимиз, ҳиссиётимизга қандай таъсир қилишини-чи?

✨Нурмуҳамедова Наргиза | психолог.

https://t.me/ayollarga_komak


Бу аёл организми учун жиддий стресс хисобланиб, аёл ҳаёти давомида қуйидаги мураккаб босқичларни кузатиш мумкин: 
•    Ҳайз цикли.
•    Жинсий етуклик.
•    Биринчи ҳомиладорлик.
•    Туғруқ фаолияти.
•    Климакс.

Барча гормонал бузилишлар аёллар руҳиятида акс этиб, улар критик даврларда кучли зўриқиш ҳис қилишади.

🔹Ижтимоий омиллар.
Табиат аёлларга интуиция, юқори таъсирчанлик ва эмоционаллик каби хусусиятларни тақдим этгани сабабли кўп ҳодисаларни аёллар қийин бошдан кечиради. Улар ишдаги қийинчиликлар, турли йўқотишлар, ажралишлар ва бошқа инсонларнинг ёмон муносабатларини кўтара олмайдилар.

🔴Депрессия белгилари

Жиддий оқибатларни олдини олиш учун депрессиянинг хатарли белгиларини ўз вақтида аниқлаш муҳим ҳисобланади. Айрим белгиларни инкор этиш натижаси яхшилик билан тугамайди. Аёллар депрессиясини ўз вақтида аниқлаш ва керакли даво чораларини олиш лозим.

Бунда қуйидаги белгиларга эътибор қаратиш лозим:
•    Фобия, қўрқув, тушунарсиз хавотир.
•    Ёмон кайфият.
•    Ҳаёт нурсиз, кулранг тасвирли, жозибасиз бўлиб қолиши.
•    Ортиқча қўзғалувчанлик ва таъсирланувчанлик.
•    Тез хафа бўлиш, йиғлоқилик, кайфият ўзгарувчанлиги.
•    Доимо ички зўриқишни ҳис қилиш.
•    Қувватсизланиш.
•    Уйқусизлик ёки ортиқча уйқучанлик.
•    Ҳаётий тонусни камайиши ва тез толиқиш.
•    Ҳаётнинг маъносини йўқотиши.
•    Диққатни тарқоқлиги, барча нарсага қизиқишни йўқолиши.
•    Соматик бузилишлар: диспепсия, иштаҳасизлик, қорин соҳасидаги оғриқ ҳисси.

Аёл кишининг климакс давридаги, эайздан олдинги синдром пайтидаги, ҳомиладорлик давридаги депрессия ёки туғруқдан кейинги руҳий бузилиш ҳолатларининг айрим белгиларини таъкидлаб ўтиш хам мумкин. Масалан, ҳайздан олдинги синдром бир ҳафта атрофида давом этса, климактерик бузилишлар йиллаб давом этиши ва аёл саломатлигига жиддий путур етказиши мумкин.

🔴Депрессияни даволаш усуллари

Кўпчилик аёллар психологга мурожаат қилишга уялишади.
Депрессиянинг илк даврлари дориларсиз психолог томонидан даволанади. Индивидуал терапия ва тўғри танланган йуналиш даво депрессиянинг ёқимсиз белгиларини йўқотади.
Кўп ҳолларда яқин танишлардан аёлларни ўзини қўлга олиши, турли фикрлардан чалғиши, позитив кайфиятларга созланиши тавсия этилади. Депрессив бузилишлар кучаётган пайтда бундай маслаҳатлар умуман фойдасиз ҳисобланади. Аёллар депрессиясини даволашнинг махсус схемалари йўқ, ҳар бир аёл учун у индивидуал ҳисобланади. Энг эффектив давони танлаш даволовчи мутахассисга боғлиқ. Замонавий психотерапиянинг махсус даво усуллари ҳам касалликни белгиларини эсдан чиқариш ва муэим муаммоларни бартараф қилишга ёрдам беради. 

Хуллас аёл киши ўзини қанчалик кучли ҳисобламасин, барибир эркак кишига нисбатан кўп марта ҳиссиётлироқ ҳисобланади. Шу сабабли муаммо туғилгандаёқ мутахассисга учраш талаб этилади. Негаки депрессиянинг оғир кўринишлари суицидал ҳолатлари билан якунланиши мумкин. Аёлнинг яқинлари унинг хулқидаги ғайриоддийликни, негатив мулоҳазалар юритаётганини сезган заҳотиёқ керакли чоралар кўриши талаб этилади.

✍Дилором Алимова, педагог, психолог.

1.3k 0 32 11 19

АЁЛЛАР ДЕПРЕССИЯСИ, У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК? 

Аёллардаги депрессия ҳолати тез-тез учрайдиган ҳодиса бўлиб, бу уларнинг психологияси ва физиологик хусусиятлари билан боғлиқ. Аёлларнинг вақти-вақти билан диққат бўлиши, соғиниб сиқилиши ёки ғамгин бўлиши нормал ҳолат ҳисобланади. Аммо депрессия доимо хавфли патологик ҳолат ҳисобланиб, бир қатор нохуш симптомлар билан намоён бўлади. Бундай вазиятларда нима қилмоқ керак?  

🔴Депрессия сабаблари нима?

Депрессия – бу бошдан кечирилган стресс, йўқотиш ёки ғам-қайғунинг оқибати ҳисобланади. У батамом соғлом ва оғир вазмин инсонда ҳам кузатилиши мумкин. Депрессиянинг кучайиши нафақат ҳаёт фаолиятига, балки иш фаолиятига ҳам таъсир этади. Айнан аёллар руҳияти турли бузилишларга таъсирчан бўлади шу сабабли депрессия ҳолати уларда кўп учрайди.

🔴Депрессияни келтириб чиқарувчи омиллар:

🔹Биологик омиллар
Аёлларда репродуктив фаолият ҳисобига гормонал фон кескин ўзгариб тургани учун депрессияга мойиллик юқори бўлади.

1.3k 0 21 15 13

#кун_ҳикмати

Ота-онанинг сўзлари ишларига мувофиқ бўлиши тарбиядаги юксак мақсадларга етказадиган энг ишончли йўлдир. Ҳозирда тарбиячилар чақираётган услуб ҳам айни шу. Гапирган гапингиз амалингизга мос келса, тарбия беришда энг самарали услубни қўллаган бўласиз.

📕"Оила – саодат маскани" китобидан

@ayollarga_komak


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Азиза опа-сингилларимиз!

Семинар куни ёдингиздами? Жойларингизни банд қилишга ургурдирингизми?

🔖28 январь
⏰13:30

"ИЧИМДАГИ ЖАЖЖИ ХАФА ҚИЗ"

2 соат давом этадиган ҳам онлайн, ҳам офлайн семинарда сизларни кутиб қоламиз!


-болаликдаги жароҳатлардан халос бўлиш йўллари;
- муаммоларнинг 80 фоизи болаликдан қолган жароҳатлар экани ва бунга ечим топиш усуллари;
-сизни оилада бахтли қилиш омиллари ҳақида билиб оласиз!

Энг асосийси, аъло кайфият ва "жажжи қиз"нинг хурсандлиги кафолатланади🌹

Энг асосийси, азизалар, барча саволларингизга олий маълумотли, тажрибали психологлардан жавоб оласиз!

Офлайн 👉197.000 сўм
Онлайн 👉97.000 сўм

👉Тўлов учун карта
8600140255378441

📍 Манзил:  г.Ташкент, ул. Нурафшан, Тешик-Копкок 158
+998200097070


@ayollarga_komak


🕊️ Руҳиятга салбий таъсир кўрсатувчи ёлғизлик ва асабийлашиш ҳисси илк оила шароитида йўқотилади, ўзига бўлган ишончини оширади.

@ayollarga_komak


🔴Натижалар:

А) Тоғ
Сиз мақсад сари интилувчан ва амбицияга бой инсонсиз. Тоғлар юқорига кўтарилиш ва қийинчиликларни енгиш рамзи ҳисобланади. Сиз катта ютуқларга эришиш учун меҳнат қилишдан қўрқмайсиз.

Б) Дарахт.
Сиз ғамхўр ва доно инсонсиз. Дарахт ўсиш, барқарорлик ва табиат билан алоқани ифодалайди. Сиз муносабатларда уйғунликни қадрлайсиз ва ўз устида ишлашга интилган инсонсиз.

В) Кўл.
Сиз тинчликсевар ва мулоҳазали шахссиз. Кўл — бу ички мувозанат ва хотиржамлик рамзи. Сиз кўп ўйлайсиз ва чуқур саволларга жавоб излашга мойилсиз.

Г) Осмон.
Сиз орзу қилувчи ва эркин инсонсиз. Осмон чексиз имкониятлар ва мустақиллик рамзи ҳисобланади. Сиз эркинликни севасиз, дунёнинг гўзаллигини қадрлайсиз ва осон илҳомланасиз.


@ayollarga_komak

1.7k 0 30 12 33

Тест ечамиз! Бош-ла-дик!

❓Табиатда биринчи бўлиб нима кўрдингиз?

Тасвирга (масалан, тоғ, дарахт ва кўл тасвирланган расм) қаранг ва диққатингизни биринчи тортган нарсани танланг. Танловингиз шахсиятингизнинг қирраларини очиб беради.

🟢 Биринчи нимани кўрдингиз?
• А) Тоғ.
• Б) Дарахт.
• В) Кўл.
• Г) Осмон.

@ayollarga_komak

1.9k 0 35 66 29


20 last posts shown.