#фельетон
"Опен бюджет" чиқди ишёқмас ҳакимларга баҳона топилди
Аввало, силлиқ асфальтда юриб, Тошкентлик “котта болла”га ҳавас қилиб, ўз шевасини унутиб "вотти"лашни бошлаган амалдорларимизга Ўзбекистон Республикаси инфратузилма жиҳатидан фақатгина пойтахтдан иборат эмаслигини бир эслатиб қўйсак.
Юқорида ўтирганда ҳамма жой кўринади деб, ҳозирда бурнини тагини кўрмаётган "Ака" ва "Опа"лар марҳамат қилиб Наманган вилояти Учқўрғон тумани Ёшлик МФЙ кўчаларига ҳам бир келиб кетсангиз. Агарда чет элдан олган этигингизга лой чапланиб қолса, беш-ўн минг сўмдан ташлаб янги этик олиб берармиз. Чет элма чет эл юриб, кўксига шарақлатиб нишон тақиб юрган ўша амалдорлар малол келса-ю келмаса шу тарафларга бир назар ташлаб кўйишса ажиб иш бўлар эди.
Менга келган мурожаатларга ва фактларга кўра бу ердаги мутасаддилар "Опен бюжет"га овоз йиғсангиз асфальт қилинади" деб "форточка" топишмоқда. Одамларни уйини ичини асфальт қилиб беринг дейилмаяпти... мабодога.
©️Дипломи бор журналист
✍️🇺🇿@axborotuz