Axborotuz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Интернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси.
Алоқа: @Axborotuz_adminbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ретро_Тарих

🇺🇿 Шароф Рашидов билан видолашув видеоси.(1983 й)

Шароф Рашидович Рашидов (6-ноябрь (эски ҳисоб бўйича 24 октабр) 1917 — 31-октабр 1983) — совет партия ва давлат арбоби, ўзбек ёзувчиси, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1974).

Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси раҳбари. 1939-йилдан КПСС аъзоси.

Жиззах педагогика техникумини (1935), Самарқанд Давлат Университетининг филология факультетини тугатган (1941).

Самарқанд вилояти газ.да масъул котиб, муҳаррир ўринбосари ва муҳаррир (1937-41,1943).

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (1941-йил ноябрь — 1942).

Ўзбекистон КП Самарқанд вилоят комитети котиби (1944-47).

„Қизил Ўзбекистон“ газета муҳаррири (1947- 49), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси (1949-50).

Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раиси (1950-59).
Ўзбекистон КП МК 1котиби (1959 83).

КПСС МК Сиёсий бюроси (Президиуми) аъзолигига номзод (1961-83).

2 марта Меҳнат Қаҳрамони (1974, 1977).

Сирдарё вилоятидаги туман, Тошкент ва Жиззах шаҳридаги кўчалар, мактаблар, маҳаллаларга унинг номи берилган. Жиззахда Рашидов ҳайкали ва музейи бор. „Чиғатой“ қабристонига дафн этилган.


✍️🇺🇿@axborotuz


Буюкларга эҳтиром

Норин туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан "Буюкларга эҳтиром" номли тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ўқувчилар бобоколонимиз ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишлар ижро этиб, рубоий ва ғазаллари билан томошабинларни хушнуд этишди.

Гулмира Жалолова,
Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

✍️🇺🇿
@axborotuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
‼️ "Қиз боланинг ўқиши нима учун шарт?

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев бу масалани чиройли мисол билан тушунтириб берибдилар! Хақиқатдан хам миллатнинг аёллари билимли бўлса, келажак авлод хам илмли ва маданиятли бўлади!

✍️🇺🇿@axborotuz


#TRANSPORT

🚙🛣 Икки баравар тезроқ: Энди Тошкентдан Андижон, Фарғона ва Наманганга 2,5 соатда етиб бориш мумкин!

Ҳозир водий аҳолиси пойтахтга етиб бориш учун 5 соатдан кўпроқ вақт сарфлайди. Лекин пуллик йўл қуриб битказилгач, бу вақт икки бараварга қисқаради.

Қурилиш 6 йилдан кўпроқ давом этади, йўл ҳақи эса тахминан 3-4 доллар атрофида бўлади.

✍️🇺🇿@axborotuz


Mutolaa uchun «VATANPARVAR» gazetasining 2025-yil 7-fevral 6-sonini to‘lig‘icha elektron holda havola etamiz

Shuningdek,
@mv_vatanparvar_uz Telegram kanali orqali ham tahririyat tomonidan tayyorlangan materiallar bilan tanishib borishingiz mumkin.

📌O‘qish uchun
https://online.anyflip.com/dwalh/ekon/mobile/index.html

✍️🇺🇿@axborotuz


Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Шу сабабли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз.

✍️🇺🇿@axborotuz


Хайр -ов, -ева”. Қирғизистонликлар энди русча фамилиялардан воз кечиши мумкин

Қирғизистон Жогорку Кенешида бўлиб ўтган йиғилишида депутатлар миллий анъаналар ва тарихий меросни акс эттирувчи фамилияларнинг янги имло вариантларини жорий этишни учинчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда “24.кг” хабар берди.

Қонун лойиҳаси муаллифларидан бири, депутат Мирлан Самемкўжонинг тушунтиришича, ҳужжат фуқароларнинг охири русча бўлмаган фамилияларни танлаш имкониятига эга бўлиши учун ишлаб чиқилган. Айтиш жоизки, фамилия ва ота исмининг амалдаги имлоси сақланиб қолади. -ов, -ев, -вич, -вна қўшимчалари қолади, улар фақат фуқароларнинг илтимосига биноан ўзгартирилиши мумкин.

✍️🇺🇿@axborotuz


🏦 Тижорат банклардаги доллар курси!

• Янгиланган вақт: 13:20

✍️🇺🇿@axborotuz


Бугунги селектордан

Хизматлар кўламини кенгайтириш учун такси агрегаторларидан бири 2 мингта автомобиль кредитига кафил бўлиб, 4 минг одамни ишли қилиш таклифи билан чиққан.

Бунинг ҳисобига янги замонавий таксилар кўпаяди. Бундай лойиҳаларга банклар 1 триллион сўм кредит ажратишга тайёр.

Кўплаб автосалонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланса чегирма бермоқда. Лекин амалдаги қоидаларга кўра, кредитга бериладиган автомашина учун бу чегирмани банклар қабул қилмайди. Ваҳоланки, банкларга чегирма қабул қилишга рухсат берилса, кредит ставкаси 4 фоизга арзонлашади.

Бу чекловни маҳаллий автомашиналар учун бекор қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Умуман, бу йил транспорт хизматлари ҳажмини 15 фоизга ошириб, 185 триллион сўмга, экспортини 2,2 миллиард долларга олиб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

✍️🇺🇿@axborotuz


❄️Сахалинда қор шу қадар ёғдики, ҳатто иккинчи қаватдагиларга зина ҳам керак бўлмай қолди

Расмийлар эса йўлларни қордан тозалаш учун махсус техникалар жалб қилди.

✍️🇺🇿@axborotuz


Forward from: Namangan yangiliklari
Сизнингча Намангандаги қайси ташкилот раҳбарининг фаолияти самарали? Кимлар давлатимиз раҳбарининг эътирофига лойиқ?

Сўровнома 14 феврал соат 20:00га қадар давом этади. Энг кўп овоз тўплаган ташкилот раҳбари ғолиб деб эълон қилинади!

Овоз бериш


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Наманган
#ПҚ-1 сонли қарор ижроси

Телефонингизга келган СМСларни асло бегоналарга берманг

✍️🇺🇿@axborotuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❓Кимлар муддатли ҳарбий хизматга бормайди?

Чақирув ёшидаги фуқаролар  жорий йил март-апрел ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

✍️🇺🇿@axborotuz


❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ

📃 Президентнинг  11.08.2021 йил кунги ПФ–6277-сон фармонига кўра,

❗️ Болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг ҳар ойлик миқдори:

🟢 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун,

🟢 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун;

🟢 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;

🟢 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

❗️ Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

@axborotuz

8k 1 40 1 24

🚗 Ҳозирги кунда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш қанча туради? 💰

Агар барча имтиҳонларни биринчи уринишда топширган ҳолда ҳисобласак, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш нархи қуйидагича:

Тиббий маълумотнома (0.83 шакл) – 300 минг сўм
Автомактабда ўқиш – 7 миллион сўм
Имтиҳон топшириш – 2 миллион сўм
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш – 330 минг сўм

🔹 Жами: 9,6 миллион сўм

✍️🇺🇿@axborotuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кибержиноятчилар фош этилди

📍Наманган вилояти

⚠️Сохта трейдинг билан фуқаролар пулларини ўзлаштирган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди.

✍️🇺🇿@axborotuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қўқонда сифатсиз 400 мингдан ортиқ турли дорилар савдосига чек қўйилди

Уларнинг умумий қиймати 1,8 млрд. сўмни ташкил этади, деб хабар беради ДХХ матбуот хизмати.

Гумонланувчи 800 дона “Дюфастон” дорисини сотмоқчи бўлганида қўлга олинган, кейинроқ унинг уйидан қолган гиёҳванд моддалар топилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

✍️🇺🇿@axborotuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Миллийлигимиз – Бизнинг Ғуруримиз!

Миллий либослар, қадимий санъат, ширин оҳангли тилимиз – буларнинг барчаси бизнинг бeбаҳо мeросимиз! Ўзлигимизни асраб-авайлаб, замонавийлик билан уйғунлаштириш бизнинг қўлимизда.
Кeлинг, миллийлигимизни фахр билан тарғиб қилайлик ва маданиятимизни кeлажак авлодларга eтказайлик!
#МиллийҒурур #ЎзбeкМаданийати #ЗамонавийМиллийлик

✍️🇺🇿@axborotuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Энди кунига 22 300 сўм топган одам камбалағал ҳисобланмайди»- Статистика агентлиги ахборот хизмати

✍️🇺🇿@axborotuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💬Журналист, публицист Хуршид Дўстмуҳаммад ўзбек миллий журналистикасига кўзгу тутади: нега унда холислик ва шаффофлик акс этмайди?

❗️ "Маҳорат мактаби" дастуридаги суҳбатда бу ҳақда батафсил билиб олишингиз мумкин.

📽Суҳбатнинг тўлиқ видеосини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин: https://youtu.be/umulXYVRO-s 🖥

©️АОКА

✍️🇺🇿@axborotuz

20 last posts shown.