АДОЛАТ БАЁННОМАСИ
Адолат Ҳақни ҳақ эгасига беришдир, бунинг зидди зулмдир. Зулм ҳақни ҳақ эгасидан турли йўллар (куч билан, ўғирлик, қотиллик, судхўрлик ва ҳк) билан тортиб олишдир.
Адолат асосан 4 хилдир:
1.Илоҳий Адолат: Аллоҳ ва банда орасидаги адолат, яъни банданинг Роббига ҳаққини бериши ва Аллоҳнинг бандаларига ҳаққини беришидир. Машҳур ҳадисда айтилгани каби Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи бандаларнинг ширк қўшмасдан Аллоҳга ибодат қилишларидир. Бандаларнинг Аллоҳдаги ҳақлари агар улар ширк қўшмасалар, охират куни Аллоҳнинг уларни жазоламаслигидир.
2. Инсоннинг нафсига адолати: Яъни, ароқ ичиш, наркотик, сигарет ёки нос чекиш, ўзини жароҳатлаш ёки ўлдириш билан инсоннинг ўзига зулм қилмаслигидир. Инсон нафсига адолат қилиши учун бундай ёмон ишларни қилмаслиги керак.
3. Ижтимоий ҳуқуқий адолат:
Бу инсон жони (ҳаёти), ақли, мол мулки, насли ва обрў эътиборининг дахлсизлигидир.
Инсон жони (ҳаёти)нинг дахлсизлиги унга тан жароҳати етказиш ёки ноҳақ ўлдириш билан бузилади.
Инсон ақлининг дахлсизлиги ақлга ароқ, наркотик моддалар ва шунга ўхшаш нарсалар билан бузилади
Инсон мол мулкининг дахлсизлиги ўғирлик, судхўрлик, коррупция, порахўрлик, қароқчилик билан бузилади.
Инсон наслининг дахлсизлиги турли фаҳш ишлар (зино, гемосексуализм ва ҳк) билан бузилади
Инсон обрў эътиборининг дахлсизлиги туҳмат, бўҳтон, ғийбат қилиш билан бузилади.
4. Сиёсий адолат:
Сиёсий адолат қонунлар олдида барчанинг, яъни раҳбарларнинг ҳам, оддий фуқароларнинг ҳам тенглигидир. Бунинг учун аввало жамиятда тўғри эркинликлар ҳамда Адодатнинг юқорида айтилган асосларига амал қилиниши керак. Сиёсий адолат амалга ошиши учун жамиятда Диктатура (Автократия), яъни яккашахс бошқаруви бўлмаслиги керак. Бунга йўл қўймаслик учун сўз, фикр ва матбуот эркинлиги, сиёсий эркинликлар, мухолифат эркинлиги, сайлов эркинлиги таъминланиши шарт.
Қонун чиқарувчи (Олий Мажлис), Олий Суд ва Ижро ҳокимияти (Вазирлар Маҳкамаси) бир биридан мустақил бўлиши ва бир бирини назорат қилиши керак. Агар мамлакатда Президент бошқаруви бўладиган бўлса, унда у Олий Мажлис ва Олий Судга ҳукмронлик қилмаслиги, акчинча лозим бўлганда Олий Мажлис Президентни истеъфога чиқара олиши керак.
Сиёсий адолат амалга ошишининг яна бир шарти мухолиф партиялар тузиш эркинлиги ва бу партияларнинг эркин ва адолатли сайловлар йўли билан Олий Мажлис фаолиятида иштирок этишидир.
Намоз НОРМЎМИН
27.02.22