❗️Ўзбекистонда “Последовательный гибрид” турдаги автомобиллар учун алоҳида божхона коди жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда гибрид ва электр транспорт воситаларининг импорти ортиб бормоқда. Жумладан, “Кенгайтирилган диапазонли электромобиль” деб аталувчи, ички ёнилиш двигатели ҳамда электродвигателга эга, лекин фақат токда ҳаракатланадиган автоуловлар (масалан, “LiXiang”, “Deepal”, “AITO” каби брендлар) республикага кўп миқдорда кириб келмоқда.
Шу боис, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамкорликда ушбу машиналар учун янги, 10 хонадан иборат кодни ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда.
Янги код жорий этилиши халқаро конвенция ва тажрибаларга мувофиқ амалга оширилмоқда ва бу жараён маълум вақтни талаб этади.
Манба
👉 @autodeklarant

Бироқ бу турдаги машиналар Ўзбекистоннинг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН)да аниқ код билан белгиланмагани сабабли, улар учун тўғри божхона йиғимлари ундирилмаяпти. Ҳолбуки, халқаро амалиётда бундай турдаги автомобиллар “гибрид” автотранспорт воситаларининг бир қисми сифатида қаралади ва уларга алоҳида код ажратилади.
Шу боис, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамкорликда ушбу машиналар учун янги, 10 хонадан иборат кодни ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда.
Бу код орқали:
➖ Транспорт воситаларининг тўғри классификацияси таъминланади;
➖ Қонунчиликда белгиланган божхона божлари ва йиғимлар амалга оширилади;
➖ Давлат бюджетига қўшимча тушум таъминланади.