Онажон, қачон сиздан бўйим баланд бўлишга улгурди? Қачондан бери сиз менинг елкамдан келиб қолдингиз? Қачондан буён мен сиз ҳақингизда хаёлимда "кичкинагина" деб ўйлашга; сизга қўнғироқ қилиб "бирор нима керакми, олиб олайми?" дейишга; сиздан "уйга келганингизда, менга айтиб қўйинг-а?" деб сўрашга одатландим?
Онажон, қачон сиз мендан маслаҳат сўрайдиган ва мен, кўзойнакларимни тўғрилаб, сизга бир нималарни тушунтирадиган, баъзида ақлли гаплар айтадиган (чунки айрим мавзуларда мен мутахассисман) ёшга етиб қолдим?
Онажон, асли ҳаммаси кўрингани каби эмас. Ётоғим остидаги махлуқдан ҳануз қўрқаман ва шу сабабли жуда кеч ухлагани ётаман.
Кундузи эса уйқисираб юраман, нонушта қилишни унутиб қўяман ва сиз қарамаётганингизда, овқатимни ичмай қолдириб қўяман...
© Наталья Чебаевская