Тошкент шаҳрида Жаҳон божхона ташкилоти ва Швейцария иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти томонидан Божхона қўмитаси ҳамкорлигида амалга ошириб келинаётган Савдони қўллаб-қувватлаш глобал Дастурининг иккинчи босқичига старт берилди.
Шу муносабат билан Божхона қўмитасида Глобал дастурнинг миллий бошқарув қўмитаси аъзолари иштирокида тадбир ташкил қилинди.
Учрашувда Швейцариянинг Ўзбекистондаги иқтисодий ҳамкорлик бошқармаси раҳбари Андрин Финк, Жаҳон божхона ташкилотининг халқаро экспертлари Мария Ортиз Боливар ҳамда Луис Монтаньо Ернандез, ҳамкор вазирлик ва идоралар вакиллари қатнашишди.
Тадбирни очар экан, Божхона қўмитаси Раисининг ўринбосари О.Ибрагимов мазкур лойиҳа халқаро стандартлар ва хорижий илғор тажрибаларни қўллаш орқали божхона органларининг халқаро савдони соддалаштириш ва ривожлантиришдаги ҳиссасини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.
Учрашувда савдони қўллаб-қувватлаш глобал Дастурининг иккинчи босқичида - 2024-2027 йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси атрофлича муҳокама қилинди ва имзоланди.
Таъкидлаш жоизки, дастур Ўзбекистонга халқаро стандартларни қўллашда кўмаклашиш, трансчегаравий савдо тартиб-қоидаларини соддалаштириш, савдо ҳаражатларини камайтириш, божхона расмийлаштируви самарадорлигини оширишга қаратилган қатор чора-тадбирларни назарда тутади.
Бу эса пировардида мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мазкур дастурга аъзо 15 бенефициар мамлакатлар қаторига киради.