Ўзбекистон-Франция ҳамкорлиги қанчалик муҳим?
Франция Ўзбекистоннинг Европадаги энг муҳим шериги сифатида нафақат сиёсий, маданий, ижтимоий балки савдо-иқтисодий соҳада ҳам муҳим ҳамкорларидан бири ҳисобланади.
Бу ҳамкорликни биз икки давлат ўртасидаги иқтисодий, инвестициявий, молиявий ва техник соҳалардаги муҳим келишувлар ҳамда энергетика, автомобилсозлик, геология-қидирув, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, туризм ва бошқа соҳаларда эришилаётган амалий натижалар орқали асослашимиз мумкин.
Бундай амалий натижаларга эришишда икки давлат ўртасида ташкил этилган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро тузилган комиссияни алоҳида эътироф этиш керак. Чунки бу комиссия йиғилишлари икки давлат манфаатларидан келиб чиқиб тизимли равишда ўтказилиб бормоқда. Жумладан, 2021 йилда бу комиссия 8 та, 2023 йилда 9 та ҳамда 2024 йилда 10 та йиғилиш ўтказди.
Мазкур йиғилишларнинг амалий натижаси сифатида Тошкент шаҳрида очилган “Ўзбекистон – Франция” иқтисодий палатасини алоҳида таъкидлашимиз мумкин. Бу палата ҳозирги кунда 50 дан ортиқ француз ва ўзбек компаниялари ва тадбиркорларини бирлаштирган.
Агар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни натижасига эътибор қаратадиган бўлсак, 2021 йилда ўзаро савдо ҳажми 280 млн. АҚШ долларини ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2024 йилга келиб 1,1 млрд. АҚШ долларига етди ёки ўтган тўрт йил ичида 5 баробарга ошди. Демак бундан кўринадики Франция Ўзбекистон учун Европадаги энг муҳим иқтисодий ҳамкорлардан бири ҳисобланади
🇺🇿 (Тошкентликлар👇)
👉
https://t.me/+6Kq_uxh2KYUzMjhi