arabic.uz (matnli kanal)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


12549. Қувватнинг энг улуғ аломатларидан бири – (дарду аламга тўла) минг(лаб томчи) кўз ёшларинг кўзингда тўлиб турсада, (юзингда) табассумла тура олишдир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12548. Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ: “Мўмин беркитади ва насиҳат қилади, фожир эса ошкор қилиб айблайди”, деди.

“Жомеъул улуми вал ҳикам” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12547. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Яхши қўшничилик азият бермаслик эмас балки, яхши қўшничилик (қўшни томонидан бўладиган баъзи) азиятларга сабр қилишдир”, деди.

“Жомеъул улуми валҳикам” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12546. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир қавмлар жаннатга киришади. Уларнинг қалблари худди қушнинг қалбига ўхшайди», дедилар (яъни, Аллоҳга таваккал қилувчилар ёки кўнгли юмшоқлар қуш қалби каби нозик бўлишади).

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12545. Азизнинг аёли макри ҳийласи ила Юсуф алайҳиссаломга етиша олмади. Шуайб алайҳиссаломнинг қизи эса ҳаёси билан Мусо алайҳиссаломга турмушга чиқишга эришди.
Аёллик латофати шарму-ҳаёдадир, ўзини намойиш қилишда эмас!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12544. Карам нима? Аъробийдан карам ҳақида сўрашди. У: “Карам – кўришгандаги саховат - ҳаётдан мамнунлик, турмушдаги саховат - мулойимлик, аҳлоқдаги саховат -бағрикенглик, иш-феъллардаги саховат - самимият, бойликдаги саховат - бўлишиш, фақирликдаги саховат бўлса, тасаллидир”, деди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12543. Талабаларингиз ва фарзандларингизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат туйғуси билан тарбияланглар. У зотнинг сидқи, вафоси, шижоати ва тавозеси ҳақида сўзлаб беринглар. У зотнинг хулқи, саховати ҳақида сўзлаб беринглар. У зотнинг аёллари, мўминларнинг оналари бўлмиш покиза, афифа зотлар ҳақида сўзлаб беринглар. У зотнинг аброр саҳобалари ва атҳор оила аъзолари ҳақида сўзлаб беринглар.

Шайх Муҳаммад Ҳасан Валади Деду.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12542. Бир қурувчи киши, бир ширкатда узоқ йил ишлаб кексаликка етди ва нафақага кетишни ва ўзини оиласига бағишлашга қарор қилди. Унинг раҳбари: «Ишдан бўшаш аризангизни қабул қиламан фақат бир шартим бор. Яна битта уй қуриб берасиз» деди. Қурувчи хоҳламайгина рози бўлди. Сўнгра уй қурилишини шошма-шошарлик билан пишиқ-пухта ва мукаммал бўлмаган ҳолда) битказди.
Уй калитини бошлиғига топшираркан, бошлиқ табассум билан: «Бу уй ширкатимиздаги узоқ йиллик хизматингиз учун биздан сизга совға» деди. Қурувчи бундан лол бўлиб қолди ва қурилишни пухта қилмагани учун қаттиқ афсус қилди. Бир умрлик уй!..
Хоҳламайгина, шошма-шошарлик билан, пухта ва масъулият билан қилинмаган ибодат ҳам шундай бўлади. Билгинки, тоат-ибодатларинг охирида Аллоҳга эмас, ўзинг учундир. Аллоҳ бандаларидан беҳожат Зотдир. Аллоҳим, бизу сизга гўзал хотима насиб этсин!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12541. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳли ғарб* то Қиёмат қоим бўлгунича ҳақда ғолиб бўлганча бораверади», дедилар.

* Уламолар «аҳли ғарб» жумласига турлича шарҳ беришган. Баъзи уламолар уни Ҳижозга нисбатан кунботар тарафдагилар, мағрибликлар деб изоҳласа, яна бошқа кўпчилик уламолар шомликлар дейишган.

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12540. Бувайтий раҳимаҳуллоҳ: “Имом Шофеъий бир китобини ёзиб тамомлагач, менга берди ва: “Буни ол, унинг ичида жуда кўп хатолари бор”, деди. Мен: “Эй Абу Абдуллоҳ, уни бизга (хатолари бўладиган бўлса тўғрилаб) тузатиб бергин”, дедим. Шофеий: “Қандай қилиб, ахир Аллоҳ таоло айтади: “Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганида, унда кўп ихтилофлар топар эдилар”, деганку?”, деди. (Нисо сураси, 82-оят).
Исматни (мутлақ хатолардан холиликни) Аллоҳ таоло фақат Ўзининг Китобига хослаган.

Шайх Муҳаммад Ҳасан Валади Деду.

Изоҳ: Яъни, Аллоҳнинг Китоби Қуръони каримгина барча хато ва нуқсонлардан покдир. Банданинг ёзганида хато бўлиши табиий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12538. Албатта араб тили диндандир. Уни билиш фарз ва вожибдир. Албатта Қуръон ва суннатни фаҳмлаш, англаш фарздир. У фақат араб тили билангина тушунилади.

Қоида: “Ма лаа йутиммул важибу илла биҳи, фаҳувал важиб” - Вожибни амалга ошириш учун зарур бўлган нарсани қилиш ҳам вожибдир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12537. Зоҳир илмдаги олимлар зоҳир шариатга машғулдирлар. Лекин тариқат уламолари эса (даъво қилувчиларини истисно қилганда), барчалари ботинни муолажаси ва қалбни шариатни маҳкам ушлаш учун шўнғишган. Чунки агар қалб салоҳиятли бўлса, барча нарса салоҳиятли бўлади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12539. Гуноҳлар душманларга мағлуб бўлиш сабабидир
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Бандага душмандан мағлублик, азият гуноҳи сабабли етади. Салафлардан бирлари бир кишини учратди. У қўпол муомала қилди ва таҳқирлади. Шунда у зот: «Тўхтаб тур, мен уйимга кириб чиқай» деди. Уйига кириб, Аллоҳга тазарру билан сажда қилди, гуноҳларига тавба қилди ва Роббисига юзланди. Қайтиб чиққанида нариги киши: «Нима иш қилдинг?» деб сўради. У зот: «Мендан сени устун келишингга сабаб бўлган гуноҳимдан Аллоҳга тавба қилдим» деди. Демак банда, душманлик ва адоват билан устун келинган, унга ҳукмронлик қилинган, ерга урилган чоғида насуҳ тавбадан кўра фойдалироқ нарса йўқдир”, деди.

“Бадоиъул фавоид” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12536. Ортидан қарз қолдириб, адо қилиш учун ҳаракат қилмаган кишига қаттиқ огоҳлантириш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг жони қарзи туфайли муаллақ (осилган) ҳолда қолади. Қачон қарзи узилса, у қутилади”, дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас”, дедилар. Насаий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12535. Муҳаббат фақат салим қалбларгагина очиладиган эшикдир. Таъсири ғаройиб, ишлари ажойибдир. Диннинг дунёдан устунлиги нуроний, руҳоний қалбларда, Мавлосига хизматни ўзига лозим тутган ва дунё севгисини тарк қилган уйғоқ қудсий, илоҳий ақлларда собит ўрнашгандир.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12534. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Гуноҳ маъсиятлар умрнинг баракасини, ризқнинг баракасини, илмнинг баракасини, амалнинг баракасини ва ибодатнинг баракасини ўчириб, кетказиб қўяди”, деди.

“Жавабул каафий” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12533. Бировдан зулм кўрсанг, ундан ўч олишга уринма. Балки кутиб тур ва узоқдан кузат. Тез орада кунлар айланиб, ҳисоблар қандай олина бошлашига гувоҳ бўласан. Албатта, Аллоҳ таоло (мазлумнинг дуосини) эътиборсиз қолдирмайди, балки (ҳисобни) бироз кечиктиради.

Доктор Ҳусайн Фифий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12532. Ақлнинг вазифаси нассни фаҳмлашдир, унга қарши бўлиш эмас.
Аллома шайх Муҳаммад Аввома.
Изоҳ: “Насс” сўзи луғатда «ҳужжат, матн» маъноларини билдиради. Усул уламолари истилоҳида Қуръони карим оятлари ҳамда суннати набавийя биргаликда «насс» деб юритилади. Шаръий насснинг иборасидан, ё ишорасидан, ё далолатидан, ё иқтизосидан чиққан маънога амал қилиш вожибдир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Ризқ борасида кўп ўйлаш билан ўзингни машғул қилма. Ажал белгиланганидек, ризқ ҳам белгилаб қўйилган. Чунки Аллоҳ таоло барча халқларини, мўминларини ҳам, кофирларини ҳам, инсларини ҳам, жинларини ҳам, барча махлуқотларини ҳеч бир истисносиз ризқларини кафолатлаб қўйгандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта ризқ бандани ажалидан ҳам кўпроқ қидиради”, дедилар. Имом Табароний.
Илло, албатта Аллоҳ таоло ризқларни тезлаштиради, кечиктиради, кенг қилади, тор қилади. Бунинг ҳикматини Аллоҳ билувчироқдир. “Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз”, Бақара сураси, 216-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12530. “Мўмин ва мўминаларни уларнинг олдиларида ва ўнг тарафларида нурлари ҳаракат қилаётган ҳолда кўрган Кунингда...”, Ҳадид сураси, 12-оят.
Бугунги машаққатингиз, меҳнатингиз ва амалингиз эртага олдингизни ёритиб борувчи нур бўлади. Шунингдек, иймонингизни миқдорига кўра у зиёдалашиб боради...

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

20 last posts shown.