arabic.uz (hikmatlar)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


12503. (Халқларнинг устидан) азоб солиҳлар сабабли кўтарилмайди, балки муслиҳлар, ислоҳ қилувчилар сабабидан кўтарилади. Аллоҳ таоло: “Роббинг аҳли ислоҳ қилувчи бўлган шаҳар-қишлоқларни зулм ила ҳалок қилиши асло мумкин эмас”, дейди.
Ҳуд сураси, 117 – оят.

Шайх Муҳаммад Ҳасан Валади Деду.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Рамазон эҳсон ойи
#ramazon

🌙 Фарз қилинган закот чўнтаклардан олинадиган солиқ эмас, балки у энг аввало инсонларга меҳр-мурувват ва раҳм-шафқат туйғу, шиорларини сингдириш, турли табақалар ўртасида танишув ва улфатлик муносабатларини мустаҳкамлашдир. Қуръони каримда закот беришдан мақсад, ғоя баён этилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хитобан: “Молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан. Уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, дуоинг улар учун таскиндир. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир”, дейилган. Тавба сураси, 103-оят.
Шунингдек, закот жорий этилишининг энг муҳим ҳикматларидан бири, нафсни тубанлик кирлигидан тозалаш ва жамиятни олий даражага кўтаришдан иборатдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ.

Изоҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Закот - Исломнинг кўпригидир” деганлар. Закот бериш билан бевалар, етимлар, ногиронлар ва муҳтожларга ғамхўрлик қилинади. У инсонлар ўртасида алоқаларни яхшилаб, бойлар ва камбағаллар ўртасидаги кўприк бўлади. Закот берувчини пулга муҳаббатдан, бахиллик каби қалб касалликларидан асрайди. Закот инсонни пулга ҳирс қўйишдан ҳимоя қилиб, ҳар бир яхшилик Аллоҳ таолодан эканини тушунишига сабаб бўлади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12502. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг аввалидаги тўрт оятда тақводор мўминларни зикр қилади. Мушрик ва кофирларни эса икки оятда зикр қилади. Мунофиқларни бўлса, ўн уч оятда зикр қилади. Бунинг сабаби эса, уларнинг фитнаси жиддий ва улардан келадиган бало улкан эканидир.

Доктор Юсуф Қарзовий.

Изоҳ: Бақара сурасининг 1-17 оятларига қаранг.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12501. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳаж қилмоқчи бўлса, бас, шошилсин”, дедилар.

Абу Довуд ривояти.

Яъни, уни амалга оширишга шошсин ва ортга сурмасин.

Изоҳ: Бошқа ривоятда келади, ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳаж қилмоқчи бўлса, шошилсин. Чунки бемор касал бўлиб қолиши, адашиб қолган киши йўлини йўқотиши ва муҳтож бўлиб қолиш мумкин», дедилар.


Ибн Можа ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12500. Имом Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ: “Бир кишининг иши ажабланарли: дўстининг меҳр-мурувватини, яхши насиҳати, самимияти билан танийди, эллик йил давомида ундан фақат яхшилик кўради. Сўнгра у танимайдиган бир (бегона) киши келади-да, дўсти ҳақида ёмон сўзларни хабар беради. У эса ундан ўша сўзларни қабул қилади ва дўстининг маърифатини рад қилади”, деди.

“Ансабил ашроф” асарида Балазарий келтирган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


#ramazon

📖 Рамазоннинг қадами эшитилмоқда...


🤲 Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз», Бақара сураси 183-оят.

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар». Яна у зот: «Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар». Муттафақун алайҳ.

🤲 Жобир розияллоҳу анҳудан яхши санад билан ривоят қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир мусулмоннинг Рамазонда ижобат бўладиган дуоси бор", дедилар. Имом Аҳмад ривояти.

🤲 Солиҳ салафлар Аллоҳнинг китобига бошқача эътибор беришар эди. Айниқса Рамазонда ақл бовар қилмас даражада ажойиб бир ҳолатлар кўрилган. Баъзилари Рамазонни ўн кечасида Қуръонни хатм қилишар, баъзилар етти ва баъзилар уч кечада хатм қилишар эди.

🤲 Соиб ибн Язиддан ривоят қилинади: «Саҳобалар Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврларида Рамазонда йигирма ракат таровеҳ ўқишар ва унда юзлаб оятларни хатм қилишар эди. Усмон ибн Аффон даврларида қиёмда узоқ туришганидан асоларга суяниб олишар эди». Имом Байҳақий ривояти.

🤲 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Қуръон дунё осмонига Қадр кечасида бир йўла нозил қилинди. Сўнгра, ундан кейин йигирма йил мобайнида бўлиб-бўлиб нозил қилинди”, деди. Байҳақийнинг «Шуъабул иймон» асаридан.

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақаларнинг энг афзали Рамазонда берилган садақадир", дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

🤲 Қатода: "Агар Рамазонда гуноҳларинг кечирилмаса, ундан бошқасида кечирилмайди", деб айтдилар.

Аллоҳим! Сендан гўзал рўза ва гўзал хотима сўраймиз. Бизни Рамазонда зиён кўрувчилардан қилиб қўйма!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12499. Имом Молик Қаънабийга деди: “Бошқа нарса билан ҳар қанча ўйин қилсангда, асло динингни ўйин қилма”, деди.

“Тартибул мадорик” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12498. Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Ким Аллоҳга илмсиз ибодат қилса, ислоҳ қилишидан кўра бузиши кўпроқ бўлади.

Ибн Абу Шайба ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12497. Аёллар фитнасидан огоҳлантириш худди мол-дунё ва фарзандлар фитнасидан огоҳлантириш кабидир. Бу ушбу неъматлар ёмонлик дегани эмас. Агар фитнага бошлайдиган бўлса уларнинг бари ёмонликдир. Балки у неъматларга қаттиқ боғланиб қолиш фитналаниш ва Аллоҳнинг зикридан чалғиш чегарасига олиб боришидан огоҳлантирилади.

Доктор Юсуф Қарзовий.

Изоҳ: “Одамларга аёллар, фарзандлар, тўп-тўп тилла ва кумуш, боқилган отлар, чорвалар ва экин-тикинлардан иборат шаҳватларнинг севгиси чиройли кўрсатилди. Булар дунё ҳаётининг матоҳидир. Ва Аллоҳ – ҳузурида гўзал қайтар жой бор Зотдир”, Оли Имрон сураси, 14-оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


#ramazon

☪️ Рамазон остонасидаги дуоларимиз...

اللهم إجعل قدوم شهر رمضان المبارك قدوم خير وبركة على المسلمين جميعا، وتقبل اللهم صيامنا وصلاتنا وقيامنا وإغفر
لنا ذنوبنا إنك أنت الغفور الرحيم


🤲 Аллоҳим, муборак Рамазон ойи ташрифини барча мусулмонларга хайр ва барака ташрифи этгин!
Аллоҳим, бизнинг рўзаларимизни, намозларимизни, қиёмларимизни қабул айла ва гуноҳларимизни мағфират этгин! Албатта Сен Ғафур ва Роҳийм Зотсан!

اللهم إنا نسألك أن تبلغنا شهر رمضان المبارك لا فاقدين ولا مفقودين ونحن في راحة بال ونتمتع بصح وعافية، وأن تجعل هذا الشهر المبارك نهاية المعاصي التي قد ارتكبناها وأعنا على أن نعبدك في هذا الشهر عبادة ترضيك وترضينا.

📕 Аллоҳим, бизни муборак Рамазон ойига (яхшиликларини) йўқотмаган ва (ғанимат фурсатларини) ўтказиб юбормаганлар қаторида роҳат, хотиржамлик, саломатлик ва офият ила (бу ойдан) баҳраманд бўладиган ҳолда етказгин.
Бу ойни биз учун шўнғиб кетганимиз гуноҳ-маъсиятларнинг якун топиши қилгин ва Ўзинг биздан рози бўладиган ва бизни ҳам рози қиладиган ибодатларни адо этишимизда ёрдам бергин!

يارب العباد إنا ندعوك أن تغفر لنا ذنوبنا وأن تجعل شهر رمضان المبارك بداية لنا لكل خير وأن ترزقنا فيه البركة والرزق الواسع وأن تعتق رقابنا ورقاب من نحب فيه من النار

🤲 Эй бандаларнинг Роббиси, биз Сендан ушбу муборак ойда бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилишингни ва бу ойни бизга барча яхшиликларнинг бошланиши этишингни ва бу ойда барака, кенг ризқ ила ризқлантиришингни, бўйинларимизни ва биз севганларнинг бўйинларини дўзахдан озод этишингни сўраймиз!

اللهم إنا نسألك أن تجعل شهر رمضان المعظم شهر تملأ فية الفرحة قلوبنا وتفرج فيه كروبنا وأن ترزقنا فيه الخير كله.


🤲 Аллоҳим, ушбу муаззам Рамазон ойини қалбларимизни шодлик ва қувончга тўлдирадиган, ғам-ташвишларимизни кетказадиган ой этишингни ва ушбу ойда барча хайр, яхшиликларни насиб этишингни сўраймиз!

اللهم إنا نسألك أن تبلغنا صلاة التراويح ودعوات المصلين وختم كتابك، اللهم إنا نسألك أن تبلغنا نحن ومن نحب شهر رمضان المبارك وأن ترزقنا فيه الخير والسعادة وأن تتقبل منا صلاتنا وصيامنا وان تعتق رقابنا من النار

🕌 Аллоҳим, бизни Китобинг хатмига, намозхонларнинг дуоларига ва таровеҳ намозларига етказишингни сўраймиз!
Аллоҳим, бизни ва бизнинг суйганларимиз, яқинларимизни муборак Рамазон ойига етказишингни ва у ойдаги хайр ва саодат ила ризқлантиришингни ва биздан намозларимизни, рўзаларимизни қабул этмоғингни ва бизга дўзахдан нажот бермоғингни сўраймиз!

Яқинлашаётган Рамазони шариф барчамизга муборак бўлсин!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12496. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки тунда уйғонса: “Лаа илааҳа иллаллоҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр, ва лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ. Алҳамдулиллаҳи, ва субҳаналлоҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар” деса, сўнгра: “Аллоҳуммағфирлий”, деса ёки дуо қилса, унга ижобат қилинади. Агар таҳорат олиб намоз ўқиса, унинг намози қабул бўлади”, дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12495. Биласизми? Солиҳ салаф уламоларимиз ўзларига (амалларни бажаришга) қаттиқ туришар, бошқа инсонларга эса (ибодатлар, амалларни) енгиллаштирар эдилар.
Авн шайхи имом Муҳаммад ибн Сирин ҳақида: “Муҳаммад (ибн Сирин) уммат учун энг очиқкўнгиллиси, мулойими, ўз нафси учун ўта талабчани эди”.

Шайх Қарзовий ушбу мавзуни сўзлаб: “Уларнинг замонлари динга пешвоз чиқилган, иқбол қилинган замон эди. Ҳозирчи, инсонлар диндан юз ўгираётган бизнинг замонимизнинг ҳоли қандай? Биз инсонларга динни кенгайтириш, осон етказишга жуда муҳтожмиз”, деган эди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


#ramazon

📜 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон олдидан бир-икки кун олдин рўза тутманглар. Магар бир киши бирор рўза тутиб юрган бўлса, ўша кунни тутсин», дедилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривояти
.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12494. Бир куни масжидда баъзиларига дарс бераётган эдим, бир киши: “Эй шайх! Аллоҳ таоло Қуръонда зикр қилган Мусо алайҳиссаломнинг синглисининг исми нима эди?”, деб сўради.
Мен унга: “Сенга унинг нимаси қизиқ? Унга никоҳ таклиф қилмоқчимисиз?!! Айтайлик, унинг исми Марям, Зулайҳо ёки Мория. Бунинг сенга бирон фойдаси борми? Аллоҳ таоло бизга унинг қиссасини баён қилганида унинг исмини зикр қилмаган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам унинг исми нима эканлигини айтмаганлар. Хўш, нега Аллоҳ бизга холи қилган нарсада бунча ўзимизни машаққатга қўямиз? Унда бизга бирон фойда бўлмаса?!

Бу ноаниқ нарсаларни бошлаб, қайта таърифлаб, уларга тегишли турли сўзларни зикр қилган айрим муфассирларни Аллоҳ кечирсин. Буларнинг барчаси исроилиёт қиссалари бўлиб, ҳақиқий илм миқёсида ҳеч қандай қадри йўқ. Уларни Аллоҳнинг динида ҳам, инсонларнинг дунёсида бирон самараси йўқдир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12493. Бир киши имом Моликнинг шайхи бўлган Робиъа ибн Абдураҳмонни йиғлаётганини кўрди: “Нега йиғлаяпсиз?”, деб сўради. У зот: “У ҳақда илми бўлмаган одамдан фатво сўралди ва Исломда улкан (нотўғри) иш содир бўлди”, деди. У зот яна: “Бу ердаги фатво бераётган айримлар ўғридан кўра зиндонга ташланишга лойиқроқдир”, деди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Ажойибот

▫️Араб тилида дўстликнинг даражалари

1. Ат-тирбу- ёш бўйича тенгдош дўст, тенгқур.
2. Аз- замийлу- ишхонадаги ҳамкасб, коллега.
3. Ал-жалийсу- бирон суҳбат, мажлисда бирга ўтирган даврадош.
4. Ас- самийру- тунги яқин дўст суҳбатдош, сирдош.
5. Ан-надийму- бирга сув ёки бирон ичимлик ичадиган улфат.
6. Ас-соҳибу- ҳамиша бирга бўладиган ҳамроҳ.
7. Ар- рофийқу- сафарда бирга бўладиган ҳамсафар, дўст.
8. Ас-содийқу- садоқатли ва ҳамиша бирга юрадиган дўст.
9. Ал- халлу(халийл)- қалбининг садоқати сизга таскин берувчи яқин дўст.
10. Ал-анийсу- ёнингизда ҳозир бўлиши сизга хотиржамлик берувчи дўст.
11. Ан-нажийу – ўзаро суҳбатларингизда сирларингизни ишонадиган сирдош дўст .
12. Ас-софий- холис ва самимий дўст.
13. Ал-қорийну- унинг биргалиги сизга кучли руҳий қувват бахш этувчи яқин дўст.

Манба: Араб тили қомуслари.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Рамазонга оз қолди
#ramazon

عن طلحة بن عبيد الله أن رجلين قَدِما على رسول الله صلى الله عليه وسلم، وكان إسلامهما جميعاً, فكان أحدهما أشد اجتهاداً من الآخر فغزا المجتهد منهما فاستشهد, ثم مكث الآخر بعده سنة ثم توفي, قال طلحة: فرأيت في المنام بينا أنا عند باب الجنة إذا أنا بهما, فخرج خارج من الجنة فأذن للذي توفي الآخِر منهما, ثم خرج فأذن للذي استشهد, ثم رجع إلي فقال: ارجع فإنك لم يأْنِ لك بعد, فأصبح طلحة يحدث به الناس, فعجبوا لذلك, فبلغ ذلك رسول الله صلى الله عليه وسلم, وحدثوه الحديث, فقال: مِن أي ذلك تعجبون؟ فقالوا: يا رسول الله! هذا كان أشد الرجلين اجتهاداً، ثم استشهد, ودخل هذا الآخر الجنة قبله, فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم: أليس قد مكث هذا بعده سنة؟ قالوا: بلى, قال: وأدرك رمضان، فصام، وصلى كذا وكذا من سجدة في السنة، قالوا: بلى, قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: فما بينهما أبعد مما بين السماء والأرض ـ


📜Талҳа ибн Убайдуллоҳ ривоят қилади, Ямандан икки киши келиб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида иймон келтирди. Уларнинг бири бошқасига қараганда кўпроқ ибодат қилар эди. Ўша тиришқоқроғи ғазотда қатнашиб шаҳид бўлди.
Нариги шериги эса ундан кейин бир йил яшаб вафот қилди. Талҳа айтади: "Туш кўрдим. Тушимда жаннат эшиги олдида турган эмишман. Ҳалиги икки Яманлик киши ҳам ўша ерда турган эмиш. Бир фаришта келиб бир йил кейин вафот этган Яманлик кишини жаннатга киришини айтди. Сўнгра фаришта яна қайтиб чиқиб шаҳид бўлган Яманликни ҳам жаннатга киришини айтди. Сўнгра яна қайтиб чиқиб менга деди: Сен қайт! Ҳали сенинг умринг бор!", деди.

Талҳа розияллоҳу анҳу кўрган тушини одамларга айтиб юрди. Одамлар унинг тушидан, ҳалиги Яманликларнинг ҳолидан таажжубланиб юришди. Бу гап Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга етиб боргач кишиларга дедилар:
- Нимадан таажжубланаяпсизлар?
- Эй Аллоҳнинг Расули! Анави Яманлик ибодатли киши эди, шаҳид бўлди. Аммо шериги жаннатга ундан аввал кирди?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга шундай дедилар:
- Жаннатга аввал кирган киши ундан кейин бир йил яшамаганмиди?
-Яшаган эди!
- Рамазонни топиб, рўза тутиб, намоз ўқиганмиди?!

- Ҳа!
- Унда иккаласининг ўртасидаги фарқ осмон билан ер қадардир!",
дедилар.

Ибн Можа ва Аҳмадлар ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12492. Солиҳ салафлар унинг аҳли бўлмаган ҳолда фатво айтишга журъат қилганларни қаттиқ инкор қилишар ва буни Исломда бир айб, нуқсон киритиш деб билишар ва қайтариш керак бўлган улкан мункар иш сифатида кўришар эди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12491. Абу Мусо розияллоҳу анҳу: “Ўғлим туғилганда уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бордим. У зот алайҳиссалом ўғлимга Иброҳим деб исм қўйдилар ва хурмо билан танглайини кўтардилар. Унга барака тилаб дуо қилдилар”, деди.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Изоҳ: Таҳник - бирор ширинликни чайнаб ёки эзиб, оз миқдорда бармоққа олиб боланинг оғзига суриб қўйишдир. Афзали хурмодир. Бизда буни «танглай кўтариш», дейилади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


#янгилик

“Ҳикматлар” иловасига янги 25 - тўплам жойланди

Рамазони шарифнинг муборак қадамлари эшитилаётган саодатли соатларда ўқувчиларимизга хайрли янгиликни улашгимиз келди. Аллоҳ таоло барчамизни ойларнинг султони Рамазонга соғ-саломат етказсин!

Хабарингиз бор, Google Play ва App Store иловалар дўконига “Hilol-Nashr” нашриёт - матбааси томонидан ҳар бири 500 тадан иборат тўпламлар кўринишида, “Ҳикматлар” номи остида электрон илова жойлаб келинади.

Тўплам ҳолида қўшиб борилаётган ҳикматлар адади 12.500 тага етди. Шу ўринда ушбу лойиҳага ҳисса қўшаётган барча яхшиларга ташаккур айтамиз.

📲Google Play'га Андроид тизимида ишлайдиган жиҳозлар учун 👉🏻 ҳавола иловасини смартфонларингизга ўрнатиб олишингиз мумкин.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

20 last posts shown.