Фарзандим мен учун Қуръон ўқисаҚоронғу жойдаман.... На нур, на чироқ.
Йўқ бирор сухбатдош, дўст ёки ўртоқ.
Лек бирдан хамма ёқ ёришар, эй вох!
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.
Ўзимга қарайман олиб бир оз тин.
Эгнимда оқ, енгсиз, ёқасиз кийим.
Сўроқ фариштаси тинглаб турар жим.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.
Оғир тупроқлар ҳам парга бўлар тенг.
Амал дафтаримни ўнгдан бергин денг.
Тор манзил маконим бўлиб кетар кенг.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.
Кавсар сувларидан бахраманд бўлай.
Хуру-ғилмонларнинг сафида турай.
Бошимга нурдан бир ажиб тож кияй.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.
Маккада, Каъбани қилганда тавоф.
Қўлингдан тушмасин бу буюк китоб.
Ҳар харфига ўнта ёзилар савоб.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.
🚀
Яқинларга юбориб қўямиз
⛑
@APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал!