⚠️ Ахборот билан ишлашда муваффақиятга эришишни ахборот хизматлари белгилайди - Жонатан Чарльз
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари Давлат бошқаруви академиясида малака ошираётгани тўғрисида маълум қилинган эди.
Тўрт кун мобайнида давом этаётган ўқув курсларида ахборот хизматлари фаолиятини замонавий талабларга мувофиқ такомиллаштириш юзасидан мавзу ва йўналишларда маърузалар бўлиб ўтмоқда.
Бугун ўқувлар доирасида АОКА ҳамда Давлат бошқарув академияси таклифига биноан Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёв маслаҳатчиси Сума Чакрабарти хизматининг халқаро эксперти Жонатан Чарльз билан мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқотда жаноб Чарльз матбуот котибларига ахборотни тақдим этишда риоя этиш лозим бўлган иккита асосий жиҳат ҳақида тўхталди:
⏺Биринчи жиҳат, ахборот қисқалигига эътибор қаратиш. Яъни маълумотни қисқа хабар шаклида, кам сўзлар билан мақсадни англатиш. Бунда моҳиятни деталлар билан кўрсатмай, асосий мақсадга эътиборни қаратиш талаб этилади.
⏺Иккинчи жиҳат, бевосита таъсирга эга бўлмаган ахборотни тақдим этмаслик. Бунда ахборот етказиш ва қабул қилиш ўртасида узилиш бўлмаслиги муҳим аҳамият касб этади.
Матбуот котиблари суҳбат давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Эслатиб ўтамиз, ўқув курслари 27 ноябрга қадар давом этади.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт